Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Аёллар саҳифаси

ЛИБОС ҲАЁСИЗЛИКНИ ЭМАС, ҲАЁНИ КЎРСАТСИН!

ЛИБОС ҲАЁСИЗЛИКНИ ЭМАС, ҲАЁНИ КЎРСАТСИН!
226
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Дунёда ҳеч бир дин аёлларга Ислом динидек катта эътибор билан қараган эмас. Ер юзида ўзининг адолатли кўрсатмалари билан ҳамиша устивор бўлган Ислом дини наинки комил, эзгу қалбларнинг балки, катта-кичик ҳар бир инсоннинг ирқи, миллати ва эътиқодидан қатъий назар ўзгалар тарафидан таҳқирланиши, хўрланиши ва хорланишига асло йўл қўймайди. Айниқса, аёл зотини улуғлаб авайлаб-асраш ҳаракатида бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг «жаннат оналарнинг оёғи остидадур» деган биргина ҳадисларининг ўзиёқ мусулмон оламида аёл зотининг нечоғли эъзозланганига ёрқин далилдир.
Исломда кийинишга ҳамиша катта эътибор берилган. Кийимнинг ҳамиша озода, кишига мос, ярашиқли ва иқлим шароитига мос бўлиши уқтирилган. Либослар очиқ-сочиқлиги билан бегоналар диққатини жалб қилмаслиги керак. Ҳозир бозорларда сотилаётган, айниқса, «мода» деб тарғиб қилинаётган баъзи чет эл кийимларини гапирмай илож йўқ. Улар адабсизлик, ҳаёсизликни тарғиб қилади десак ҳеч муболаға бўлмайди. Қизларнинг ниҳоятда рангба-ранг, йиртиқ-сиртиқ тарздаги шимлар кийиши, киндикларини очиб юриши, қулоқларига керагидан ортиқ сирғалар, ҳатто баданларига турли йўсиндаги тақинчоқлар тақиб юриши миллатимизга хос эмаслигини билсакда, буларни жамиятда илдиз отишига бефарқларча кўз юмаётирмиз. Баданига суратлар чиздириш эса мутлақо офатдир.
Охирги вақтларда аёллар таналарининг аксар жойини очиб юриши нафақат зинога, балки эркакларнинг жинсий заифлигига сабаб бўлаётганини мутахасислар таъкидлашмокда. Шунингдек, Европа давлатларида баданни очиб юриш оқибатида аёллар ҳам турли тери ва ўсма касалликларига чалинаётганлари ҳақида хабарлар оммавий ахборот воситаларида тарқалаётгани ҳам айни ҳақиқат. Кўча-куйда ҳар бир кишининг кўзи тушадиган бундай шармсиз либосларни эгнига илиб олганлар, нафақат эркаклар, балки балоғат бўсағасидаги ёшларнинг назарини чалғитиб, фитнага етаклаётганини ҳам яшириб бўлмайди. Айниқса, ҳар томонлама ривожланиб бораётган ўсмир ёшлар бундай фитнали кўриниш олдида ва номуссиз либослар қаршисида кўз назарлари, ақлларини назорат кила олмайдилар. Натижада уларнинг уй-
ҳаёлларини нафс-истак жиловлаб олади ва нохуш оқибатларга олиб келади. Ўзларини «замонавий» деб атаётган баъзи аёлларимиз бундай шармсиз кийимларни кийишар, бироқ комил иймон, ибо ва ҳаё соҳибаси бўлган, миллат андишаси ҳақида қайғурган аёл-қизларимиз зулмат зиндонига етакловчи бундай шармандаликни асло қабул қилмайдилар. Чунки бундай либослар фитна-фасодни ва бузуқликни тарғиб қилиб, ахлоқан тубанлик ва пасткашликка сабаб бўлади.
Ўз дини ва узлигига содиқ момоларимизнинг бебаҳо маънавиятини қадрлайдиган ва чеҳрасида ор-номус балқиб турган муниса аёл-қизлар эса, динимиз ва ўчмас анъаналаримизнинг намунавий ахлоқ  чегарасидан чиқишни одобсизлик деб биладилар. Одоб-ахлоқ ва юксак маънавиятда машҳур бўлган Нодирабегим, Увайсий каби буюк аждодларимизга муносиб бўлайлик. Кийилган либосимиз замон ва миллий қадриятлар талабига жавоб берсин. Ҳар бир ўзбек аёл-қизларимиз кийган кийимларидан шаркрона, ибо-ҳаё, иффат нурлари балқиб турсин. Зеро ҳаё иймоннинг бир қисмидир.
Ҳилолахон Комилова,
Вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

ИНСОН ҚАДРИ БУЮКДИР!

Кейинги мақола

Эр хотинига эътиборсиз бўлса…

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
35
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
77
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
86

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
45
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
57
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
297
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
136
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
112
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
59
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
54
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
66

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.