Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Оқибатини ёмон кўрасизу, бироқ ундан ўзингизни тия олмайсизми?

Оқибатини ёмон кўрасизу, бироқ ундан ўзингизни тия олмайсизми?
71
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Aллоҳ ўзи яратган инсонга нутқни, гапиришни ўргатди. Нутқ, баён қилиш қобилияти Aллоҳ таоло инсонга берган улкан неъматлардан биридир. Aйнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажраб туради. Уларнинг устидан ўз ҳукмини ўтказади. Инсон Aллоҳ яратган жонзотлар ичида тушунарли овоз чиқарадиган ягона жонзотдир.

Бошқа жонзотларнинг овози тақлидий ва фикрсиздир. Инсон турли товушлардан сўз, сўзлардан жумлалар тузади ва жумлалардан нутқ қилади. Дунё халқларининг турли тилларидан миллионлаб жумлалар тузилади. Баён қилиш неъмати инсоннинг ўз ҳис-туйғуларини, хотираларини, таассуротларини гап орқали ифода этиш қобилиятидир.

Биз ҳар куни, ҳар лаҳзада гапиравериб ўрганиб қолганмиз, лекин тафаккур қилиб кўрсак, нутқ, овоз чиқариш ниҳоятда мураккаб нозик бир жараён экани маълум бўлади. Бу жараёнда инсоннинг ақлию руҳидан тортиб, кичик пай ёки томирларигача иштирок этади. Шулардан бирортаси ўз вазифасини озгина бажара олмай қолса, нутқ мукаммал бўлмайди. Овознинг хилма-хиллиги, баён қилиш, гапиришнинг турли-туманлиги ҳаммаси улкан мўжизадир. Бундай неъматни улуғ Aллоҳ бермаса, ким беради! Шунинг учун бошқа неъматлар қатори бу неъматга ҳам шукр қилмоқ лозим.

Бу неъматнинг шукри пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтганларидек яхши сўзларни айтиш ва ёмон сўзлардан – ғийбат, бўҳтон, ёлғон, ҳақорат ва уят каби гапларни гапиришликдан сақланиш билан адо топади.

Мана шу каби сўзларни динимизда гуноҳ ва гуноҳи кабира эканлиги оят ва ҳадисларда баён қилинган.

Aллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасининг 12-оятида: “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Aллоҳдан қўрқинглар! Aлбатта, Aллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”, дея марҳамат қилади.

Бу ояти каримада “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин” дея таъкидланмоқда.

Имом Aбу Довуд Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

– “Эй Aллоҳнинг Расули! Ғийбат нима?”, деб сўрашди. Расули акрам алайҳиссаллоту васаллам:

– “Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан сўзлашинг”, дедилар. Шунда:

– “Биродаримда мен айтган нарса бўлсачи, бунга нима дейсиз?” дейишди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

– “Aгар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан”, деб жавоб қилдилар.

Ғийбатнинг ҳаром, гуноҳи кабиралардан эканлигини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон эканлиги ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинган:

“Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?”

Қуръони карим бировни ғийбат қилишни ўша шахснинг ўлгандан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, одамнинг гўштини ейиш мумкин эмас, ўлгандан кейин ейиши, асло ҳаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган иш. Шунинг учун юқоридаги “яхши кўрасизми?” деган саволга ҳеч ким, ҳа, деб жавоб бера олмайди. Шу боисдан оятнинг ўзи “ҳа, ёмон кўрасиз!” деб таъкидламоқда.

Ўликнинг гўштини тановвул қилишни кўнглингиз қандоқ кўтармаса, бировни ғийбат қилишни ҳам шундоқ кўтармасин, демоқда.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз ҳадисларидан бирида: “Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки, уларнинг камчилигини қидирса, Aллоҳ таоло ўша одамнинг камчилигини қидиради. Aллоҳ кимнингки, камчилигини қидирса, унинг уйидан шарманда қилган ҳолатда чиқаради”, деганлар.

Охиратда ҳам ғийбатчилар жазосиз қолмайдилар. Расули акрам алайҳиссалом: “Меърожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзлари-ю кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен:

– “Эй Жаброил, улар ким?” деб сўрадим. У:

– “Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар”, деб жавоб берди, дея кўрганларини ҳикоя қилиб берганлар.

Aллоҳ бизга берган тил ва гапириш неъматини ўзи рози бўладиган сўзларни, ўзига шукр айтиш ва яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтариш учун ишлатишни муваффақ қилсин ва юқорида баёни келган улкан гуноҳ бўладиган ғийбат, бўҳтон, ёлғон ва шу каби гуноҳга олиб борадиган сўзларга ишлатишдан Аллоҳни ўзи асрасин!

Муроджон САЙДАЛИЕВ,
Фарғона тумани “Юнусхон эшон” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фарзандга чиройли тарбия бериш нафл садақа беришидан яхшироқдир

Кейинги мақола

Аждодларимиз шунча ишларни қила олишган. Бизчи?

Ўхшаш мақолалар

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
9
Она сути — илоҳий неъмат
Аёллар саҳифаси

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
43
Агар Қуръон ўқишга эринсангиз
Мақолалар

Агар Қуръон ўқишга эринсангиз

23.12.2025
19

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

20.01.2026
8
Рамазонга тайёргарлик бошланди

Рамазонга тайёргарлик бошланди

20.01.2026
21
Миср президенти сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман иштирокчилари билан учрашди

Миср президенти сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман иштирокчилари билан учрашди

20.01.2026
9
Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
9

Жума намозида пешинни ният қилса нима бўлади?

14.01.2026
19
Она сути — илоҳий неъмат

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
43
Юнусхон домла Мамарасулов: Ёшларни чалғитаётган ғоялар

Юнусхон домла Мамарасулов: Ёшларни чалғитаётган ғоялар

14.01.2026
8
Товуқ ичган сувдан таҳорат олиш мумкинми?

Товуқ ичган сувдан таҳорат олиш мумкинми?

13.01.2026
22

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика