Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Бегона

Бегона
16
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Саодат ая бомдод намозини ўқиб, жойнамоз пойида узоқ ўтириб қолди. Бундан уч йил олдин оламдан ўтган эри уста Туробга атаб Қуръон тиловат қилди. Ўрис шаҳарларида дайдиб қолиб кетган ўғли Бўрихонга Худодан инсоф тилади…
Ўтган йили ўтли-шудли, ҳар иш қўлидан келадиган невараси Анваржон, тоғамни топиб келаман, деб чиқиб кетди. Шу кетганча йигирма кун деганда дарагини топиб келди.
– Бувижон, ташвишланманг, тоғамнинг ишлари “беш”. Рўзғори бут, тирикчиликдан ками йўқ. Учта боласи бор. Ўзи ўзбекчани эсидан чиқариб юборибди. Мен билан ўрисча гаплашди. Битта соғин эчкиси, тўртта қанор қопдек чўчқаси, ўнтача чўчқачалари бор экан. Қиш забтига олганда шу молларини ҳам уйига опкириб олишаркан. Бўчка-бўчка самогон-ароқ ясаб, қиши билан ичишаркан. Қишлоқдагилар тоғамни “Бўрихон” демай, “дядя Боря” деб чақиришар экан.
Бу гапларни эшитиб, ер ёрилмади-ю, кириб кетмади. Боласи тушмагур-эй, қўшни хотинларнинг олдида шу гапларни айтиб ўтирибди-я! Бировга сўзини бермайдиган эррайим кампирнинг шохи синди, остона ҳатламай уйда муқим ўтириб қолди.
Қачонгача чиллада ўтираман, деб кампир бугун қизиникига отланди… Қизи билан кечгача эзилиб гаплашди. Ўғлини эслаб, кўзёш ҳам қилиб олди. Аср намозини ўқиб, кетишга шошилди…
Саодат ая уйига яқинлашганида эшиги олдида у ёқдан-бу ёққа шошиб юраётган одамларни кўриб, юраги ҳапқириб кетди. Эшик олдида турганлар унга, қуллуқ бўлсин, севиниб қолдингизми, қариганингизда дилингизга ёруғлик тушгани муборак бўлсин, дейишарди.
Шохига катта лампочка осилган тут тагидаги супада ёши олтмишлардан ошган бир нотаниш одам ўтирарди. Унинг кўзлари… бундан ўттиз икки йил олдинги Бўрихоннинг кўзлари эди. Супага югуриб бордими, учиб бордими, билмайди. Бағрида ўғлини кўрди. Ундан ароқ ва шам ёқилган уйнинг ҳиди келарди. Кампир буни сезмасди. Карахт эди, бахтиёр эди. Ўғлининг бошларига, елкаларига кўзёшлари тўкиларди. Ўғли унинг бағридан чиқишга уринар, аммо кампирнинг қоқсуяк, чайир қўллари уни бўшатмасди.
– Ну зачем, зачем плачеш, мама, вот и приехал, хватит, хватит, – дерди ўғли.
Саодат аянинг қизлари, куёвлари картон қутиларда, халталарда мева-чева, олма-узум кўтариб киришди. Бўрихон укаларини ҳам, сингилларини ҳам танимади. Улар ҳам буни танишмади. Бўрихон бегона уйга кириб қолган одамдек қовушмай турарди. У укаларига, сингилларига нима дейишни билмасди. Тўғри, нима дейишини биларди. Аммо тил билмаса нима қилсин? Ўйлаб-ўйлаб “Салям!” деди. Жигарлари кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай ҳайрон туриб қолишди…
Меҳмонлар тарқагач, ҳовли жимиб қолди. Кампир боласига тикилиб мижжа қоқмади. Бўрихон тўйгунича ичган эди. Оғзидан гуп-гуп ароқ ҳиди келиб турибди. Кампир рўмолининг учи билан бурнини беркитганча ўтирибди. Ростдан ҳам шу одам менинг боламми, деб ўйларди кампир. Қариб кетибди, сочлари тўкилиб, бошининг ярми яланғочланиб қопти. Кўп ичадиган одамлардагина бўладиган заҳил бир бефайзлик зоҳир эди унинг юзларида. Кўзларининг таги салқиган, тишлари тамакидан жигарранг тусга кирган. Башарасига ҳам ўша томонларнинг нуқси уриб, ўзбеклиги қолмабди. Эллик бир ёшда етмиш яшар чол бўлиб қўя қопти. Отаси ўтган уйда, туққан онасига, жигарларига бегона бўлиб бепарво ётибди.
Бўрихон у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилди. Шунда… шунда унинг устидаги оқ чойшаб сирғалиб елкалари, кўкси очилиб қолди. Кампир баданидан чаён ўрмалагандек сесканди. Ўзини орқага ташлади. Бўрихоннинг бўйнидаги занжир учида бут (хоч) ялтирарди. Кампирнинг кўзлари тинди. Бир дам уни шуур тарк қилди. Оҳ, отагинаси тирик бўлганда шу супа устида болта билан чопиб ташларди-я…
Бўрихон армия хизматини ўтагандан кейин ҳам уйга қайтмади. Ўрмон ичкарисидаги қишлоқ бутхонаси қўнғироқчисининг эрдан қолган қизига ошиқу беқарор бўлиб қолди. Қаллиғининг отаси бошқа диндаги одамга қизимни бермайман, деб туриб олди. Қиз Бўрихонни христиан динига киришга ундади. Ишқ-муҳаббатдан кўзини парда босган Бўрихон ҳеч иккиланмай рози бўлди. Уни черковда чўқинтиришди. Кейин черков оқсоқоли келин билан куёвга тож кийдириб, никоҳ ўқиди.
Шу тариқа 1970 йилнинг кеч кузида бир мусулмон боласи диндан чиқди…
Ана шундан кейин Бўрихон хотини, қайнонаси билан ҳар куни черковга бориб чўқинадиган бўлди. Қайнотаси ўлгандан сўнг унинг ўрнига черков қўнғироқчиси қилиб қўйишди. Нимаики иш бўлса, барини у бажарадиган бўлди. Пилиги сўхта бўлган шамларнинг учини қайчилайди, ёниб тамом бўлганларини алмаштиради…
Эрталаб Саодат ая ҳеч нарса бўлмагандек ўрнидан турди. Фақат… қолган қора сочлари ҳам бир кечада оқариб, ажинлари кўпайиб кетибди. Кампир бомдод намозини ўқиётиб, ҳар саждага бош қўйганида жойнамозга кўзёшлари томарди, у жойнамоз бурчагини қайириб, эрига атаб Қурьон тиловат қилди. Аллоҳга илтижолар қилди. Ғойибдан ҳозир бўлган ўғлининг номини тилга ҳам олмади…
Саид Аҳмад
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Остонада ўтирма!

Кейинги мақола

Подшоҳ бор-ку!..

Ўхшаш мақолалар

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!
Мақолалар

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

25.03.2023
22
Қуръон, яхшилик ва тарбия ойи муборак!
Мақолалар

Қуръон, яхшилик ва тарбия ойи муборак!

22.03.2023
21
Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон
Мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон

02.03.2023
12

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

28.03.2023
78
Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

28.03.2023
3
Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

28.03.2023
6
Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

26.03.2023
23
Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

25.03.2023
22
Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

24.03.2023
16
Қарздор одамнинг закоти?

Қарздор одамнинг закоти?

23.03.2023
13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

22.03.2023
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика