Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби: жирканч иллат

Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби: жирканч иллат
491
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугунги кунда экстремизм, ақидапарастлик ва одам савдоси жиноятлари дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмокда. Зеро, ислом дини насаби, ирқи,   бойлиги ва жамиятда тутган ўрнидан қатъи назар, барча инсонларга тенглик, ҳурликни кафолатлаган диндир. Унинг таълимоти инсонларни тўла-тўкис озод, ҳур бўлишга, факат Аллоҳ таолога бандалик қилишга чорлайди. Кишиларни хўрлашдан, қул қилишдан қайтаради.

Aммо инсонлигини унутган, нафси ортидан чопган баъзи бадбахт кимсалар инсонларга берилган илоҳий тортиқни оëқости қилиб, одамларга хорижда мўмай пул эвазига яхши иш топиб бериш, ваъдаси билан одамларни алдаб, пуллаб юбориш ҳолатлари учраб тургани ачинарли ҳолдир. Бу ҳол нафақат ана шу балога гирифтор бўлган бечораҳолларнинг яқинларини, балки кўплаб давлатларни ташвишга солмокда.

Экстремизм, ақидапарастлик ва одам савдоси, содда қилиб айтганда, уюшган, йирик жиноятчиликдир. Одам савдоси билан боғлиқ салбий оқибатларни чуқур англаган ҳолда, унга қарши курашиш, олдини олиш бўйича жиддий чоралар кўрилмокда. Хусусан, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар жаҳон ҳамжамиятининг хақли эътирофига сазовор бўлмоқда. Мамлакатимиз парламенти «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Шунингдек, президентимизнинг «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Экстремизм, ақидапарастлик ва одам савдоси ҳаммани ташвишга солиб турган бир вақтда, биз ёшлар ўртасида ушбу иллатларнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришимиз муҳимдир.

Дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган бундай ғалаёнлар фитналарнинг ортида кандай ғаразли кучлар турганлигини, қонли тўқнашувлар қайси юртда бўлмасин, ислом таълимотига бутунлай зид эканини ҳар биримиз англаб етмоғимиз лозим. Экстремизм, ақидапарастлик ва одам савдоси каби балолар бир мамлакат ёки минтақа доирасида чегараланиб қолмайди. У вақтида бартараф этилмаса, тобора кучайиб, бошқа мамлакат ва минтақаларга ҳам ёйилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги ур-йиқитлар кеча пайдо бўлгани йўқ, балки асрлар давомида илдиз отиб ётганини, бунинг асосий сабаби турли бузғунчи оқимлар ўртасидаги низо ва қарама-қаршиликлар ҳамда четдаги разил кучларнинг фитнаси эканини англаб етмоғимиз даркор.

Афсуски, кейинги вақтларда экстремизм, ақидапарастлик ва одам савдоси ҳар хил кўринишларда намоён бўлаётгани кузатилмоқда. Жумладан, содда одамларни чет элда ишлаш баҳонасида хорижга олиб чиқиб, у ерда қийин шароитларда ишлатиб, кам маош бериш ёки умуман бермаслик, ҳужжатларини олиб қўйиб, мажбурлаб ишлатиш ҳоллари кўпайиб кетди. Албатта, бундай ҳолатларга қарши виждонан курашиш ҳар бир иймонли инсоннинг вазифасидир. Айрим виждонсиз кимсалар одамларнинг соддалиги, ҳақ-ҳуқуқини билмаслигидан фойдаланган ҳолда, ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширмокда. Ҳар бир шахс инсон шаънига доғ бўлиб тушаётган бу иллатни батамом тугатишга муносиб ҳисса кўшиши лозим.

Экстремизм, ақидапарастлик ва одам савдоси каби ношаръий ва ноқонуний ишлардан сақланиш, ёшларимизни  турли зарарли таъсирлардан асраш бизнинг ҳам диний, ҳам фуқаролик бурчимиздир.

Абдураҳмон Абдураҳмонов,
Олтиариқ тумани “Бирлашган” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: давр талабижирканч иллатОгоҳликҳушёрлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Аллоҳдан нимани сўраймиз?

Кейинги мақола

Ўзбекистон тажрибаси халқаро конфренцияда юқори баҳоланди

Ўхшаш мақолалар

Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
109
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
110
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
83

Сўнгги мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
7
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
109
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
23
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
21
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

28.10.2026
15
Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

27.10.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.