Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Бировнинг ҳаққини ейиш гуноҳ

478
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳаёт тақозоси билан инсонлар доимо бир-бирлари билан турли хил молиявий муомала қилишга муҳтождирлар. Лекин бу алоқада мақсадни ҳалол йўл билан амалга ошириш, ҳаром йўллардан ва ўзгаларни ҳақ-ҳуқуқларига ҳамда мол-мулкларига тажовуз қилмаслик шартдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони каримнинг Нисо сурасида шундай огоҳлантирган:

“Эй иймон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ йўл билан емангиз!”.

Афсуски, ҳаётда  бошқаларнинг ҳаққига тажовуз қиладиган, ўзгалар мол-мулкини ўзиники қилиб оладиганлар ҳам мавжуд бўлиб, ҳатто улар кўринар кўзга уддабурон бўлиб кўринадилар. Бироқ айни шундай кишилар ночор ва бечора кишилардир. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:

– Муфлис (ҳеч вақоси йўқ ночор) ким биласизларми? – дедилар пайғамбар алайҳиссалом.

– Бизнинг орамизда бирор нарсаси, бирор дирҳами ҳам бўлмаган киши муфлисдир, дейишди саҳобалар. Шунда Расулуллоҳ:

– Менинг умматимдан ҳақиқий ночорлар шундай кишиларки,  қиёмат кунида намоз, рўза, закотлари билан келишади, шу билан бирга, дунё ҳаётида мана буни сўккан, яна бирини айблаган, бошқа бирининг молини еган ва яна бошқасининг қонини оқизган, яна бирини ноҳақ урган. Бас, ундай кишининг яхши амаллари қиёмат кунида ана у ҳақдорига олиб берилади. Агар ҳақдорининг ҳар бирига ҳақлари олиб берилгунга қадар яхши амаллари тугаб қолса, уларнинг хатолари олиниб, бунга юкланади. Сўнгра дўзахга улоқтирилади”, – дедилар.

Яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳ сизларга қонларингиз ва молларингизни бир-бирингизга ҳаром қилди”, – дея марҳамат қилганлар.

Бундан маълум бўладики, бир инсонни ноҳақ қонини тўкишлик ва молини ноҳақ йўл билан ейишлик ҳаром қилинган амаллар сарасидан бўлиб, одамларнинг қонини тўкиш қанчалик ёмон амал бўлса, уларнинг молларини ноҳақ йўл билан ейиш ҳам шунчалик манфур амалдир.

Уламолар, бошқаларнинг ҳаққини ноҳақ егувчилар сирасига хоин, алдоқчи, ўғри, баттол, фоиз олувчи (судхўр) ва берувчи, етим молини еювчи, ёлғон гувоҳлик берувчи, қарз олиб ундан тонувчи, порахўр, ўлчов ва тарозидан уриб қолувчи, молининг айбини яшириб сотувчи, қиморбоз, сеҳргар, мунажжим, фоҳиша, азада дод солиб йиғловчи, сотувчидан сўрамай ҳаққини олиб қолувчи даллол, ҳур-озод одамни сотиб пулини ейдиганлар киради”.

Ўтмишда аждодларимиз бировнинг ҳаққидан ўзларини эҳтиёт қилишган, бировнинг ҳаққини олиш у ёқда турсин, ўзлари билмаган ҳолда тасодифан келиб қолса ҳам ундан зудлик билан қутилишга ҳаракат қилганлар.

Буюк мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни савдогарликда Абу Бакр розияллоҳу анҳуга қиёслаганлар. У зот бошқаларга маҳсулот сотишда ҳам, маҳсулотни сотиб олишда ҳам бировнинг ҳаққини поймол қилишдан ниҳоят даражада эҳтиёт бўлганлар. Ҳарид қилишни билмайдиган одамлардан фойдаланиб қолишдан кўра, унга маслаҳат беришни афзал деб билганлар.

Бир аёл у зотнинг ҳузурларига ипак кийим сотмоқчи бўлиб келганида, унинг баҳосини сўрайдилар. Шунда аёл “юз дирҳам” деб айтади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ унинг баҳоси у айтган нархдан анча қиммат туришини айтадилар. Шунда аёл яна савдолашади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи аввалги гапларини яна қайтариб, бу ипак кийимнинг нархи қиммат эканини айтадилар. Бу ҳол яна бир неча бор такрорланади. Охири аёл, “Нима, сен мени масхара қилаяпсанми” дейди. Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ унга нарх қўйиб бериши учун бирор кишини олиб келишни сўрайдилар. Аёл бир одамни олиб келгач, у унга “беш юз дирҳам” деб баҳо қўйиб беради. Шундан сўнг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ипак кийимни шу нархга сотиб оладилар.

Мусулмон киши доимо ўзгалар ҳаққига тажовуз қилишдан ўзини сақлаши зарур. Бу иллатдан дўзах ўтидан қўрққандек қўрқиш зарур. Юқорида келтирилган ояту ҳадис ва салафи солиҳлар ҳаётидаги ибрат шунга далолат қилмоқда. Ҳаром йўл билан мол-дунё топган одам икки дунёда шарманда бўлиш – бу дунёда азоб-уқубат, турли бало-офатларга йўлиқиш, охиратда эса жаҳаннам ичида туриб, қорнига таом ўрнига олов ейиши билан бирга дуоси ҳам ижобат бўлмайди.

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

– Эй Аллоҳнинг Расули, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилиб қўйинг, – дедим. У зот:

– Эй Анас, касбингни пок қилгин, дуоинг қабул бўлур. Чунки бир одам бир луқма ҳаромни оғзига солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмайди, – дедилар (Дайламий ривоят қилган).

Қолаверса, мазкур йўл билан топилган озуқа оилада фарзандларга олиб борилади, бундай ишларда жуда катта хатар бор. Бу каби йўллар билан топилган озуқани еб ўсаётган фарзандлар келажакда ким бўлади? Уларнинг ахлоқи, тарбияси, феъл-атвори қай ҳолатда бўлади? Бу масала барчамизни ҳушёр этиши лозим.

Аллоҳ таоло барчамизни ўзгалар ҳаққидан ҳазар қиладиган, ҳалол ва ҳаромни фарқлайдиган, инсофли, диёнатли ва тақводор бандалардан айласин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Байтуллоҳни ҳаж қилишни бидъат деювчи тоифа ҳақида биласизми?

Кейинги мақола

Ибн Таймиянинг ғояси қандай эди?

Ўхшаш мақолалар

Ашуро куни ушбу 2 амални бажаришни унутманг!
Мақолалар

Ашуро куни ушбу 2 амални бажаришни унутманг!

04.07.2025
68
Ўнг қўлинг билан е!
Мақолалар

Ўнг қўлинг билан е!

02.07.2025
16
Катта жамоага эргашиш
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Катта жамоага эргашиш

30.06.2025
4

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

08.07.2025
1
Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

07.07.2025
16
Пиёда ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?

Пиёда ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?

07.07.2025
9
Ашуро куни ушбу 2 амални бажаришни унутманг!

Ашуро куни ушбу 2 амални бажаришни унутманг!

04.07.2025
68
Фарғоналик ҳожиларнинг сафар таассуротлари

Фарғоналик ҳожиларнинг сафар таассуротлари

03.07.2025
13
Қиблани адаштириб намоз ўқиса нима бўлади?

Қиблани адаштириб намоз ўқиса нима бўлади?

03.07.2025
22
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони қайси фанлардан ўтказилади?

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони қайси фанлардан ўтказилади?

02.07.2025
25
Ўнг қўлинг билан е!

Ўнг қўлинг билан е!

02.07.2025
16

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика