Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Биз шукрини билганимизда эди…

54
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло каломида «Биз сизларга илгаргиларга юклаган нарсамизни юкламадик» деб марҳамат қилади. Бу оят бошқа оятлар каби ҳар бир замон учун долзарбдир. Бу оятни ҳозирги кунимизга тадбиқ қиладиган бўлсак, болаларимиз ёруғ синфларда, гўзал шароитларда, эътибор ва эҳтиромда илм олишмоқда. Меҳрибон ота-оналар мактаб дарсларидан ташқари ҳали «Менталь арифметика», ҳали «Инглиз тили» репетиторлик курсларига маблағ сарфлаб, «болам ўқисин» деб тинмай меҳнатда.

Имом Бухорий, Маҳмуд Замахшарий каби буюк аждодларимиз илм йўлида чеккан заҳматнинг юздан бирини ҳам кўргани йўқ. Ёки Навоий бобомиз ўн минглаб байтни хира шамчироқда ёзганларида ҳозиргидек электр чироғу, ручкаларда ижод қилгани йўқ. Ёки яқин юз йил нарини эсга оладиган бўлсак Қодирий, Чўлпон, Беҳбудий каби алломаларимиз биз каби тинч замонда эмас, таҳликали замонда қанча дурдона асарлар ёзиб, кўплаб тилларни ўзлаштирганларида уларнинг қўлида бизники каби ноутбук, самартфонлар бўлмаган.

Биз нима қиляпмиз, айниқса, ҳозирги карантин шароитида, телевидение орқали берилаётган онлайн дарсларни кўргани баъзида эринамиз, жавон тўла китобни ўқигани бемаза сериаллардан кўзимиз қиймайди. Тайёр хулосаларга, тайёр фикрларга ўрганиб қоляпмиз, бирор муаммо ечимини топишга, изланишга эриняпмиз.

Айни ҳозирги кунлар ота-оналар фарзандлари билан бирга пайтларида берилаётган онлайн дарсларни бирга бажариб, шу вазифаларни устозларига жўнатиб турилса, болаларимиз илм излашдан тўхтаб қолмайди.

Зеро, Аллоҳ таоло биринчи туширган ояти каримаси, динимизнинг биринчи хитоби ҳам «Ўқи» бўлди:
Яратган Роббинг номи билан ўқи!
Табиат китобини ўқи!
Башариятнинг бутун тарихини ўқи!
Ҳидоятга эришмоқ учун ўқи!
Ўрганмоқ учун ўқи!
Залолатдан қайтмоқ учун ўқи…!

Ҳозирги карантин пайти айнан мана шу ўқимоқ учун имкониятдир, болаларимиз тасаввурини кенгайтириб, билим олишга илҳомлантириш дақиқаларидир.

Қиз болаларни ҳам меҳнатга йўналтириш биринчи навбатда онадан ўтади. Илгари тўй-зиёфат, гап-гаштаклар ёки ишдан ортиб ўргатолмаган вазифаларимизни кўникмаларни ҳосил қилишга имкониятдир. Ахир икки дунё иззат тожини фарзандларимиз орқасидан киямиз, инша Аллоҳ.

Бу кунларда биздан озгина сабр ва дуо керак холос, фарзандларимизни қалбига яхшилик уруғини экиб, ёрқин келажакка илхомлантириш керак холос. Роббим барчаси учун шукр.

Роббимга «ҳамд» айтишга қодир қилганига алҳамдулиллаҳ.

Бу кунларда барчамизни хонадонимизга хайр-барака, офият-амният сўраб қоламан, беморларга шифои комил ато айласин!

Гулрухон ОХУНЖОН ҚИЗИ,
Данғара тумани бош отинойиси

Калит сўзлар: мақолаотинойиларшукршукрона
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Рамазон туҳфаси: Муҳаммадюсуф қори Мирзаев

Кейинги мақола

Муборак ой фазилати!

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
101
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
44
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
49
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
144
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
49
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
74
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
84
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
21
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
323
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
149

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.