Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингизда…”

234
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Тил одоби

Парвардигоримиз илоҳликни даъво қилган Фиръавнга Мусо алайҳиссаломни юборганида, уни Аллоҳнинг йўлига юмшоқ тил билан чақиришни буюрди:

“Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайди. Унинг асли собитдир, шохлари эса осмондадир. Роббининг изни ила ҳар доим меваларини бериб туради. Аллоҳ шоядки эслатма олсалар деб, одамларга мисоллар келтиради. Ёмон сўзнинг мисоли худди ёмон дарахтга ўхшайди. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир” (Иброҳим, 24-26 оятлар).

Суҳбатдошингиз даҳшатли золим бўлса ҳам, кофир бўлса ҳам, унутмангки, сиз Аллоҳнинг бандасисиз! Тош юраклар шунчалик кўпки, Мусо алайҳиссаломнинг ҳассаси каби таъсирчан ва ширин тил бу ҳидоят баҳорида муҳим рол ўйнаши мумкин.

Одамларни тарбияловчи киши ахлоқи гўзал, билимли, баркамол ҳамда ва гўзал сўзларни билиши жуда муҳимдир. Билим, сўзга нозик ёндашиш – қалбга меҳр, ақлга қувват, фикрга аниқлик беради. Уфқларни яқинлаштиради, юракларни бирлаштиради.

Сўзнинг ингичкалаши қалбнинг завқланишидан келиб чиқади. Қалбида қайсарлик, мағрурлик ва жоҳиллик бўлган одамнинг сўзи меҳрли бўлмайди.

Ҳикоя қилинишича, султонлардан бири туясини жуда яхши кўрар ва унга ғамхўрлик қилар эди. Шунчалар қаттиқ яхши кўрар эдики, бир гал: “Кимки менга “туянгиз ўлди” деса, севикли кишилари билан хайрлашсин”, деди. Ўша туя бир кун ўлди. Қайғули воқеа тўғрисида султонга хабар бериш оғир эди. Ҳамма бир-бирига қараб турарди. Улардан бири:

– Мен бу ишни қиламан! – деди ва кафанини кийиб, султоннинг ҳузурига келди:

– Султоним! Сизнинг қимматбаҳо туянгиз ётди, турмаяпти. Кўзларини юмди, очмаяпти, оёқларини қимирлатмаяпти. Қуёшга қараган тақа эса жуда яхши порлаяпти…

Унинг гапи тугагунига қадар кутмаган подшоҳ:

– Менинг туям ўлди! – деб юборди.

– Шоҳим, “ўлди” деб сиз айтдингиз.

Бу доно сўзлар султонни ҳам кулдириб, ҳам ўйлашга мажбур қилди.

Ушбу ҳикояда бўлгани каби, “сўз усталари” ҳар доим келган, доимо бўлади. Фасоҳатли одамлар сўзларни ўз вақтида, ўз ўрнида ва суҳбатдошлар қалбига қараб етказа биладиган одамлардир. Бунинг учун кўп меҳнат ва куч, ақл ва адабий билимдонлик, шунингдек салоҳият керак.

Албатта, чиройли гапириш, маъноли ва ширин сўзлаш улкан юракни талаб қилади. Бундай юрак Аллоҳ томонидан инъомдир.

“Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Улар учун мағфират сўра ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир” (Оли Имрон, 159).

Сўзнинг ахлоқий қадриятларини қабул қилган кишининг дўстлиги юрагимизда илдиз отишда давом этади. Бизнинг юрагимиз доимо бу одамни қидиради. Ўйлаймизки, агар у ҳозир атрофимизда бўлса, у ўз сўзлари билан бизни юпатади.

Муҳаммадолим ИНОМЖОНОВ,
Марғилон шаҳар “Нўъмон” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: мақоламулойимликтил одоби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ибратли ҳикоя: «Қўйнинг энг яхши ва энг ёмон икки аъзоси»

Кейинги мақола

Иброҳимжон домла: «Сизларнинг яхшиларингиз…»

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
12
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
12
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
10
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
11
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
159
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.