Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Кемадан қўрққан қул

Кемадан қўрққан қул
157
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бир куни подшоҳ ўз аёнлари билан кемада денгиз сафарига йўл олди. Одатда саёҳатга подшоҳнинг хизматкор ва қуллари ҳам бирга чиқишарди. Хизматкорлар ичида  умрида денгизни кўрмаган бир қул,  кема ҳаракатланганида қўрқиб бақира бошлабди. У тинмай дод-вой қилар, бир неча киши огоҳлантиришларига қарамай, “чўкиб кетяпмиз” деб бақираверибди. Уни тинчлантиришнинг ҳеч иложи бўлмади. Қулнинг кема чайқалишидан баланд овозда бақириб-чақиришидан подшоҳнинг ҳаловати йўқолди. Кемадаги доно кишилардан бири подшоҳга:

– Подшоҳим,  рухсат берсангиз, уни жим қила оламан, – деди.

Подшоҳ жуда хурсанд бўлишини айтди. Подшоҳнинг рухсати билан доно киши қулни денгизга ташлашни буюрибди. Сузишни билмаган қул денгизда жон ҳолича ёрдам беришларини янада бақириб сўрарди. Қулнинг сувда чўкаётганини кўрган доно киши:

– Бўлди, етади. Уни олиб чиқинглар, – деди.

Доно кишининг сўзига биноан қулни денгиздан олиб чиқишди. Қул уни олиб чиққанларга раҳмат айтиб, чўкмай қолганига шукр қилиб бир чеккада тинчгина ўтирибди.

Доно кишининг бу иши подшоҳга ёқди. Подшоҳ табассум билан қараб:

– Бу қулни қандай қилиб жим қилдинг? Доно киши жавоб берди:

– Ўтирган жойида бақириб-чақирган бу қул умрида денгиз сафарига чиқмаган. Шунинг учун кемадаги ҳузур-ҳаловатнинг қадрини билмади. Бу қул каби тинчлик ва хотиржамликнинг қадрини фақат уни йўқотганлар билади. Одамнинг бошига бир кулфат ва дард келсагина ҳузурнинг ва роҳатнинг қадрига етади. Қиссадан ҳисса шуки, ушбу дорул омон кунлар, тинчлик неъматини қадрига етиб, уни асраб авайлашимиз керак.

Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматларидан биридир.  Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро иттифоқликда, аҳилликда, тинчлик-омонликда яшашга даъват этиб, шундай марҳамат қилади:

“Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!” (Ҳужурот сураси, 9-оят).

Биз мўмин-мусулмонлар Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлсак, Унинг чақириғига итоат этиб, юртимиз ва хонадонимиз тинчлиги, ҳаётимиз фаровонлиги учун саъй-ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча БМТ  Бош Ассамблеяси 72-сесссиясида нуфузли минбардан  туриб сўзлаган нутқларида  “Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, деб таъкидладилар ва барча иштирокчи давлатлар вакиллари эътиборини қаратдилар.

Дарҳақиқат, инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига теран назар билан боқади, келиши мумкин бўлган хавфу хатарни келмасидан олдин бартараф қилиш ҳаракатида бўлади.

Инсон учун тинчлик ва хотиржамлик зарур ва бу муқаддас динимизнинг ҳамда давримизнинг муҳим талаби албатта. Бу ҳусусида Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадисларида шундай деганлар: “Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди” (Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида ривоят қилган).

Ушбу хадисда биз учун энг муҳим бўлган уч нарсани зикр қилиняпти. Тинчлик, саломатлик ва моддий таъминот. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бугун бу неъматларнинг барчасига эришиб турибмиз. Бардавом бўлиши учун эса, уни сақлашимиз ва қалб, тил ва аъзолар билан шукр қилишимиз лозим бўлади.

Динимизда буюрилган энг яхши амаллардан бири тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилишдир.

Зеро, Аллоҳ таоло бундай дейди: «Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят).

Шунинг учун ҳам биз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, хотиржамликни сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, фитна ва бўҳтонлардан ҳимоя қилишимиз ва доимо сергак ва ҳушёр туриш зарурлигини ёдда тутмоқ даркордир. Шундай экан, жонажон  тинч юртимизга кўз тегмасин, Аллоҳ таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор ва бардавом айласин!

Раҳматилло МАДАМИНОВ,

Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фарзандингизга қандай китоб олиб беряпсиз?

Кейинги мақола

Ҳар ким экканин олур!

Ўхшаш мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!
Мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

25.02.2026
21
Ғанимат ой Рамазон
Мақолалар

Ғанимат ой Рамазон

24.02.2026
8
Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
25

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

04.03.2026
6
Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

04.03.2026
14
Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

28.02.2026
25
Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

27.02.2026
26
Рамазон шукуҳи хонадонларга ҳам нур таратаётир

Рамазон шукуҳи хонадонларга ҳам нур таратаётир

26.02.2026
17
Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

25.02.2026
21
Ғанимат ой Рамазон

Ғанимат ой Рамазон

24.02.2026
8
Эзгу ишлар кўнгилларни шод этмоқда

Эзгу ишлар кўнгилларни шод этмоқда

24.02.2026
23

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика