Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Энг жирканч иллат

Энг жирканч иллат
38
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Дунё тарихига теран назар ташласак, ҳар қандай кўнгилсиз воқеа-ҳодиса замирида, албатта, фитналар уюштирилганига гувоҳ бўламиз. Одам алайҳиссалом давридан то Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларигача, саодат асридан бугунги кунгача кузатилган ҳар қандай уруш, қирғинбарот жанглар, қонли тўқнашувларга фитналар сабаб бўлганини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳумонинг шаҳид этилиши, ҳазрати Али ва Муовия розияллоҳу анҳумо ўртасидаги келишмовчиликлар ва ундан кейинги асрларда содир бўлган машъум ҳодисаларда ҳалок бўлганларни ҳеч иккиланмай фитналар қурбони бўлишган, дейиш мумкин.

Шу боис Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир», деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 191-оят). Тинч, осуда ҳаёт кечириб турган одамлар орасидан ҳаловат ва тинчлик кўтарилишига сабаб бўладиган ҳар қандай фитна ҳаракатлари аслида одамларнинг қонини тўкишдан ҳам оғир, ёмон оқибатларга олиб келадиган гуноҳ эканини асло унутмаслик зарур.

Ифк ҳодисасини олайлик. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суюкли аёллари Ойша онамиз розияллоҳу анҳога мунофиқлар фитна уюштирдилар. Уларнинг фитнасига баъзи содда мусулмонлар ҳам қўшилиб қолишди. Аллоҳ таоло Нур сурасининг 11–22-оятларини нозил қиилиб, мўминларнинг онаси Ойша розияллоҳу анҳонинг покдомон эканликларини илоҳий ваҳий билан тасдиқлади. Фитна юштирган Убай ибн Салул бошчилигидаги мунофиқлар разил бўлиб қолишди.

Оламлар сарварининг жуфти ҳалолларига туҳмат қилган мунофиқларга қиёматгача лаънат ёғилади. Охиратда эса уларга аламли азоб борлигини Аллоҳ таоло Нур сурасининг 11-оятида: «Албатта, (бу) бўҳтонни (вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлмиш бир тўда кимсалардир. Уни (бўҳтонни) сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламангиз, балки у сизлар учун яхшидир. Улардан (бўҳтончилардан) ҳар бир киши учун ўзи орттирган гуноҳ (жазоси) бордир. Уларнинг орасидаги (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимса (Абдуллоҳ ибн Убай) учун эса улкан жазо (жаҳаннам) бордир».

Ҳадиси шарифларда ҳам фитна қаттиқ ва қатъий қораланади.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Яқин орада фитналар бўлади. Ўша чоғда ўтириб олган одам тик тургандан яхшироқдир. Ўрнида жим тик турган эса, юраётган одамдан яхшироқдир. Яёв юрган эса, тез-тез юраётган одамдан яхшироқдир. Ким ўша фитналарга эътибор берса, уни фитна ўзига тортиб олади. Кимки қутулишга жой топса, ўша жойда фитнадан ҳимоялансин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу муборак ҳадисда Набий алайҳиссалом киноя билан ҳам фитнага аралашиб қолишдан қаттиқ қайтармоқдалар. “Тик турган одам билан ўтирган одам” деганда, фитнага қизиқиб турган одам билан унга эътибор қилмаган одам назарда тутилмоқда. Демак, фитначилар ҳақида қизиқишдан кўра, уларга асло эътибор қилмаслик зарур.

“Ўрнида жим тик турган одам билан юраётган одамдан” мурод эса, фитнага қизиқиб турган ва фитнага қўшилиш учун ҳаракатга тушганлардир. Демак, фитнага қўшилиш учун ҳаракатга тушгандан, унга қўшилмай, шунчаки қизиққан дурустроқ саналмоқда. Яёв юрган одам билан тез-тез юраётган одамдан мурод эса, фитна сари тез ҳаракат қилаётганлардан кўра, суст ҳаракат қилаётганлар Аллоҳнинг наздида сал тузукроқ одам, демакдир.

Бу иллат жамиятда илдиз отар экан, унга аралашган одам дарҳол чиқиб кетиши қийин. Чунки фитна одатда жозибали бўлади, унга қизиққанларни дарров ўзига жалб қилади. Мўмин киши ҳар қандай оғир бўлмасин, фитнадан қочиши шарт.

Имом Зайнуддин Биргавий раҳимаҳуллоҳ “Тариқат ул-Муҳаммадия” асарида исломий одоб-ахлоқ, хусусан, қалб хасталиклари борасида сўз юритар экан, қирқ саккизинчи ўринда “Фитна” ҳақида алоҳида тўхталиб, жумладан. Бундай деган: “Маънавий иллатлардан яна бири фитначиликдир. Фитна деб одамларни изтироб, ихтилоф, машаққат ва балога гирифтор қилишга айтилади. Масалан, халқни давлатга қарши чиқишга тарғиб қилиш, ваъз айтишда тингловчиларнинг савиясини ҳисобга олмасдан тушунмовчилик келтириб чиқарувчи мураккаб тилда гапириш каби ҳолатлар умуммаънода фитнага мисол бўлади. Шунингдек, китоб мутолаа қилишда эҳтиётсизлик қилиб, тушуниб-тушунмасдан оммага нотўғри тушунча бериб қўйиш ҳам фитна дейилади”.

Бугун фитналар шу қадар чуқур илдиз отяптики, бундай ҳолатда мўмин-мусулмон киши зийрак ва ҳушёр бўлиши қатъий талаб этилади. Ижтимоий тармоқларда, интернет сайтларида тирноқ остидан кир қидиришни “касб қилиб олган” касларнинг динимизга, Ватанимизга тош отишлари Ойша онамизга фитна уюштирганларникидан кам эмас.

Шундай экан, бугун ўзи мўмин ҳисоблаган, шу азиз диёрнинг фуқароси бўлган киши ҳар қандай фитнага дуч келса, аввало, мазкур ояти карима ва ҳадиси шарифга мурожаат қилиши, ақл билан иш тутиши зарур.

Буюк Парвардигоримиз барчамизни фитналардан асрасин!

 

Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Калит сўзлар: жирканч иллат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бугун, 22 декабрь чоршанба куни вилоятимиз уламоларининг масжидларга ташриф режаси

Кейинги мақола

ИНФОГРАФИКА: ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ, ЁХУД МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС!

Ўхшаш мақолалар

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар
Видеомаъруза

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар

20.03.2023
9
Сохта салафийлар йўли – залолат йўли
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Сохта салафийлар йўли – залолат йўли

18.03.2023
19
Ислом тинчлик, оқибат динидир
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ислом тинчлик, оқибат динидир

16.03.2023
10

Сўнгги мақолалар

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

28.03.2023
77
Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

28.03.2023
3
Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

28.03.2023
6
Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

26.03.2023
23
Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

25.03.2023
22
Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

24.03.2023
16
Қарздор одамнинг закоти?

Қарздор одамнинг закоти?

23.03.2023
13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

22.03.2023
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика