Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Подшоҳ бор-ку!..

Подшоҳ бор-ку!..
113
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Қадимда бир подшоҳ ўтган экан. Кунлардан бир куни у туш кўрибди. Уйғонгач, анча муддат ўйланиб қолибди. Сўнгра вазирини чақириб: “Тайёрлан, саройдан ташқарига чиқамиз”, деб амр қилибди. Бир оздан сўнг икковлон имомлар кийимини кийиб, йўлда кетиб борардилар. Бир қишлоққа етгач, подшоҳ тушида кўрган жойни таниб: “Келдик”, деди. Одам кўп, ҳамма ўз иши билан банд. Лекин ҳеч ким ерда ётган жасадга эътибор ҳам қилмас эди. Шунда подшоҳ одамлардан сўради:
– Бу кимнинг жасади?
– Э сўраманг, уятсиз ароқхўрники, – жавоб берди бир киши. – Қирқ йиллик қўшним эди у. Тан олиш керак, жуда моҳир тақачи эди, эртадан қора кечгача ишлар, бироқ ичкиликни кўрди дегунча, бор будини бериб сотиб оларди. Ҳар куни уйига ароқ ташир, фоҳишаларни олиб келишдан ҳам тоймасди. Бугун биттасини, эртасига иккинчисини. Агар ишонмасангиз, бошқалардан ҳам сўранг, уни бирор марта жамоатда кўрган бормикан?..
Бир фурсатдан кейин одамлар тарқалиб, кўча ўртасида шоҳ, вазир ва ердаги жасаддан бошқа кимса қолмади. Шунда вазир:
– Юринг, шоҳим, биз ҳам кетайлик, – деди.
– Йўқ, ҳали кўрган тушимнинг ҳикматига ета олмадим, – жавоб берди шоҳ. – Жасадни олиб кетамиз. Сен ғам ема, уни ювиб, кафанлаб, кўмишни ўзим уддалайман. Фақат ювиш учун бирор жой топсак, кифоя…
Икковлон жасадни олиб нариги қишлоқдаги катта масжид томон йўл олдилар. Йўл-йўлакай керакли ашёларни харид қилишди. Жасадни ювиб, кафанлар эканлар, марҳум юзидаги нур, лабларидаги маъноли табассумни кўриб, хаёлларидан: “Бу одам қўшнилари айтганидек ёмон кимсага ўхшамайди-ку”, – деган ўй ўтди. Барча ишлар битгач, вазир:
– Шоҳим, янглишмадикмикан? – деб қолди. – Марҳумнинг яқинлари, бола-чақаларини суриштириш керакмиди…
– Тўғри айтасан, – деди шоҳ. – Ҳали намоз пайтигача вақт бор. Сен шу ерда бўлиб тур, мен унинг уйига бориб келаман.
Подшоҳ сўраб-сўраб марҳум яшаган уйни топди. Эшикни очган катта ёшли аёл шоҳнинг сўзларини диққат билан тинглар экан, мусибатни мардона қаршиласа-да, кўзёшларига монеълик қила олмади. Кейин шундай деди:
– Биласизми, ўғлим, бизнинг хўжайин бир олам эди. Эртадан-кечгача тинмай ишлар, топган пулига эса ароқ олиб келарди. Кейин… уммати Муҳаммад ичмасин дея, уларни ҳожатхонага тўкарди. Баъзан ёмон қизларни ҳам етаклаб келарди. “Мен сизларнинг вақтингизни сотиб олдимми?” – дея сўрар, “Ҳа”, дейишгач, унда мана бу ерга ўтириб тингланглар, дерди. Мен эса уларга ислом, имон, эътиқод ҳақида Аллоҳ қодир қилганича ўргатардим. У киши узоқ-узоқлардаги масжидларга қатнар, сабабини сўрасам: “Шундай имомнинг ортида намоз ўқигинки, қулоқ қоққанингда Каъбани қаршингда кўргин”, дея жавоб берарди. Лекин одамлар у кишининг ишларини нотўғри тушунишарди. Бир куни: “Қўшнилар сиз ҳақингизда ёмон гапларни гапиришяпти, ишқилиб жанозангиз ўртада қолмаса эди”, дедим. Шундан кейин ҳеч кимга оғирлигим тушмасин деб, қабрини ҳовлимиздан тайёрлаб қўйган эди. Мен эътироз билдирдим: “Иш қабр кавлаш билан тугамайди, ахир, сизни ким ювади, ким кафанлайди, ким кўмади?”
– Хўш, эрингиз нима деди? – қизиқди подшоҳ.
– У табассум қилиб: “Аллоҳ буюкдир, хотин, – деди, – Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор-ку!..”
Ирода Тўрахонова тайёрлади
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бегона

Кейинги мақола

Одамгарчилик

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
10
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.