Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Аҳли сунна вал жамоа – бу нажот йўлидир

Ижтимоий байрамларни нишонласа бўладими?
132
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бани Исроил етмиш икки фирқага бўлинди. Улардан етмиш бир фирқа ҳалок бўлди, фақат биттаси Аллоҳнинг азобидан омон қолди. Шунингдек, менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинади, шулардан етмиш иккитаси халок бўлади, фақат биттаси нажот топади”, дедилар.  Шунда: “Эй Аллоҳнинг Расули! Омон қоладиган ўша фирқа қайси?” деб саҳобалардан бир жамоа сўраганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар аҳли жамоатдир” дея жавоб бердилар.

Дарҳақиқат, уламолар нажот топувчи йўналиш бу “аҳли сунна вал жамоа” эканига иттифоқ қилишган. “Аҳли сунна” дегани Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларига эргашувчилар ва “вал жамоа” сўзи эса мусулмонларнинг кўпчилиги, ортидан юрувчиларни англатади. Ёки “аҳли сунна вал жамоа” номи қисқартирилиб “Суннийлик йўналиши” деб ҳам юритилади.

Азалдан суннийлик йўналиши ақидада мотуридия ёки ашария таълимотига, фиқҳда эса тўрт мазҳаб – ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларига мансуб бўлган мусулмонлардан ташкил топган суннийлик йўналишини ташкил қилади. Бизнинг юртимиз мусулмонлари ҳам ақидада мотуридия таълимотига, фиқҳда эса ҳанафий мазҳабига амал қилиб келадилар.

Афсуски, кейинги пайтларда Исломнинг соф ақидасидан бехабар бўлган, динни ниқоб қилиб ўз ғаразли мақсадига эришиш ниятидан бўлган ғаним кимсалар ёшларни онгига салбий таъсир ўтказиб ва ўз ватанига, миллатига ҳаттоки динига нисбатан бузғунчи, ботил ақидаларни тарғиб қилмоқдалар. Ҳозирда эса диний ҳамда дунёвий паст даражада бўлган, ўзи тўлиқ диний маълумотга эга бўлмаган бузғунчи оқимнинг қўштирноқ ичидаги пешволари томонидан ўзларича шаръий фатво бериш, жиҳод эълон қилиш, мўмин мусулмонларни кофирга чиқариш ва улар яшаб турган мамлакатларни куфр диёри деб атаб, у ердан ҳижрат қилиш каби улкан масъулиятни талаб қиладиган гапларни гапириб, ўзларини манфур мақсади йўлида, ҳатто Аллоҳнинг каломи муқаддас Қуръон оятларини бузиб талқин қилмоқдалар. Бу эса бугун барчамиз фарзандларимизни адашган оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун доимо огоҳ бўлишимиз, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, Ислом динидаги ақидавий йўналишлар ва фиқхий мазҳаблар тўғрисида тегишли бўлган маълумотларни  ҳамда тўғри ақида билан ботил ақида билан ўртасидаги фарқлай олиш қобилиятини ўргатишимиз ва ўзимиз ҳам пухта ўрганишимиз керак.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқони бўлмиш (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг, бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйдию, сизлар унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз” (Оли Имрон сураси, 103-оят) деб марҳамат қилган.

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримииз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қурайш қабиласидан бўлган мушриклар “Қадар” масаласида жанжаллашгани келди. Шунда Аллоҳ таоло томонидан “Албатта жиноятчилар гумроҳлик ва хатоликдадир, улар юзтубан ҳолларида дўзах сари судраладиган кунда уларга дўзах таъсирини татиб кўринг дейилади. Албатта, биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик” (Қамар сураси, 47-49 оятлар) деган мазмундаги оятлари нозил бўлди.

Шундай экан, бугунги кундаги адашган оқимлардан саналган Қадарийлар, Хорурийлар, Рофизийлар, Муржийлар, Жабарийлар, Жахмийлар, Салафийлар, Алавийлар ва Ҳизбут-таҳрир ва бошқа шу каби бузғунчи тўдалар йўли нотўғри эканлигини кенг оммага тушунтириш лозимдир. Бунинг учун эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби нажот топиши умид қилинган жамоат йўлини маҳкам тутган, турли адашган фирқалардан, бидъат ишлардан ўзини тийилмоқ лозимдир. Бундай иллатдан ўзини муҳофаза қилганлар қиёмат кунига қадар фирқаларга бўлинмайдилар.

Илоҳо, барчамизга Ислом ақидасида ибодат қилиш насибу рўзи қилсин! Қиёмат кунида аҳли сунна вал жамоа тоифасидан бўлиш бахтига муяссар қилсин, чунки бу йўл нажот йўлидир!

Қурбонали ПИРМАТОВ,
Бешариқ тумани “Узун” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Инсон мақомига муносиб бўлиши керак! Унинг мақоми қандай?

Кейинги мақола

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

Ўхшаш мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки
Мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
8
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия
Мақолалар

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…
Мақолалар

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
17

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
8
Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

13.06.2025
19
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

13.06.2025
28
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025
29
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

11.06.2025
22
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
17
Бойлик синов учун берилади

Бойлик синов учун берилади

09.06.2025
60

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика