Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Биргина савол эвазига мусулмон бўлган роҳиб

Биргина савол эвазига мусулмон бўлган роҳиб
242
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Абу Язид (Боязид) Бастомий уйқусида бир туш кўрди. Тушида кимдир унга: “Эй Абу Язид, тургин-да, бориб насороларга пайғамбарингнинг рисолатини етказ!” деб нидо қилди. Абу Язид буйруққа жавобан ўрнидан турди, черковга бориб, ибодатга шайланган насороларга қўшилиб ўтирди. Эндигина гапиришга чоғланаётган роҳиб Боязид томон ишора қилиб:

– Бу “Муҳаммадий” (Муҳаммад алайҳиссаломга эргашган одам) орамиздан чиқиб кетмагунча гапирмайман, – деб қолди.

– “Унинг “Муҳаммадий” эканини қаердан билдингиз?”, – сўради шогирдлари.

– Муҳаммадийларнинг юзида сажданинг асорати бўлади, – деди.

Шундан сўнг Боязиддан черковдан чиқиб кетиш талаб қилинди. Лекин у:

– Ҳукм чиқарувчиларнинг энг яхшиси бўлган Аллоҳ сизлар билан менинг ўртамда бир ҳукм чиқармагунча кетмайман, – деб туриб олди. Шунда роҳиб:

– Ундай бўлса, сенга бир қанча саволлар бераман. Агар жавобларинг  қониқтирса, сен айтгандек, Аллоҳнинг ягоналигига ва Муҳаммаднинг ҳақлигига барчпмиз иймон келтирамиз. Борди-ю бирорта саволни бўлса ҳам жавобсиз қолдирсанг, ўзингдан хафа бўлгин”, – дея шарт қўйди.

– Хоҳлаган нарсангни сўрайвер, мен розиман. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга тақво қилинг. Шунда Аллоҳ сизларга илм ато қилур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи Зотдир!” (Бақара сураси, 282-оят) марҳамат қилган,- дея розилигини билдирди.

Шундан сўнг, роҳиб ва Боязид Бастомий ўртасида савол-жавоб бошланди:

– Жуфти йўқ не бор?

– “Айтинг, У Аллоҳ яккаю ягонадир” (Ихлос сураси,1-оят).

– Учинчиси йўқ икки нарса нима?

– “Биз кеча кундузни икки белги – аломат қилдик” (Исро сураси,12-оят).

– Тўртиничиси йўқ учта нарса нима?

– Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизр (алайҳиссалом) қилган ишига айтган учта узрининг тўртинчиси йўқдир.

– Бешинчиси йўқ тўрт нарсачи?

– Бу – Забур, Таврот, Инжил ва Қуръондир.

– Олтинчиси бўлмаган бешта нарса нима?

– Мўминларга фарз қилинган беш вақт намоз.

– Олтита, лекин еттинчиси йўқ нарса не?

– Аллоҳ ер ва осмонларни яратган олти кун.

– Унда айтгин-чи, нима учун Аллоҳ: “Бизни ҳеч қандай чарчоқ ушлагани йўқ”, – деган?

– Аллоҳ таоло: “Биз осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратдик ҳамда Бизни ҳеч қандай чарчоқ ушлагани йўқ” (Қоф сураси, 38-оят)  деган. Чунки яҳудийлар, Аллоҳ еру осмонларни олти кунда яратиб, чарчагандан еттинчи шанба куни дам олди, деб даъво қиладилар.

– Саккизинчиси йўқ еттита нарса нима?

– “(Аллоҳ) етти осмонни устма-уст яратган Зотдир” (Мулк сураси, 3-оят).

– Саккизта, лекин тўққизинчиси йўқ нарса нима?

– Қиёматда Аллоҳнинг Аршини кўтариб турувчи саккиз фариштадир.

– Тўққиз мўъжиза қайсилар?

– Мусо алаҳиссаломнинг тўттиз мўъжизаси. Булар: қўл, асо, саҳро, қалдирғоч, тўфон, чигиртка, бит, қурбақа ва қон билан боғлиқ мўъжизалардир.

– Ўнтага зиёда бўлган нарса не?

– “Ким бир яхшилик қилса, унга ўнта қилиб (қайтарилур)” (Анъом сураси, 160-оят).

– Ўн бир ака-ука ким?

– Юсуф алайҳиссаломнинг ака-укалари.

– Ўн иккита мўъжиза нима?

– Аллоҳнинг сўзини ўқиб кўр: “Эсланг, Мусо қавми учун сув талаб қилганида: “Асойингни тошга ургин” дедик. Бас, ундан ўн иккита чашма отилиб чиқди” (Бақара сураси, 60-оят).

– Ўн уч нафар киши ким?

– Юсуф алайиссаломнинг ота-онаси ҳамда ўн бир нафар ака-укасидир. “Мен тушимда ўн бир юлдузни, яна қуёш ва ойни кўрдим. Ҳаммалари менга сажда қилаётган эди” (Юсуф сураси, 4-оят).

– Нафас олади, лекин жойи йўқ. У нима?

– Тонг. “Ва нафас олаётган тонгга қасам ичурманки…” (Таквир сураси, 18-оят).

– Соҳибини олиб юрган қабр?

– Юнус алайҳиссаломнинг “қабрлари”. “Энди агар у тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди, у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунларгача қолиб кетган бўлур эди” (Вас-соффат сураси, 143-144 оятлар).

– Баҳслашиб, жаҳаннамга кирувчилар кимлар?

– Яҳудийлар ва насронийлардир. Чунки “Яҳудийлар: “Насронийлар ҳақ эмаслар” дейишди. Насронийлар эса: “Яҳудийлар ҳақ эмаслар” дейишди” (Бақара сураси, 113-оят).

– Ёлғон гапириб ҳам жаннатга кирганлар кимлар?

– Ҳа, улар Юсуф алайҳиссаломнинг ака-укаларидир. Аллоҳ бу ҳақда шундай деган: “У деди: “Бу кун сизлар айбланмайсизлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилур” (Юсуф сураси, 92-оят).

– Ота-онасиз яратилганлар кимлар?

– Фаришталар, Одам, Исо, Исмоил алайҳиссаломнинг қўчқорлари, Солиҳ алайҳиссаломнинг туяларидир.

– Бир дарахт, ўн иккита шоҳи бор, ҳар шоҳида ўттизтадан барг, ҳар бирида бештадан мева, учтаси сояда, иккитаси офтобда. Нима у?

– Дарахт йилдир. Ўн икки шоҳ – ўн икки ой. Ўттиз барг – ўттиз кун. Бешта мева эса, беш вақт намоз. Соядагилари – бомдод, шом, хуфтон. Офтобдагилар – пешин ва аср намозидир.

Роҳиб ва унинг шогирдлари Боязиднинг жавобларидан таъсирланиб турган бир вақтда:

– Менинг ҳам сенга биргина саволим бор, – деди Боязид. – Жаннат калити недир?

Саволни эшитган роҳиб бироз жим бўлиб қолди. Бу ҳол эса табиийки, унинг шогирдларига хуш келмай:

– Эй “ота!” У сизнинг шунча саволларингизга жавоб берди, сиз эса биргина саволига жавоб қайтаролмайсизми? – дея гўё мағлуб бўлмасликка даъват этишди.

– Эй “болаларим!” Мен жавобни яхши билан, аммо тўғрисини айтсам, сизлардан хавсираяпман.

– Қўрқманг ота, жавоб бераверинг.

Шунда у баланд овоз билан:

–  “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ”! Бу калима – жаннатнинг калитидир”, деди роҳиб. Унинг ортидан шогирдлари ҳам бу калимани такрорлади.

Ҳасанбой ОЛИМНАЗАРОВ,

Марғилон шаҳридаги “Имом Заҳириддин” масжиди имом–хатиби.

“Ал-хутбатул-минбария” (Минбар хутбалари) китоби асосида тайёрланди.

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Нима учун одамлар Пайғамбар ҳузурига ошиққан?!

Кейинги мақола

Ўтин кўтарган девона

Ўхшаш мақолалар

Жонзотлар сабоғи
Ибратли ҳикоялар

Жонзотлар сабоғи

29.11.2025
54
БИЗНИ ЭШИТГУВЧИ БОР…
Ибратли ҳикоялар

БИЗНИ ЭШИТГУВЧИ БОР…

24.02.2024
143
Гўзал хулқингиз туфайли Исломни қабул қилдим
Ибратли ҳикоялар

Гўзал хулқингиз туфайли Исломни қабул қилдим

21.12.2023
137

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади

10.12.2025
14
Бугун дунё бир мақсад йўлида бирлашмоқда: глобал чақириққа айланган сана

Бугун дунё бир мақсад йўлида бирлашмоқда: глобал чақириққа айланган сана

10.12.2025
6
“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

10.12.2025
57
Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

Тошкент вилоятида кўрик-танлов бўлиб ўтди

08.12.2025
7
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Ўзбекистон халқига байрам табриги

08.12.2025
8
Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

08.12.2025
24
Коррупция – тараққиёт кушандаси

Коррупция – тараққиёт кушандаси

06.12.2025
9
Каъбани кўргунча бошни кўтармай туриш керакми?

Каъбани кўргунча бошни кўтармай туриш керакми?

04.12.2025
41

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика