Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Салафи солиҳлар ва салафийлар

Салафи солиҳлар ва салафийлар
4
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

“Салафи солиҳ” ва “Салафий” атамалари ҳақида…  

Салаф (سلف) сўзи луғатда олдин яшаб ўтган аждодларга ишлатилади. Кўплик шакли “сулоф”, “аслоф” (سلاف، اسلاف) сийғаларида келади.

Илмий истилоҳда эса “Салаф” сўзи умумий ишлатилганда дастлабки уч аср авлоди — уммати муҳаммадиянинг энг афзал пешқадам авлоди кўзда тутилади. Яъни салафи солиҳлар. Улар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Инсониятнинг энг яхши авлоди менинг асрдошларим. Кейин улардан кейинги авлод. Кейин улардан кейинг аср авлоди, деганлар (Бухорий, Муслим, Аҳмад ривояти).

Бу уч аср авлодининг яхшилиги шундаки, улар шу умматнинг устозлари, энг афзал ва хайр эгалари бўлган. Уларнинг бошида тўғридан тўғри Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан таълим олган саҳобалар туради. Саҳоблардаги бу фазилатга етадиган шараф йўқ! Кейинги авлод эса тобенилар бўлиб, улар саҳобаи киромларнинг шогирдлари ҳисобланган. Уларнинг ортидан учнчи авлод – табаа тобеинлар келди. Мана шу уч авлоднинг фидокорлиги билан ислом дини бизгача соғ-саломат етиб келди. Ҳақиқий шараф ўша уч авлодга доирдир!

Иброҳим ал-Лаққоний “Жавҳара”да айтади: “Салафи солиҳ” атамаси қайдланмасдан умумий ишлатилса, ундан саҳобаи киромлар тушунилади. Чунки саҳобларнинг ҳаммаси адолатли, ишончли олимлар эди. Ҳар бирининг ривояти, гарчи хато бўлса ҳам қабул қилинади. Чунки уларнинг хатоси ижтиҳод билан бўлган. Мужтаҳиднинг хатосига эса Аллоҳ савоб беради. Саҳобалар шу умматнинг энг ҳурматли устозлари эди. Уларнинг орасида бидъатчи, адашган аҳли залолат битта ҳам бўлган эмас. Аммо саҳобалардан кейинги авлод ичида ишончли уламолар кўп бўлиши билан бирга, бидъатчи ва ҳадис тўқийдиган уйдирмачи ваззоълар ҳам бор эди.

“Салафи солиҳ” атамаси яна саҳобалардан кейинги даврга мансуб фақиҳлар, муҳаддис ва муфассирлар каби ўз даврининг пешво уламоларини ҳам қамрайди. Масалан тўрт мазҳаб асосчилари бўлмиш имом Молик, Абу Ҳанифа, Шофеъий ва Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳумуллоҳни, шунингдек, имом Авзаиъй, Мужоҳид, Суфёни Саврий ва Суфён ибн Уяйналар ҳам “Салафи солиҳ” атамаси ичига киритилади.

Аллома Ибн Ҳажар “Завожир”да Имом Заҳабийдан нақл қилиб айтади: мутақаддим уламолар билан мутааххир уламолар орасини ажратиб турувчи чегара учинчи асрнинг сўнггидир! Яъни дастлабки ҳижрий уч аср. Ҳижрий тўртинчи асрдан кейинги халаф олимлари, фозил-у авлиёларга ҳам “салафи солиҳ”, “салафий”, деган атама ишлатилмайди.

“Салафийлар”…

Салафийлар—ҳижрий еттинчи асрнинг охирларида Аҳмад ибн Таймия ал-Ҳарраний (661-728 ҳ.) бошчилигида, асосан аҳли суннат имоми — имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ томондан талқин қилинган эътиқодий ислоҳотларни рад қилиш билан ўртага чиққан тоифадир.

Аҳмад ибн Таймия ва унинг яқинларидан иборат саноқли шахсларнинг фикрича, имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ таълимотида аҳли ҳадислар ақоидига зид бўлган мафкура ва қарашлар мавжуд бўлган. Имом Ашъарий Аллоҳнинг муташобиҳ (маъноси махфий) исм ва сифатлари масаласида зарурат юзасидан қўллаган таъвил услубини Ибн Таймия инкор этади. У оят ва ҳадисларнинг зоҳирига биноъан ҳукм қилиш лозимлигини таъкидлаб, насслардаги мажозни рад этади. Шу йўл билан у гўёки, аҳли ҳадислар ақоидини қайта жонлантирмоқчи, таҳриф ва табдилларни йўқ қилмоқчи эканини иддао қилади.

Ибн Таймия ўз йўналишини “Манҳажу салафис-солиҳ” (салафи солиҳлар йўли), деган ном билан атайди. Ва ана шу манҳаж асосида ҳаёт кечириш кераклигини такидлайди. Натижада у асос солган оқимни унинг тарғиботчилари томондан “Салафийя”, деб танитила бошланди. Нимагаки, унда Ислом аҳкомлари замон талабига эмас, балки салафи солиҳлар даври — ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мос тарзда ижро этилишига жиддий аҳамият берилар ва шундай йўл тутишга тарғиб қилинар эди. Уларнинг айтишича, “салафийлик” йўли фақат китоб (Қуръони карим) ва суннати набавия асосига барпо қилинган бўлиб, унда Ислом дини аҳкомлари қайта жонлантирилади, унутилган ва ўзгартилган ҳукмлар асл ҳолига қайтарилади. Ислом бидъат ва ҳурофотлардан тозаланади, куфр ва ширкий ақидаларга барҳам берилади. Мана шу ғоя “салафийлик”нинг бошқа диний гуруҳлардан ажратиб турувчи энг асосий ғоясидир!

Ибн Таймия тарафдан “Исломни қайта жонлантириш, салафлар йўлига қайтиш” шиорлари остида янги фикрлар, мужтаҳидлар ижмоъсига хилоф қарашлар, тўрт мазҳаб уламоларининг на фиқҳий ва на ақидавий асосларига мос бўлмаган ҳукмлар ошкор қилина бошлади. Тарихчиларга кўра, Ибн Таймиянинг ақидавий ва фиқҳий масалаларда мужтаҳидлар кенгаши — ижмоъга хилоф назариётлари умумий ҳисобда олтмишга яқин масалада бўлган. Масалан, унинг фикрича, Аллоҳнинг каломи қадим ва азалий эмас балки, ҳодис Аллоҳ томондан яратилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрини зиёратига бориш (агарча, ибн Таймияга қадар, қариб саккиз асрдан бери бутун Ислом оламида бу амал жорий бўлишига қарамасдан) бидъат ва залолатдир. Шунингдек, Расулуллоҳнинг туғилган кунларини нишонламоқ — мавлид байрами ҳам бидъат ва фойдасиздир. Расулуллоҳдан қолган асори атиқаларни табаррукан асраб-авайламоқ гўёки ширкдир. Расулуллоҳ ва бошқа азиз-авлиёлар билан дуоларда тавассул қилмоқ, қабрларни зиёрат қилмоқ ва шу каби бир қанча жорий амаллар “бидъат”, “тавҳид ақидасига зид” бўлган. “салафийлар”нинг тасаввурида юқоридаги азиз ва мўътабар нарсалар жоҳилият давридаги жирканч буд-санамларга тенглаштирилади.

Ибн Таймиянинг бу каби қарашлари ўз даврида ажабтовур фитна ва янгилик бўлишига қарамасдан унга эргашувчиларнинг сон-саноқсиз бўлганини тан олмай илож йўқ. Дарҳақиқат, ўша даврда унга жуда катта жамоъа эргашган эди. Унинг тарафдорларини асосан саводсиз тўпори-бадавийлар ташкил қилсада, улар орасида туппа-тузук зиёлилар, олимлар ҳам йўқ эмасди.

Хўш, бунга нима сабаб бўлган?

Бунинг сабаби: Ибн Таймия кучли тақво ва ўткир илм билан танилган ҳанбалий мазҳабига мансуб намунали оилада ўсиб унади. Отаси ва бобоси замонасининг машҳур фақиҳларидан, деб тан олинарди. Отасининг вафотидан кейин, унинг таълим ва тадрис ишларига мутасадди бўлган Аҳмад ибн Таймия мухолафатчилик ҳаракатларини асосан қирқ ёшга яқинлашганда бошлаган. Унгача эса, у ўз даврининг етук ҳанбалий мазҳабига мансуб фақиҳларидан бири, деб атрофга танилиб бўлган ва бир неча фойдали диний асарларини ёзишга ҳам улгурган эди.

Унинг илмий мансаб-мавқеи ва шуҳрати шу даражага етган эдики, у томондан айтилган ҳар бир фикр унинг ихлосмандлари тарафдан сўссиз қабул қилинар, далили суриштирилмас эди. Унинг ана шу шуҳрати кейинги хилофли фикрларини атрофга ёйилишига омил бўлди, мусулмонлар жамоъатига қарши фикрларини безаб, зийнатлаб қўйди. Натижада унинг адашувини кўпчилик пайқамай қолди. Унинг янгича фатволари мухлислари томондан бош устига қабул этилар ва алалоқибат уни “мужаддид” (динни янгиловчи), “шайхул-ислом”, деган “шарафли” лақаблар билан атай бошладилар. Аслида эса, Ибн Таймия мужаддид ҳам, мужтаҳид ҳам, асл салафий ҳам бўлмаган! Унинг кейинги пайдо қилган “Салафийлик” мазҳаби ҳеч қандай салафи-солиҳларнинг йўлига мос келмаган! Балки, мусулмонлар жамоъасидан ажраб чиққан адашувдаги бир кичик оқим бўлган холос.

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,
Марғилон шаҳар “Саид Жалолхонтўра” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мардикорнинг ҳаққини беринг

Кейинги мақола

Коронавирусдан сақланиш учун қандай дуо ва зикрларни ўқиш мумкин?

Ўхшаш мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
14
Марғилон алломалари
Мақолалар

Марғилон алломалари

24.01.2023
58
Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси
Мақолалар

Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

23.01.2023
13

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида нималарни биласиз?

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида нималарни биласиз?

07.02.2023
37
Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

07.02.2023
6
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

07.02.2023
7
Огоҳлантирилган уч тоифа

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
14
Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

04.02.2023
7
Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

04.02.2023
10
Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

04.02.2023
20
Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

04.02.2023
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика