Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Фарзандга чиройли тарбия бериш нафл садақа беришидан яхшироқдир

Фарзандга чиройли тарбия бериш нафл садақа беришидан яхшироқдир
367
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Фарзанд – қалб райҳони. Ёшлик чоғида болакай ўз ҳатти-ҳаракатлари билан кўзимизни қувнатиб, хонадонимизга шодлик олиб келса, улғайгани сари ўз ютуқлари, ўзгаларга бўлган ҳурмат-эътибори, билими, камолоти, маданиятию маънавияти билан ота-онасига раҳмат келтириб, оиласининг номини сақлайди. Фарзандларни камолотга етказиш, ҳар томонлама баркамол, ақлли, доно, зукко қилиб тарбиялашда ота-оналарнинг ўрни беқиёс. Ислом таълимоти ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларини талаб қилади.

Ҳадиси шарифларда келтирилишича: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир”.

Бошқа бир ҳадисда: “Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди” дейилган.

Исломда болалар тарбияси ота-онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчларидир. Ота-онанинг фарзанд неъматига ҳақиқий шукрлари ҳам айнан тарбия масъулиятини шараф билан адо этиш орқали юзага чиқади. Шунинг учун ҳам ота-она болаларига доимо яхши ва гўзал ўрнак бўлишлари лозим. Ҳар бир бола учун унинг ота-онаси дунёдаги энг улуғ кишилардир. Бола ота-онасига тақлид қилади ва улардан ўрнак олади. Ота-она фарзандларига намуна бўлишлари билан бирга, уларга одобни зерикмасдан, қунт билан ўргатиб боришлари лозим.

Ҳадиси шарифда: “Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг” деб таъкидланади.

Бола ота-она ҳузуридаги омонат бўлиб, нимани ўргатилса ўшани қилади. Агар яхшилик ўргатилса савобига ота-она ва устозлари шерик бўлади. Агар ёмонлик ўргатилса гуноҳига ота-она ва устозлари шерик бўлади. Уларнинг покиза қалбларини яхшиликка мойил қилиб, ёмонликка нисбатан нафрат хиссини уйғотиш лозимдир. Ана шундагина фарзандларимиз ҳалолликка ёндошиб, ёмонликларнинг барча ҳилларидан узоқда бўлишга ҳаракат қилади.

Одоб-ахлоқ, ор-номус каби боқий қадриятлар халқимиз маънавиятининг ажралмас қисмига айланиб кетган. Афсуски бугунги кунда “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғоялар, маънавий бузуқлик ва ахлоқсизликларни тарғиб этишга уринаётган айрим ғаламислар айнан шу қадриятларимизни йўқ қилишга уринаётгани сир эмас. Мана шундай вазиятда ота-оналар тарбиядек шарафли вазифани адо этишда сусткашликка йўл қўймасликлари лозим. Чунки фарзанд тарбиясида озгина лоқайдликка йўл қўйилса орқасидан турли ёмонликлар келиб чиқиши мумкин.

Ҳазрати Али (р.а): “Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар”, деганлар.

Демак ҳар бир ота-она фарзанднинг имон-эътиқоди, одоб-ахлоқи ва бошқа жиҳатларига мунтазам аҳамият бериши лозим. Фарзанд – ота-она учун бир синов, унинг қалби покиза гавҳар. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз-ота-боболарига, ўз тарихи ва она Ватанига содиқ бўлиб қолишсин. Чунки илмли, одобли, фаросатли одам ҳаётда ўз ўрнини топиб олади. Зеро оилада олинган ҳаёт илми ҳам уларга сув ва ҳаводек зарур.

Хулоса қилиб айтсак, ёшларимизнинг ҳар томонлама комил, гўзал хулқли, мустақил фикр ва дунёқарашга эга, турли салбий одат ва иллатлардан холи равишда вояга етказишда албатта ота-оналарнинг ўрни беқиёсдир. Мана шундай ёшлар мустақил Ўзбекистонимизнинг келажаги, ишончи ва давомчиси бўла олади.

Холмурод МАМАЖОНОВ,
Фарғона шаҳар “Уммул қуро” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ёмонлик қилганга яхшилик қилиш

Кейинги мақола

Оқибатини ёмон кўрасизу, бироқ ундан ўзингизни тия олмайсизми?

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
35
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
14
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
13
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
24
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
24
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
35
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.