Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Вакиллик Масжидлар

Аждодларимиз шунча ишларни қила олишган. Бизчи?

Аждодларимиз шунча ишларни қила олишган. Бизчи?
160
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсон ҳаётда ўз олдига қўйган мақсадларга эришишда вақтдан ўз имкониятидан тўлиқ фойдаланиши зарур. Бир олим, “Ким кунини бекорга ўтказса, бирор яхши амални қилмаса, инсонларга чиройли сўз, яхши муомала қилмаса, бир илму-маърифат ҳосил қилмаса, у кунига, умрига жабр қилибди, ўзига зулм қилибди” деган экан.

Мўмин киши дунёнинг ўткинчилиги, охират ҳаётининг абадий эканлигини ҳеч қачон унутмаслиги лозим. Айни пайтда Аллоҳ берган умрни дунё ва охират учун фойдали бўлган амаллар билан ўтказишга ҳаракат қилиш хайрлидир.

Абдуллох ибн Масуъд розияллоху анҳу айтади: «Қуёш ботиб, куним ўтиб ва менга берилган муҳлат қисқариб, унда амалим зиёда бўлмаганига ачинганим каби бирор нарсага ачинмадим».

Бизга берилган  умр чекланган. У маълум йиллар, маълум ойлар, кунлар, соатлар, дақиқалар, борингки, маълум лаҳзалардан иборат. Шундай экан, ўтаётган ҳар бир онимизнинг қадрига етмасак, вақт ҳамиша бизнинг зараримизга ишлайди. Машҳур тобеинлардан Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Эй одам боласи, сен маълум кунлардан иборатдирсан. Сен учун бир кунинг кетиши бир қисминг, бир бўлагинг кетиши демакдир», деганлар.

Аллоҳ атоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

“Ахир биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?” Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эдику!…”.  Демак инсон умри давомида яратганни розилигини топиш, яхшилик қилиш инсонларга манфаати етиб яшамоғи лозим.

Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам  марҳамат қилиб, дедилар: «Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси – умрини нима билан ўтказгани; иккинчиси – ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; учинчиси – мол-дунёни қай йўсинда  топгани ва нималарга сарфлагани; тўртинчиси – ўрганган илмига қандай амал қилгани ҳақида сўралади» (Баззор ва Табароний ривояти).

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Эй инсон, албатта сен тўлалигича кунлардан иборатдирсан. Агар бир кун ўтса, танангнинг ҳам бир қисми ўша кун билан бирга кетади. Эй инсон, албатта сен икки улов орасидасан. Кеча сени кундузга элтади, кундуз эса кечага элтади. Охири улар сени охиратга етказадилар. Эй инсон, сендан кўра хатари улканроқ яна ким бор?! Ўлим барчангизнинг пешонангизга битилгандир. Дунё эса ортингизда қолаверади”.

Тарихга назар соладиган бўлсак, улуғ зотларнинг ҳаёт йўлари доимо биз учун ибратдир. Бунинг янада самарали бўлиши учун қуйида у зотларнинг ҳаётидаги баъзи мисоллар билан танишиб, улардан ибрат олсак  мақсадга мувофиқ бўлади:

– Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ўзининг қисқа умри (40 йил) давомида 500 та китоб таълиф қилган.

– Муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳазратлари илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида, эндигина 16 ёшдан ошганди. Шунингдек, у зотнинг қисқа 63 йиллик умри мобайнида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам бир неча баробар ортади.

– Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ оламдан ўтгач, барча илмий ишлари яшаган кунларига бўлинганида, кунига 11 бетдан тўғри келган экан. Бу дегани, ҳаёти давомида тайёр ишни кўчириш эмас, балки ўзининг меҳнати билан ҳар куни 11 бетдан асар ёзиш керак. Албатта, буни бошидан ўтказган киши билади, жуда қийин, деярли иложи йўқ иш. У зот вафот этгач, кишилар қаламларининг тўпланган қириндисидан сув иситиб, у зотни ювишган.

– Улуғ саҳобалардан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу  кунда ўн икки минг марта, Холид ибн Марвон эса юз минг марта тасбеҳ айтар эди.

– Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳнинг барча китоблари ёниб кетади. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан айтиб берганлар. Имом Қатода бир туя китобни ёд олганлар.

– Ҳиндистон диёрида яшаган ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий хазратлари қисқа умри давомида бир ярим минг китоб ёзадилар. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирганлар. Ана баракали, узоқ ва сермазмун умр.

