Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Кечириш – улуғ фазилат

Кечириш – улуғ фазилат
58
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Халқимиз энг улуғлаган фазилатлардан бири кечиримли бўлишдир. Бу хислатга эга инсонлар ҳамиша қадрланиб келинган. Зеро, кечиримлилик туфайли элу юртда тинчлик-осойишлталик, бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вужудга келади. Кишилар орасида бир-бирига, келажакка ишонч руҳи шаклланади ва ортади. Инсон ҳаётда адашиши, билимсизлиги, тор ўйлаши туфайли кимларгадир эргашиши, кимларгадир тақлид қилиши мумкин. Жамият бундай одамларни кўкрагидан итармай ёрдам қўлини чўзиши, уларга тўғри йўлни кўрсатиши кечиримлиликнинг энг яхши намуналаридан ҳисобланади. Бутун инсоният учун дастуриламал бўлган “Қуръони карим”да ҳам бу фазилат улуғланган. Аллоҳ бу ҳақда ўз бандаларига қарата шундай марҳамат қилади: “Яхши сўз ва кечириш ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир” (“Бақара” сураси 263-оят).

Дарҳақиқат, жамиятга ўз калтабинлиги туфайли ёмонлик қилмоқчи бўлган одамга хатосини уқтириш, уни жаҳолатдан олиб чиқиш ва соғлом ҳаёт тарзига қайтариш ҳар қандай садақадан улуғроқдир. Сир эмаски, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг кейинги йилларда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойили асосида олиб бораётган оқилона сиёсати туфайли ўз айбларини тан олган ва келажакда элу юрт равнақи, тинчлик-осойишталиги йўлида хизмат қилишга тайёр бўлган юзлаб кишилар авф этилди ва жамиятга қайтарилди. Президентимизнинг ўз ваколатлари доирасида турли қутлуғ саналар муносабати билан тўғри йўлни танлаётган ўнлаб ана шундай юртдошларимизга авф эълон қилиши, уларни ўз оилалари бағрига қайтарилиши энг яхши анъаналардан бирига айланиб қолди. Йилдан йилга гуллаб-яшнаётган Ўзбекистонимизнинг энг улуғ байрамларидан бири Мустақиллик куни арафасида ҳам ана шундай олтмиш беш кишига авф эълон қилинди ва уларнинг бир гуруҳи ўз оиласи бағрига, тинч ҳаётга қайтарилди. Авф этилганлар орасида турли ёшдаги ва жинсдаги, турли хил жиноятларни содир этганлар бор. Улар ўз қилмишлари, жаҳолатлари нақадар оғир оқибатларга олиб келишини англаб етган, унга чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва минбаъд бундай йўлга киришни истамаганлардир. Шуниси эътиборга сазоворки, олдингилари каби бу сафарги авф этилганлар орасида ҳам қандайдир йўллар билан турли тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган кишилар бор. Жами авф эълон қилинганларнинг 39 нафари ана шундай кишилардир. Бундай кишиларга нисбатан ҳам авф эълон қилинишининг ўзи Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатнинг энг юксак намуналаридан биридир.

Юртбошимиз томонидан турли жиноят ва ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни жазодан тўла ёки қисман озод этиш, тайинланган жазо турини енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги ушбу Фармони мамлакатимизда олиб борилаёт юксак инсонпарварлик тамойилини яна бир карра намойиш этди.

Мустақил юртимизда инсон қадри кундан кунга юксалтирилмоқда. Амалга оширилаётган ҳар бир маънавий-ижтимоий, сиёсий-иқтисодий ислоҳотларнинг туб негизида инсон манфаати турибди. Инсон эрки, унинг ўз оиласи бағрида, жамиятда тинч ва осуда ҳаёт кечириши, ўз иқтидори, қобилияти доирасида мамлакатнинг янада равнақ топишига ҳиссасини қўшишига имкон яратиб бериш кабилар ана шундай ислоҳотларнинг асл мақсадини ифода этади.

Сўзимизни якунлар эканмиз Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Имом Ҳоким томонидан ривоят қилган қуйидаги ҳадисларини ёдга олдик: “Кимки унинг учун жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини истаса, зулм қилганни афв этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин”, – марҳамат қилганлар.

Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Президентимиз томонидан афв этиш тўғрисидаги Фармоннинг эълон қилинганлиги ана шундай силаи раҳм намуналаридан биридир.

А.НАИМОВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мўминнинг ажойиб иши

Кейинги мақола

Кечиримлик – бу солиҳлар йўли!

Ўхшаш мақолалар

Қуръон ўқувчининг фазилатлари
Мақолалар

Қуръон ўқувчининг фазилатлари

10.07.2025
19
Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?
Мақолалар

Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

09.07.2025
50
Чумоли сақлаган дон мўъжизаси
Мақолалар

Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

08.07.2025
6

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

11.07.2025
44
Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

10.07.2025
41
Қуръон ўқувчининг фазилатлари

Қуръон ўқувчининг фазилатлари

10.07.2025
19
Янги кун қачондан бошланади?

Янги кун қачондан бошланади?

09.07.2025
14
Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

09.07.2025
50
Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

08.07.2025
6
Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

08.07.2025
8
Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

07.07.2025
30

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика