Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

ИНСОН ҚАДРИ БУЮКДИР!

ИНСОН ҚАДРИ БУЮКДИР!
296
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Бу ўткинчи дунёда инсон ҳаётидан қадрлироқ нарса йўқ, чунки унинг бирор бир дақиқасини ортга қайтариб бўлмайди ёки бор-будини сарфлаб ҳам бирор сониясини сотиб олиш мумкин эмас. Агар шундай бўлганда эди, инсон назарида умрнинг умуман қадри қолмаган, уни истаганча узайтириш имконига эга бўлар эди. Аммо, Аллоҳга шукрлар бўлсинки, у барча фоний нарсалар қатори инсон умрини ҳам ўлчовли қилиб яратди ва бу билан бандаси наздида унинг қадрини баланд қилиб қўйди. Демак, азиз умрнинг бебаҳо онларини беҳуда ишларга сарфлаш оқилнинг иши эмас. Шу боис ҳам оқиллар унинг ҳар бир дақиқасини эзгулик йўлида сарфлашга ҳаракат қиладилар ва бошқаларни ҳам шунга ундайдилар.
Оқил инсоннинг суйган нарсаларидан бири, албатта, эзгу амаллардир. Шунинг учун ҳам уни бошқаларга ҳам илиниш ҳар бир имон-эътиқоди бутун кишининг муқаддас бурчидир. Зеро, бу ҳақда Аллоҳ Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” (Оли Имрон. 92-оят).
Аммо бугун шундай бир тоифа одамлар чиқмоқдаки, ўзлари тўғри йўлдан адашганлари етмагандай, бошқаларни ҳам шунга тарғиб этиш, ботил ақидалари билан йўлдан оздиришга уринмоқдалар. Шуниси афсусланарлики, бундай кимсалар кўпинча ўз қилмишларини Ислом билан ниқоблаб, ўзларини гўёки “адашганларни” жазолаб, дунёда тартиб ўрнатишга масъул шахслардай ҳисоблайдилар. Асл мақсадлари одамлар устидан ҳукмронликни қўлга киритиш, беҳисоб бойликлар ва чексиз имтиёзларга, ўзи хоҳлаган ишни тасарруф қила олиш имконига эга бўлиш бўлган бундайларнинг тўрига илинган минглаб кишилар – аксарият ёшлар эса уларнинг тегирмонига сув қуйиш, натижада билиб-билмай бутун инсониятга таҳдид солиш, минглаб бегуноҳларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлмоқдалар. Бундан улар нафақат ўзларига, балки одамзотга ёвузлик қилмоқдалар. Ўз ботил эътиқодларига мутаассибларча ёпишиб олишиб Қуръони карим оятлари, Ҳадиси шариф маъноларини бузиб талқин этиш орқали кишилар онгини заҳарлашга уринмоқдалар. Ўз ёвуз мақсадлари йўлида динимизда фақат яхшиликка тарғиб этиш, нафақат инсон, ҳатто бутун махлуқотларга ҳам яхшилик қилиш зарурлигини унитиб қўймоқдалар ёки буни тан олишни истамаяптилар.
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида террорчилик мақсадида қўпорувчилик ишларини амалга ошираётган, қўлда қурол билан ўз ҳукмронликларини ўрнатишга тиришаётган, бунинг учун сафларини ақидапарастлик ғояларига кўр-кўрона ишонаётган ҳамда уларга эргашаётган янги-янги кишилар ҳисобига тинмай кенгайтиришга ҳаракат қилаётган турли террорчи оқим ва ташкилотлар раҳбарлари ва аъзолари наздида инсон ҳаётининг заррача қадри қолмаяпти. Улар кишиларни, ким бўлишидан қатъий назар – эркакми, аёлми, ёшми, қарими – ўзларига ёқмаган арзимас сабабларга кўра ҳам қатл этишдан қайтмайдиган ёвуз бир йиртқичга айланиб бормоқдалар. Бундай кимсаларнинг қилмишларини нафақат зулм, балки бутун инсониятга қаратилган ваҳшийлик сифатида баҳолаш тўғрироқ бўлади. Зеро, ўз мақсадлари йўлида ҳатто бегуноҳ гўдакларнинг ҳам қонини тўкишга ёки уларни ҳам ўзлари сингари ёвузликка ўргатишга интилаётган кимсаларда одамийлик сифатларидан заррача ҳам нишон қолмаган. Террорчилар ва уларга эргашаётганлар Аллоҳ таолонинг кишилар орасига нифоқ солишга уринаётган бандаларига қарата: “…Эзгулик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” (Моида. 2-оят) дея таъкидлаганини унутиб қўйганлар.
Шуни унутмаслик керакки, Ислом ҳеч қачон одамларга нисбатан ёвузлик қилиш, ўз мақсади йўлида ваҳшиёна ишларни амалга оширишни оқламайди. Аксинча, ҳар бир ишда етти ўлчаб бир кесиш, айниқса, бировни кофирга чиқариш ёки кимнидир айтганини ҳеч бир асоссиз айни ҳақиқат деб қабул қилиш ва унга эргашиш ҳақиқий мўминга хос сифатлардан эмас. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзларига нозил бўлган Қуръони карим кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ўнлаб ҳадисларида кишиларни фақат эзгу ишларга даъват қилганлар ва кимларнингдир устидан ҳукм чиқаришда мутаассибликка, илмсизликка, адолатсизликка йўл қўйиш, ҳар бир амал, айниқса динни оғирлаштирмаслик, кишиларни зўравонлик билан ўз мақсадлари йўлига оғдиришни қаттиқ қорлаганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: “Албатта дин осондир. Кимки динда ашаддий бўлмоқчи бўлса, дин унга ғолиб келади. Бас, тўғри амалда бўлинглар, яқинлашиб юринглар, яхшилик башоратини беринглар. Саҳар чоғида, тушдан кейин ва кечанинг охирида ёрдам талаб қилинг”, – дедилар”
Бу ҳадиси шариф мазмунидан кўриниб турибдики, кишиларни ботил эътиқодларга бошлаш, уларни дин билан қўрқитиш, дин ва унинг кўрсатмаларини нотўғри талқин этиш орқали уни инсониятни даҳшатга солувчи бир воситага айлантириб олиш асло мумкин эмас. Зеро, мўминнинг энг яхши сифатларидан бири кишиларга яхшилик қилиш ва улар орасида эзгуликни тарғиб этишдир.
Биз бугун ёшларимизга турли воситалар ёрдамида қилинаётган маънавий таҳдидларнинг асл мазмун-моҳиятини чуқур англаб етган ҳолда иш тутишимиз, уларни ҳар хил ботил эътиқод, бузғунчи ғоялар таъсиридан асараб-авайлашимиз, улуғ аждодларимизнинг ибратомуз ҳаёт ва фаолиятлари руҳида тарбиялаб, улар онгига инсонпарварлик, ватанпарварлик каби туйғуларни чуқур сингдиришимиз лозим.
Улкан шиддатлар билан олға одимлаётган, ҳар қадамда турли зиддиятларга бой бўлган, шунингдек, тинимсиз ахборотлар оқимига тўла давр биздан ёшларимизни жисмонан соғлом ва руҳан тетик, мустақил фикрлай оладиган оқил, ҳар қандай маънавий таҳдидларга соф имон-эътиқоди билан қарши тура оладиган даражада етук билимдон, эзгулик йўлида фидойи шахс сифатида вояга етказишни талаб қилмоқда.  Бу эзгу мақсадлар йўлида бефарқ қараб турмаслик, лоқайдликни бир четга йиғиштириб, ҳар биримиз ўзимизни бу ишга масъул деб ҳисоблашимиз, соғлом фикр юритиб, ёшлар тарбиясида ўзаро ҳамкорлик қилишимиз барчамизнинг Яратган олдида ҳам, элу юрт олдида ҳам муқаддас бурчимиз ҳисобланади. Зеро, инсон қадри буюк хилқатдир. Бу хилқатга тушган ва бизнинг назаримизда арзимасгина ҳисобланган ҳар қандай доғ келажакда улкан фожиаларга сабаб бўлишини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Алишер НАИМОВ,
Қувасой шаҳар бош имом-хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Кутилмаган совға

Кейинги мақола

ЛИБОС ҲАЁСИЗЛИКНИ ЭМАС, ҲАЁНИ КЎРСАТСИН!

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
47
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
21
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
35
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
36
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
50
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
37
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
14
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

04.09.2026
17
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

04.09.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.