Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Эрдан бошқалар ҳам никоҳни буза оладими?!

156
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Фиқҳ китобларида никоҳ ва талоқ алоҳида катта бўлим тариқасида ёритилади. Талоқнинг ичидаги қисмларидан бири бу “Хулуъ” масаласи ҳисобланади. Аллоҳ таоло ғазаб қилган ва ер-у осмон у сабабли ларзага келган нарса бу никоҳ ақди бўлган инсонларнинг ажримидир. Хулуъ ҳам талоқ каби ажрим ҳисобланиб, унинг талоқдан фарқи – аёл киши томонидан талаб қилинган ажримдир.  Албатта ислом шариатида ақл ва қувват жиҳатдан эркак киши кучли саналади ва барча масалалар унинг тасарруфи орқали амалга оширилади. Бу нарса қийшиқ қовурғадан яратилган аёлнинг ожиза ва ҳиссиётга берилувчи махлуқотлигини Билувчи Зот томонидан қўйилган буйруқ ҳисобланади. Шу сабабдан, талоқ қилиш ҳуқуқи эркак кишига берилган бўлиб, уни жавобгарлигини ҳам эркак киши бўйнига юклатилади. Аммо шундай вазиятлар бўладики, ажрим аёл томондан ҳам талаб қилиниши мумкин. Бу томонга ҳам ислом шариати муносиб қараб, ўз ўрнида аёл киши ҳам ўз талоғини талаб қилиб олишга ҳуқуқ берилган.

Хулуъ сўзи луғатан “кийим ечиш” деган маънода ифодалайди. Шариатда эса хотин кишининг арз қилиб, бир нарса бериб, эри билан ажрашишига хулуъ дейилади. Чунки эр-хотин Қуръон таъбири ила бир-бирига кийим ўрнида бўлади. Шу сабабдан мана шу луғавий маънодаги сўз билан қўлланилади.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида: Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларни бузманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларини бузса, бас, ўшалар, ана ўшалар золимлардир, деган (229-оят).

Ушбу ояти карима асосида Ислом шариатида хулуъ ҳукми жорий қилинган. Эр-хотин бирга яшашларининг иложи қолмаса, агар бирга турсалар, гуноҳ иш содир бўлиши муқаррар бўлиб қолса, хотин ажрашишни истаса, эрига фидя (тўлов) бериб, уни рози қилиб, ажрашиб кетиши жоиздир.

Ислом динида биринчи хулуъ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида содир бўлди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Собит ибн Қайснинг хотини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: Эй Аллоҳнинг Расули! Мен унга хулқда ҳам, динда ҳам бир айб қўя олмайман, лекин Исломда куфрон бўлишини (яъни эримни ёқтирмаганим учун унга итоатсизлик қилиб, гуноҳкор бўлишни) ҳам истамайман, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: (Сенга маҳр қилиб берган) боғини унга қайтариб берасанми? дедилар. Ҳа, деди аёл. У зот (Собит ибн Қайсга) Боғни қабул қилиб олгин-да, уни бир талоқ қил, дедилар (Бухорий ва Насоий ривоят қилганлар).

Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини қилди ва шу тариқа Исломда биринчи хулуъ собит бўлди.

Хулуъ боин талоқ ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулуъни бир боин талоқ ҳисоблаганлар. Боин талоқ – ражъий талоқдан фарқли ўлароқ эр-хотинлик алоқалари ўша заҳотиёқ тамом бўлади.

Бундан ташқари ажрим қози томондан ҳам амалга оширилади. Қазоий ажримга тўрт фиқҳий мазҳабларга кўра, қуйидагилар сабаб бўлади:

  • нафақа қилишдан ожизлик
  • эр-хотиндаги айб
  • зарар
  • ёмон оилавий муносабатлар
  • эрнинг ғойиб бўлиши ҳамда қамоқ.

Ушбу масалалар қозининг ҳукмига боғлиқ бўлади.

Нафақадан ожиз бўлиш. Ҳанафий мазҳабидан бошқа уч мазҳаб, яъни моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларида нафақадан ожиз бўлиш эр-хотин ажратилишига сабаб бўлади. Аммо, ҳанафий мазҳабига кўра, нафақадан ожизлик сабабли эр-хотин ораси ажратилмайди. Чунки эр гоҳ бой, гоҳ ночор ҳолатда бўлади. Агар эр бой бўлиб, нафақа қилмаётган бўлса, ажримдан бошқа йўллар қилинади, масалан қамаб қўйилади ёки мажбуран моли нафақа учун сотилади.

Айб ва касаллик. Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад уч жинсий касаллик сабабидан эр-хотин ораси ажратилади, дейишган. Улар:

  1. Мажбуб – эркак жинсий аъзоси кесилган бўлиши;
  2. Унна – жинсий ожиз бўлиш;
  3. Хасй – бичилган бўлиш. Мана шу ҳолатлардагина хотин қозига шикоят қилиб, ажрим талаб қилишга ҳақли.

Бунда қозининг никоҳни фасх – бекор қилиши боин талоқ бўлади.

Жанжал ва зарар. Жанжал – инсон ҳурматига таъна етказадиган даражадаги қаттиқ низо. Зарар – эркак кишининг хотинига гап ёки хатти-ҳаракат билан азият етказиши. Худди, сўкиш, уриш ва ҳаром ишларга мажбурлаши каби. Моликийлардан бошқа уч мазҳаб, агарчи низо ва зарар ўта даражада кучли бўлса ҳам, ажримга сабаб бўлолмайди. Чунки аёлдаги зарарни талоқсиз ҳам ҳал этиш мумкин, масалан қозининг эркакни одобга чақириши, жазолаши каби. Моликийларда эса, зарар ва жанжал сабабидан тафриқ жоиз бўлади,

Эрнинг йўқ бўлиб кетиши. Агар эр ғойиб бўлса ҳанафий ва шофеъий мазҳабига кўра, гарчи муддат узун бўлсада, эрнинг йўқ бўлиши сабабидан қози уларнинг орасини ажратмайди. Негаки, бу борада бирорта шаръий далил собит бўлмаган.

Моҳира Орифжонова,
Тошкент Ислом институти
403-гуруҳ талабаси 

Калит сўзлар: оилаэр-хотин
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Муфтий ҳазратлари: «Аллоҳдан қўрққан психотроп сотмайди, оғир гуноҳни бўйнига олмайди!»

Кейинги мақола

Сардоба туманидаги “Юсуф” жоме масжиди очилмоқда. Унда муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари қатнашадилар

Ўхшаш мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон
Мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон

02.03.2023
12
Таомланишда ҳам меъёр бор
Мақолалар

Таомланишда ҳам меъёр бор

09.02.2023
39
Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
29

Сўнгги мақолалар

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар

20.03.2023
2
Сохта салафийлар йўли – залолат йўли

Сохта салафийлар йўли – залолат йўли

18.03.2023
11
Вақф фонди раҳбари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

Вақф фонди раҳбари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

18.03.2023
11
Намознинг вақти кам қолганлиги сабабли таяммум қилиши жоизми?

Намознинг вақти кам қолганлиги сабабли таяммум қилиши жоизми?

17.03.2023
39
Ислом тинчлик, оқибат динидир

Ислом тинчлик, оқибат динидир

16.03.2023
6
“Челси” стадионида жамоавий ифторлик уюштирилмоқда

“Челси” стадионида жамоавий ифторлик уюштирилмоқда

16.03.2023
5
Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

16.03.2023
50
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

15.03.2023
24

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика