Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Маддоҳнинг оқибати

«Сиз бундай одам бўлманг!»
174
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Қадимда бир маддоҳ бўлган экан. У кимни кўрса, унга бағишлаб камида икки мисра, йўқса тўрт мисра мадҳ битмаса сира туролмасакан. Ўзининг маза-бемаза қофиялари билан аввалига қишлоқдагиларининг, сўнгра шаҳардагиларининг жонига тегибди. Бора-бора ҳеч ким маддоҳга эътибор бермай қўйди. “Ҳап сенларни, ҳали мени кўрганда таъзим қилмасаларинг, отимни бошқа қўяман!” – дебди-ю, ишга киришибди. Бир ҳафта узлатга чекиниб подшоҳга мадҳ битди. Мадҳ бўлганда ҳам нақд қирқ байт экан! Байтларини оққа кўчириб, қўлтиғига урибди-да, қайдасан Бухоройи шариф дея пиёда юриб  икки кун деганда азим шаҳарга келибди. Лабиҳовуз бўйида тамадди қилиб олгач, подшоҳ ҳазратларининг қабулхонасига борди. Эшик оғаси унинг арзини тинглаб, онҳазратга етказди. Давлат ишларидан асаблари қақшаб ўтирган подшоҳ, “Шоир бўлса, яхши ашъорларидан эшитай, шояд кайфиятим кўтарилса” – деган хаёл билан киришга изн берди. Ишнинг бундай осон кўчганидан маддоҳнинг оғзи қулоғига келиб, босар-тусарини билмай қолиб: “Қадримни биладиганлар ҳам бор экан-ку, оламда” деб хаёлидан ўтказди.

Эшик оғаси маддоҳни ичкарига бошлаб кирибди. Тахтда ўтирган савлатли подшоҳни кўриб унинг оёғига қалтирай бошлади. Подшоҳ деди:

– Олис қишлоқдан келган шоирман дебсан, қани бир эшитайлик-чи! Зора бу ғамгин кўнглим сенинг шеърларинг ила хурсанд бўлса.

Маддоҳ қақраган томоғини бир-икки ютиниб ҳўллабди-да, тутила-тутила ёзган мадҳини ўқий кетибди. Афсуски, ўқиётганлари ноўрин мақтов ва маъносиз кўкларга кўтариб ёзилган, қофияси бир-бирига тушмаган байтлардан иборат эди. У ўқиган сайин подшоҳнинг тунд юзи баттар тундлашаверибди. “Ашъор”и яримламай туриб подшоҳнинг ғазаби келиб,  бақириб мулозимни бор овози билан чақирди. Буни кўрган  маддоҳ донг қотиб қолди. Довот-қалам тутган мулозим пайдо бўлди. Дарғазаб бўлган шоҳ  дедики, “Шоирнинг ҳар бир мисраси учун бир даррадан урилсин,  қишлоғидан тўрт таноб ер ажратилиб, бундан буёғига деҳқончилик билан шуғуллансин. Ёнидаги деҳқонлардан кам ҳосил оладиган бўлса, зиндонбанд қилинсин!”

Шоҳ айтганидай  маддоҳ “шоир”ни ясоққа ётқизиб, елкасига қирқ дарра урдилар. Шонасига ҳар дарра тушганда хаёлидан  “Яхшиямки, юз байт ёзмабман, шунисига ҳам шукр”, деб қўяркан.

Қиссадан ҳисса, инсонларни ортиқча мақташлик риё, сумъа ва манманлик каби ёмон иллатларни пайдо қилади. Афсуски, бу каби иллатлар хозирги кунимизда ҳам тез-тез учраб турганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Агар маддоҳлик бўлмаганда мана шу каби иллатлар бўлмас эди. Лекин мақтовга лойиқ бўлмаган кимсаларни, кишининг мансаби, бойлиги ё обрў-шуҳрати учун мақташ ҳақиқат ва ахлоққа зид бўлгани учун ёмон иш саналади.

Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби
Раҳматилло Мадаминов
тайёрлади

Калит сўзлар: маддоҳликтил офати
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳаром, киши қонини бузади

Кейинги мақола

Исломда бағрикенглик тушунчаси

Ўхшаш мақолалар

Сен ҳаж қилмадингми?
Ибратли ҳикоялар

Сен ҳаж қилмадингми?

23.06.2026
60
Нурга тўла қўл
Ибратли ҳикоялар

Нурга тўла қўл

16.06.2026
35
Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин
Ибратли ҳикоялар

Баъзан арзимаган иш ҳам қимматга тушиши мумкин

01.06.2026
62

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
27
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
53
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
29
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
64
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
72
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
12
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
319
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
145

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.