Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Энг яхши ва содиқ дўст

Энг яхши ва содиқ дўст
375
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Маълумингизким, сўнгги вақтларда бевосита Юртбошимиз ташаббуси билан ёш авлод таълим-тарбиясида китобнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс экани ҳақида бот-бот фикр-мулоҳазалар айтилаётир. Жумладан, ёшларни китоб ва китоб мутолаасига қизиқтириш, уларни қимматли вақтини фойдали ишларга сарфлаш мақсадида жойларда кутубхоналар, ҳатто йўл ёқаларида ва аҳоли гавжум жойлард электрон кутубхона масканлари ташкил этилмоқда. Бу ҳам бўлса эртамиз эгаларини комил инсон қилиб тарбиялаш йўлида қўйилган яна бир қадам десак, муболаға бўлмайди.

Жейн Аустин айтади: “Яхши китоб ўқиб лаззатланмаган инсонни у хоҳ эркак ёки аёл бўлсин, соғлом дейиш хатодир”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар: “Қачонки одам боласи вафот этса, амали кесилади. Фақат уч нарсадан: жорий садақадан, манфаат олинадиган илмдан ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди”, дедилар.

“Жорий садақа” дейилганда мусулмонларга доимий равишда фойда бериб турадиган хайрли ишлар кўзда тутилади. Мисол учун, кўпчилик фойдаланиши учун қурилган кўприк, қудуқ ёки ариқ қазиб, сув келтириш, доимий манфаат бериб турадиган бошқа нарсалар ҳам шулар жумласидандир. Токи бу нарсалардан мўмин-мусулмонлар фойда олиб турар эканлар, ўша ишларни қилган одамга унинг вафотидан кейин ҳам савоб ёзилиб туради.

“Манфаат олинадиган илм” дейилганда китоб ёзиб қолдириш ёки ўқиш каби ишлар тушинилади. Мисол учун, имконияти бор инсон ўқучи ёки китобхонларга, устоз ва мураббийларга илм йўлида ёрдам бериб, ўз маблағидан кутубхона ташкил этишлари ва илм йўлида хизмат қилишлари ҳам шулар сирасига киради. Бу шарафли ишларни ташкил қилган ва ёрдам берган инсонлар вафот этиб кетсалар ҳам, савоблари узулмай, уларга пайдар-пай бориб туради.

Цицерон айтади: “Кичкина бўлса ҳам, боғинг ва кутубхонанг бўлса – сен бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмассан”.

Тарихий манбалардан маълумки, буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ўн беш ёшидаёқ илм-фан соҳасида довруқ қозонган. Амир Темур саркарда сифатида танилганда ҳали ўттизга ҳам кирмаган эди. Мирзо Улуғбек ўз даврининг етук олими сифатида обрў-эътиборга эришганида ўн беш ёшда бўлса, шоирлар султони Алишер Навоий Фаридиддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” асарини ўқишга киришганида, атиги олти-етти ёшлардаги бола бўлган.

Улуғ бобокалонларимизнинг таржимаи ҳолига оид бундай ҳайратомуз хислатлар ҳар биримизга ифтихор бахш этиши, шубҳасиз. Табиийки, уларнинг бу даражага эришишида илму маърифат, китобга бўлган муҳаббати беқиёс роль ўйнаган.

Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ  халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

Марк Твен: “Китобга тўла уйнинг файзи шу қадарки, уларни варақламай туриб, сен ўзингни улардаги донолик шарбатини симираётгандек ҳис қиласан”.

Айниқса, буни доноларнинг ўгитлари, ёзма манбалар, халқ оғзаки ижоди дурдоналари, халқнинг анъанавий тарбия усулларида акс этган китоб билан боғлиқ хилма-хил ҳаётий расм-русумлар, удумлар ва урф-одатлардан ҳам билиш мумкин. Халқимиз китоб ҳақида нақл-ривоятларгина эмас, балки кўплаб мақоллар, афоризмлар, топишмоқлар, ҳикматлар ҳам яратган. Жумладан, Абдураҳмон Жомийнинг китоб ҳақидаги ушбу мисраларини келтиришимиз мумкин.

Билимдонлар сўзи бордур бу бобда:
«Билимдон тўрда-ю, илми китобда!»
Агар ёлғиз эсанг, ҳамдам китобдур,
Билим субҳидати нур ҳам китобдур.

Китоб ва китобхонлик ҳақидаги халқ анъанавий пандномаси билан улуғларнинг дунёқараши, мулоҳазалари бир-бирига жуда яқин, бири иккинчисини тўлдиради. Бу ҳол китобнинг катта маънавий кучга эгалиги, китобхонлик инсон учун юксак мезон экани билан изоҳланади.

Китобхонлик тор маънода китоб ўқишни билдирса, кенг маънода танлаб ўқиш, ҳис этиш, англаш ва фикр билдириш тушунчаларини ўз ичига қамраб олади.

Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўл келади. Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинт чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим ноҳушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси. Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинг минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Бинобарин, китоб-ҳамиша илм-маърифат, одоб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқдир!

Соҳибжон АҲМЕДОВ,
Бағдод тумани бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бахт – бойликда эмас

Кейинги мақола

Иши битгунча сенга қарайди-ю, иши битгач…

Ўхшаш мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки
Мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
8
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия
Мақолалар

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
22
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…
Мақолалар

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
19

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғоналик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи муборак сафардан қайтдилар

Фарғоналик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи муборак сафардан қайтдилар

18.06.2025
68
Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
8
Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

13.06.2025
25
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

13.06.2025
30
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025
34
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

11.06.2025
22
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
22
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
19

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика