Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

42
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, мана аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод қилишлик ойи бўлган Рамазон ойи фазилатларидан баҳраманд бўлиб турибмиз. Ушбу ойда қилинадиган энг афзал амалларимиздан бири ҳозирги синовли вақтда қўлимиздан келганича садақага шошилмоқликдур.

Нима учун “садақа” деб номланишини биласизми? “Садақа” араб тилидан таржима қилинганда “тўғрилик, ростгўйлик” деган маънони англатади. Чунки садақа қилган кишининг садақаси у кишини жаннат мартабаларига қизиқишлигини тўғри, рост эканлигидан хабар беради. Садақа қилган киши ўзи яхши кўрган нарсани ҳеч бир эвазсиз бир муҳтожга беришлик билан у кишини иймонини рост, тўғри экнлигига далил бўлади. Шу сабаблардан “садақа” деб номланди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Энг афзал садақа Рамазондаги садақадир”. “Рамазон ойида нафақа қилишда хурсанд бўлинглар.Чунки у ойдаги нафақа худди Аллоҳ йўлида инфоқ қилинган кабидир”. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда эса Расулимиз, “Ким бу ойда яхши хислатлардан бирини ихтиёр қилса,у худди бошқа ойларда битта фарзни адо қилган каби бўлади. Ким унда битта фарзни бажарса, у худди бошқа ойларда етмишта фарзни адо қилган каби бўлади”, деб айтганлар.

Юқоридаги ҳадислардан кўриниб турибдики, Рамазон ойини ғанимат билиб муҳтож инсонларни қалбига хурсандчилик ато қилиб, хайрли амалларда бўлмоғимиз ушбу синовли кунларда бир-биримизни қўллаб қувватламоғимиз лозим бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Мунофиқун” сурасининг 10-оятида марҳамат қилади: “Ва бирингизга ўлим келиб: “Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас садақа қилиб солиҳлардан бўлсам”, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг”.

Ушбу ояти каримада ҳам Яратган эгамиз орқамизда қолган мол дунёмизни ҳисоб китоби оғир эканлигини ҳақида ишора бериб “қанийди, менга бир оз муҳлат берсанг, орқамга қайтиб садақаларни қилиб солиҳлардан бўлишликни сўраб қолишлигимиздан огоҳлантиряпти. Аммо энди инсон ўлганидан кейин ҳеч қачон ортга қайтиш бўлмайди. Шунинг учун тириклигимизда садақа қилишга шошилмоғимиз ва Яратганнинг солиҳ бандаларидан бўлмоғимиз зарур экан.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулимиз айтдилар: “Бир фосиқ аёл бор эди, у қудуқ олдидан ўтаётиб чанқоқликдан халлослаб, ўлишга яқин бўлиб турган бир итни кўрди. У аёл махсисини ечди ва рўмолига боғлаб қудуқдан сув тортиб итни суғорди. Шу иши сабабли Аллоҳ у аёлни ўз раҳматига олиб мағфират қилди, дедилар. Шунда саҳобалардан бири: “Ё Расулалоҳ, бизга ҳайвонларда ҳам савоб борми?”, деди. Расулуллоҳ айтдилар: “Ҳар бир хўл жигар эгаси борки, қилинган яхшиликда ажр бор дедилар”.

Ушбу ҳадисда биз умматларга жуда кўп ҳикматлар бор. Аввало бир фосиқ аёл итни суғоргани учун мағфират қилинишлиги бир ҳайвондаки қилинган яхшиликда ажр савоб бор экан, азизлар мана шундай имтиҳон кунларда карантин туфайли ўз ишини, тирикчилик сабабини йўқотган муҳтожларга қилинган яхшиликда жуда катта ажр савоблар бордир. Юқоридаги муборак сўзлардан хулоса қилиб, Аллоҳ таола барчаларимизни ушбу ойни ғанимат билиб садақага шошилмоғимизга ўзи тавфиқ, ҳидоят берсин!

Бозорали ХОМИДОВ,
Қува тумани “Қўшкечик” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: мақоламуборак ойрамазонРамазон туҳфаси
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Аҳли сунна вал жамоа – бу нажот йўлидир

Кейинги мақола

Холис қилинган садақа (ёхуд садақа билан мол камаймас)

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
7
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
21
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.