Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Кибр ва манманликнинг иллати

478
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
12.03.2020 йил санасида жойланди

Энг авввало, “кибр”нинг маъносини билиб олсак: “кибр, такаббурлик, кибриё» сўзлари луғатда “катталик” маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта устун ва афзал ҳисоблаш сифатида эса шахсга нисбатан ишлатилади. Кибрга Пайғамбаримиз «Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санаш» деб таъриф берганлар.

“Кибр” Қуръони каримда ҳам бир неча жойда мазамматланган ёмон иллатлардандир. Аввало кибр қилган бу – Шайтон алайи лаънадир. У кибр сабабли Аллоҳнинг даргоҳидан абадий қувилди. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади: «Эсла! Фаришталарга одамга сажда қилинглар, деганимизни. Бас, сажда қилдилар, фақат иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди» (Бақара сураси, 34-оят)*.

(Оятдаги “сажда” маъноси Аллоҳ таолони буюруғи ва Аллоҳ таолонинг улуғ ижодини табриклаш шу билан бирга Аллоҳ томонидан махлуқотлар ичида инсонни улуғлашлик маъносида бўлган).

Бу ояти каримадаги кибрни Иблис одатидан экани ва уни оқибати аянчли якун топгани тўғрисида баён қилинди. Иблисга Аллоҳ томонидан шунчалар катта мартаба ва кенг имкониятлар берилдики, бундай имконият бошқа махлуқотларга берилмаган эди. Аллоҳ таоло Иблисга осмону ерга эгалик ва ҳатто жаннатни қўриқловчи фаришталарни теппасидан раҳбарлик ҳуқуқини ҳам берган эди. У фаришталар раиси ва илм тўғрисидан улуғи ҳам эди. Ривоятларда келтирилишича, унинг қўл остида етмиш минг фаришта ҳозиру нозир эди. У хоҳласа осмонда, хоҳласа ерда ва хоҳласа жаннатда Аллоҳга ибодат қилиб, сажда бажо келтирар эди. Шу ҳолатда саксон минг йил ибодат қилди ҳатто осмон, ер ва жаннатда у сажда қилмаган жой қолмади. Кунларнинг бирида Иблисда (ужиб) ўз-ўзидан фахрланиш пайдо бўлди. У ўзича Аллоҳ менга шунча имкониятларни берди. Бу менинг шунга лойиқ эканимдан деб ўйлади. Зоҳиру ботинни, ҳозиру ғоибни билувчи, ҳамма нарсани аввалдан ва кейинни ҳам билувчи зот Аллоҳ таолога унинг ҳолати маълум эди. Шу сабабли Иблис ҳамма нарсадан маҳрум бўлиб, унинг ҳолатини биров орзу ҳам қилмайдиган даражага етди.

Мана шу ўринда бир тафаккур қилиб кўрайлик, кибр қилиш оқибати нималарга олиб келади. Бизларга берилган илм, бойлик, мартаба ва ҳатто насл-насаб ҳам ким томонидан берилди? Шу неъматларни Аллоҳ хоҳласа бошқага ҳам бериши мумкин эдику?! Сизу биздаги мужассам неъматлар ҳақиқий эгаси ким? Бу неъматлар бизга нима учун берилди? Биз бу неъматларни берган зотга нисбатан нима қилмоғимиз керак? Шуларга тўғри жавоб топа олсак, албатта, кибрдан йироқ бўламиз.

Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла: «Иззатим изоримдир. Кибриё ридоимдир. Ким иккисида Мен ила низолашшса, уни азоблайман деган» дедилар».

Буларда катта бир ҳикмат бўлиб, биз ким бўлишимиздан қатъий назар ўзимизни ким эканимизни, аслимизни яхши танисак, кибр ман-манлик отига минмаймиз ва аксинча, гўзал ахлоқлардан бўлган камтарлик, ҳокисорлик ва тавозулик билан сифатланамиз. Бу эса Аллоҳ ҳам ва бандаларга ҳам бирдай маъқул бўладиган сифатлардандир.

Муҳаммаднаби ОРИПОВ,
Риштон тумани бош имом-хатиби

Калит сўзлар: иллаткибрмақоламанманлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Исломда бағрикенглик тушунчаси

Кейинги мақола

«Хурмо эгасини топиб, уни рози қилинг»

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
82

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
45
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
53
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
40
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
56

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.