Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Иймон сари очилган эшик

70
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бу йил Ватанимиз истиқлолга эришганига 29 йил тўлди. Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчамизга муборак қилсин!

Мустақиллик неъматини яхши англаб, қадрига етиш учун атрофга ибрат назари билан қарасак, баъзи давлатлардаги нотинчлик, етишмовчилик ва тартибсизликларни кўриб, юртимиздаги тинчлик-хотиржамликка бениҳоя шукр айтамиз.

Уламоларимизнинг ҳикматларида: соғлик қадрини билмоқчи бўлсанг – касалга боқ, фарзанд қадрини билмоқчи бўлсанг – фарзандсиз инсонга қара, тинчлик қадрини билмоқчи бўлсанг – нотинч юртга эътибор қил, деганлар. Мустақиллик – ҳурлик, озодлик, ўз Ватани, тили ва эътиқодига эга бўлиш демакдир.

Мустабид тузуми даврида аждодларимиздан мерос бўлиб қолган қадриятлар, имон-эътиқодимиз, миллий урф-одатларимизни халқимиз онги ва шууридан сидириб ташлаш ҳаракат қилишди, буюк маданиятимиз, диний эътиқодимиз ва кенг дунёқарашимизни йўққа чиқармоқчи бўлишди, не-не олимлар, маърифатимизнинг буюк сиймолари уларнинг қўлларида шаҳид бўлишгани аччиқ ҳақиқат.

Истиқлолдан сўнг халқимиз барча соҳада эмин-эркин саъй-ҳаракат қилиш имконига эга бўлгани каби динимиз кўрсатмаларини хотиржам адо этиш бахтига ҳам муяссар бўлди. Минглаб масжидлар очилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди, ўнлаб диний таълим муассасалари барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқдалар. Азиз авлиё, улуғ аллома ва фозил инсонларнинг мақбара ва зиёратгоҳлари таъмирланди. Ҳар йили давлат кўмаги билан минглаб ватандошларимиз муборак ҳаж ва умра зиёратига бориб келмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси, албатта, Аллоҳнинг инояти билан бизга берилган истиқлолимиз сабабидандир.

Шунингдек, буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарларини ўрганиб, уларни она тилимизга таржима қилиш имконига эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида Қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи, маданияти ва фалсафасига оид кўплаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Турли мавзудаги диний адабиётлар, юртимизда яшаб, ижод қилган буюк алломаларимиз илмий мероси нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, вилоятларда калом, ҳадис, фикҳ, ақида ва тасаввуф илми мактаблари очилгани ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилгани диний-маърифий соҳани ривожлантиришга бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизни юксалтириш, халқ фаровонлигини ошириш каби хайрли ишлар “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган шиор остида амалга оширилмоқда. Натижада халқнинг ватанга бўлган меҳри-муҳаббати тобора ортиб бормоқда.

Айниқса, давлатимиз томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ажратилиши тарихий воқеа бўлди. Бу юртимизда инсон омилига бўлган ижобий муносабатнинг исботидир.

Ҳар йили мустақиллик байрами арафасида алоҳида шиор танлаб олинади. Бу йил мустақилликнинг 29 йиллик байрами “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида нишонланмоқда. Ушбу шиорлар замирида халқни бирлаштириш, инсонни туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган ватанига муҳаббатини ошириш мақсад қилинган. Ҳақиқатан, халқ бирлашса, катта кучга айланади.

Халқимизда “Ватан остонадан бошланади” деган нақл бор. Ҳар бир инсон учун киндик қони тўкилган тупроқ, энг кичик Ватан – уйи ҳисобланади.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди” (Наҳл сураси, 80 оят).

Уйимиз бизга омонлик, хотиржамлик маскани, тинчлик-осойишталик марказидир. Унда хотиржамлик бўлиши учун юртда тинчлик қарор топиши лозим. Оқибатда жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирига бўлган ишонч ва садоқати, меҳр ва мурувватининг самимий бўлиши ҳам асосан тинчлик ва хотиржамликка боғлиқдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади” (Имом Ибн Можа ривояти) деганлар.

Демак, мустақиллик, тинчлик, хотиржамлик ва саломатлик каби неъматлар – Аллоҳ томонидан бизга ато қилинган улуғ неъматдир. Ҳадисга мувофиқ, биз шукр қилсак, бу неъматлар қадрига етсаккина, зиёда бўлади. Акс ҳолда қиёмат куни неъматлар борасида сўралишимизни ҳам унутмаслик лозим.

Аллоҳ бизларни ҳар бир неъматнинг қадрига етувчи, унга шукр қилувчи бандаларидан қилсин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Истиқлол – улуғ неъмат

Кейинги мақола

Тинчлик ва хотиржамжикни сўраш – инсонларнинг шарафли бурчларидандир!

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
15
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
104
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
15
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
11
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
161
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.