– Алишер Навоий ҳазратлари устози Лутфийни ҳайратга қолдириб, «Оразин ёпқоч» билан бошланувчи ғазалини ўқиганида, 11 ёшли ўткир саводи ва зеҳни билан кўпларни лол қилган оддийгина Алишербек деган болакай эди.

Арбоблар ҳаётида ҳам бундай ҳолатлар жуда кўп учрайди. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз:

– Соҳибқирон Амир Темур Мовароуннаҳрни мўғул хонлигидан озод қилиб, ягона марказлашган давлат тузиб, ўзаро урушларга барҳам бериш учун курашганида, эндигина 24 ёшга қадам қўйган эди.

– Заҳириддин Муҳаммад Бобур 5–6 ёшлигиданоқ от чоптирган, қилични маҳорат билан ўйната олган, камондан ўқ узишда чаққон ва мерган, шунингдек, отаси вафотидан сўнг подшоҳ бўлиб, Самарқанд тахтини эгаллаганида, атиги 12 ёшда эди.

– Бувиси (Бибихоним)ни ҳоли-жонига қўймай, унга фалак илмига доир саволларни тўхтовсиз берган, кўпроқ вақтини бобоси ва отасининг кутубхонасида ўтказган, юлдузлар сирини билишга қизиққан Улуғбек ўша пайтда 5–6 ёшли бола эди.

– Фаробий жуда ёшлигиданоқ тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан ортиқ тилда мулоқот қила олган.

Уламоларимизнинг ҳаётида бундай мисоллар жуда кўпдир.  Албатта улар умрни, вақтни қадрига етганларидан шундай юксак мақомларга эришганлар. Шу туфайли илмнинг асл манбаи бизгача етиб келди. Алҳамдулиллоҳ, унинг нуридан баҳраманд бўлиб турибмиз. Кунлар ойларни, ойлар йилларни эргаштириб ўтаверади, умр эса тугаб бораверади.

Шулардан келиб чиқиб, айтиш жоизки, ҳар бир киши ўзига берилган қисқа умрни фойдали ишларга сарфлаши, илм олиши, ҳунар ўрганиши, ёки тадбиркорлик, тижорат каби касб-кор қилиши ва жамиятга манфаатга ҳаракат қилиши айни муддаодир. Зеро,  шоирларимиздан бир шундай деб ёзади:

Яхшилик айланг жаҳонда, қолмайин армондасиз,
Чунки, бу дунёда, бир неча кун меҳмондасиз.

Ҳар бир кун ўтади, ҳар бир соат ниҳоясини топади ва ҳар бир лаҳза кезувчидир, уни ортга қайтариш ёки бошқаси билан алмаштиришнинг имкони йўқ. Улуғ бир зот бу холни  етук сўзлари билан  чиройли тавсифлайди: «Ҳар бир тонгги ёришадиган кун борки, инсон боласига нидо қилади: «Мен янги яратилдим (имкониятингман), янги кунингман, ишларингга шоҳидман, мендан фойдаланиб қол. Агар кетсам, қиёматга қадар қайтмайман».

Демак, Аллоҳ таоло берган  қиммат бебаҳо неъмат  вақтимизни, кунимизни ва ҳар бир олаётган нафасимизни ҳисоб-китоби борлигини унутмаслигимиз, умримизнинг ҳар бир они, ҳар дақиқасини ғанимат билиб, эзгу ва хайрли ишларга сарф этсак, ҳаётимизни янада  мазмунли қилган бўламиз.

Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Оқибатини ёмон кўрасизу, бироқ ундан ўзингизни тия олмайсизми?

Кейинги мақола

Ойна каби бўла оляпмизми?

Ўхшаш мақолалар

Масжид хонақоҳи фойдаланишга топширилди
Масжидлар

“Абдуссамад охунд” масжидининг янги хонақоси фойдаланишга топширилди

28.03.2026
28
Масжид хонақоҳи фойдаланишга топширилди
Масжидлар

Масжид хонақоҳи фойдаланишга топширилди

28.03.2026
169
Қайта бунёд этилган яна бир масжид намозхонлар ихтиёрига топширилди
Масжидлар

Қайта бунёд этилган яна бир масжид намозхонлар ихтиёрига топширилди

26.12.2025
166

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди

18.05.2026
10
Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

18.05.2026
12
“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

18.05.2026
28
“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

18.05.2026
9
Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

18.05.2026
31
“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

18.05.2026
11
Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

15.05.2026
22
Имом Бухорий мажмуасига ташриф

Имом Бухорий мажмуасига ташриф

15.05.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика