Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ҳар ким экканин олур!

Ҳар ким экканин олур!

Computer hacker silhouette of hooded man with binary data and network security terms

97
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув замони одамлардан, хусусан ёшларимиздан кўп нарса билишни талаб қилади. Хусусан, тарихимизни билиш лозим. Ким эдик, қандай шахсларнинг зурриётимиз, аждодларимиз кимлар бўлган. Миллатнинг бошидан қандай кунлар ўтган. Бугун халқаро миқёсда нималар содир бўлмоқда, масаланинг туб моҳияти нимага қаратилган, Ватанимиздан қочиб дарбадар юрганларнинг бугунги ҳолати қандаю, уларнинг  даъвоси нима, муқаддас Ватанимизга қандай “каромат” билан келмоқчи?!

Бу каби саволларни ўзига бериб, масаланинг туб моҳиятини билган фарзанд бугун муҳтарам юртбошимиз орзу қилганидек, ота-онасини рози қиладиган, Ватанига содиқ, эл-юртига хизмат қилиб чарчамайдиган, миллатининг ғурур ва ор-номусини сақлайдиган фарзанд бўлади. Шундай бўлмоқда ҳам. Илм-фаннинг деярли ҳамма соҳаларида юксак чўққиларга кўтарилаётган фарзандларимизни кўрганда кўз қувонади. Уларни тарбиялаган ота-оналарига чин дилдан ташаккур айтасиз. Чунки ана шу фарзандлар дунёда аждодларига муносиб ўзбек миллатининг фарзандлари  борлигини дунёга танитади ва бу миллат шундай салоҳиятли фарзандлари билан буюк келажак сари олға бораётганини бутун дунёга намойиш этади.

Менимча, ҳар қандай ота-онага ўз фарзандининг камолотини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Шунинг учун ҳар бир ота-она ўзига савол бериши керак: нима учун бу болалар бундай мувафақиятга эришди, менинг фарзандларим нима учун бу даражага етолмайди? Нималар етишмайди? Нима қилишим керак?

Аввало, бундай болаларга  ҳавас назари билан қараш, фарзанд тарбиясини биринчи даражали вазифа деб билиш, ўз фарзандларининг тарбиясидан ҳеч қачон ғофил қолмаслик, одоб ахлоқда ўзи намуна бўлиб фарзандларидан ҳам одоб ахлоқни талаб қилиши, илм ва касбга тўғри йўналиш бериб, қайси соҳага қизиқса ўша соҳа мутахассисларига топшириш ва доимий назорат қилиш керак. Ҳадиси шарифларда ота-оналар ўз фарзандларига гўзал одоб-ахлоқ ва яхши касб-ҳунар ва фойдали илмдан афзал мерос қолдира олмасликлари ҳақида муждалар бор.

Афсуски, бугун фарзанд тарбиясини кейинги даражали вазифалардан санаб, эътиборсиз бўлганлар фарзанд ўстирганларига пушаймон бўлиб, афсус-надоматда қолмоқдалар. Онаси болаларига оғзидаги луқмани бериб боққан, ота эса ўғлининг ҳеч кимдан кам бўлмаслиги учун оғзидан чиққан нарсани муҳайё қилган. Бола ўлғайиб, вояга етганида болаларим билимли бўлсин деб уларга қимматбаҳо компьютер ва замонавий энг охирги телефонлардан олиб берган… Аммо бу нарсалардан фойдаланиш борасида бирор нарса ўргатмаган. Сабаби “вақти” бўлмаган, аслида ўзи ҳам бу жиҳозлардан фойдаланиш ҳақида дурустроқ маълумотга эга бўлмаган. Кўп вақтини тижорат сафарида ўтказар экан, болаларимга ҳамма шароитни яратиб бердим, яхши илм эгаси бўлади, деган ширин ҳаёллар билан юрарди. Назоратсиз қолган болалар эса, аввалига хар хил ўйинлар, кейинроқ жангари ўйинлар, ундан сўнг эса укаси опасидан яшириб беҳаё филмлар кўра бошлади. Опаси ҳам беихтиёр компьютерни ёққанида, уни ҳам беҳаё роликлар ўзига жалб қилди. Кейинчалик аҳвол шунга етиб бордики, опа-ука бундай беҳаёликларни “мириқиб” кўрадиган бўлди… Оқибат иккови ҳам иблис тузоғига илинди. Вақтлар ўтиши билан бошқа “ўйин” ахтариб динни ниқоб қилиб олган экстремистик оқимлар гирдобига тушди. Опа-ука энди “ҳижрат” қилиб, ўз гуноҳларини ювишни ният қилди. Чунки эктремистик руҳдаги чақириқлар бу икки фарзандни ўз ота-онасига, Ватанига, миллатига нафрат назари билан қарайдиган даражага олиб бориб қўйган эди.

Ажабо, ота-она, миллат, Ватандан бу икки зумраша нима ёмонлик кўрди? Ота-онаси унга ҳамма шароитларни бекаму кўст қилиб бергани учун айбдорми? Ёки бу мустақил Ватан раҳбари Ўзбекистоннинг ҳамма болалари менинг болаларим деб ўн икки йил бепул ўқитганими…? Йўқ муҳтарам ватандош, ота-онанинг бепарволик билан йўл қўйган хатоси, ўз фарзандини ўзига душман бўлишига сабаб бўлди. Фақат ўзига эмас Ватани, миллатига душман бўлишига сабаб бўлди.

Хориж сафаридан ширин ҳаёллар билан қайтган эр-хотин уйига кириб, ишлаб турган компьютерни кўриб болаларим шу яқинда бўлса керак деб ўлаган эди. Лекин стол устидаги  ёзув уларни ҳайратга, аниқроғи даҳшатга солиб қўйди. Чунки хатда: “Дада, биз иккимиз бу жоҳилият еридан ҳижрат қилиб кетяпмиз” деган ёзув турарди. Шошилиб  компьютернинг “сичқончаси”га теккан эди, у ерда жангарилар акс эттирилган роликка кўзи тушди.  Аъзои баданидан муздек тер чиққан ота-онанинг кўзига шу вақтда дунё қоронғу зимистонга айланди. Ота шошганича қизига телефон қилди, ҳеч қандай садо йўқ. Баттарроқ ваҳимага тушган ота энди ўғлига қайта-қайта телефон қилди. Хайрият ўғил гўшакни кўтарди. У ўз отаси билан бегоналардек сўзлашар, отанинг насиҳатларини назар писанд қилмас, балки отасига “насиҳат” қилиб “ваъз” ўқир эди. Ялинишдан бошқа чораси қолмаганини англаган ота  ўғлига ялиниб: “Ўғлим вояга етиб ҳақ йўлни топган бўлсанг яхши, онанг иккимизга сизларсиз дунё қоронғу, каердасан шошмай тур болам, бизнинг ҳам гуноҳларимиз кўп, сен билан бирга борамиз”, – деди. Хайриятки, мазкур икки фарзандни шу йўл ила ота-онаси бағрига қайтаришга эришилди.

Муҳтарам Ватандош, агар бу икки фарзанд тарихини билганида, аждодлари ким эканини англаб етганида, эҳтимол бу йўлларга кирмасди. Компьютердан қандай фойдаланиш, қайси сайтлардан фойдаланишни, бу оддий кўнгилхушлик қиладиган ўйинчоқ эмаслигини билганида, эҳтимол бу ҳолатга етмасди. Лекин энг аниқ хулоса шуки, ота-она фарзандига ҳар қанча шароит яратмасин, унга одоб-ахлоқ меъёрларини, диёнат нима, хиёнат нима эканини ўргатмас экан, фарзандидан яхшилик умид қилмасин. Боғбон ниҳолларни қанча эътибор билан вақтида парвариш қилсагина бежирим, лаззатли ва сифатли мевалар олади. Фарзандлар эса инсоннинг меваси, бу жонли мева кўпроқ, нозикроқ эътибор талаб қилади. Ахир доно халқимиз “ҳар ким экканини олади” деб бежиз айтмаган.

Абдумажид ИСАҚОВ,

Қўқон шаҳар бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Кемадан қўрққан қул

Кейинги мақола

Нима учун одамлар Пайғамбар ҳузурига ошиққан?!

Ўхшаш мақолалар

Қуръон ўқувчининг фазилатлари
Мақолалар

Қуръон ўқувчининг фазилатлари

10.07.2025
17
Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?
Мақолалар

Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

09.07.2025
45
Чумоли сақлаган дон мўъжизаси
Мақолалар

Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

08.07.2025
6

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

11.07.2025
39
Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

10.07.2025
37
Қуръон ўқувчининг фазилатлари

Қуръон ўқувчининг фазилатлари

10.07.2025
17
Янги кун қачондан бошланади?

Янги кун қачондан бошланади?

09.07.2025
13
Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

09.07.2025
45
Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

08.07.2025
6
Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

08.07.2025
8
Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

07.07.2025
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика