Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Истиқлолимиз бардавом бўлсин!

Истиқлолимиз бардавом бўлсин!
89
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бу йил жонажон ватанимизнинг истиқлолга эришганига 32 йил тўлди. Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчамизга муборак айласин!

Мустақиллик неъматини яхши англаб, қадрига етиш учун атрофга ибрат назари билан қараш даркор бўлади. Бошқа баъзи давлатлардаги нотинчликлар, етишмовчиликлар ҳар хил тартибсизликларни кўриб Аллоҳ таолога шукрона айтиб тугата олмаймиз.

Соғликни қадрини билмоқчи бўлсанг – касалга боқ, фарзандни қадрини билмоқчи бўлсанг – фарзандсиз инсонга қара, тинчликни қадрини билмоқчи бўлсанг – нотинч юртга эътибор қил, дейилади ҳикматларда. Мустақиллик бу – ҳурлик, озодлик, ўз ватани, тили ва эътиқодига эга бўлиш демак.

Мустабид тузум даврида асрлар мобайнида аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган қадриятлар, иймон-эътиқодимиз, миллий урф одатларимизни халқимиз онги ва шуъуридан сидириб ташлаш учун катта уринишлар бўлгани, буюк маданиятимиз, диний эътиқодимиз ва кенг дунёқарашимиз йўққа чиқармоқчи бўлганлари,  не-не олимларимиз, маърифатимизнинг буюк сиймолари уларнинг қўлларида шаҳид бўлганлари аччиқ бўлсада ҳақиқат.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса… Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг… Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир” (Наср сураси, 1-3 оят).

Истиқлолдан сўнг халқимиз барча соҳада эмин-эркин саъй-ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлгани каби динимиз кўрсатмаларини хотиржам адо этиш бахтига ҳам муяссар бўлди. Минглаб масжидлар очилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди, ўнлаб диний таълим муассасалари барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқдалар. Азиз авлиё, улуғ аллома ва фозил инсонларнинг мақбаралари ва кўплаб зиёратгоҳлар таъмирланди. Ҳар йили давлат кўмаги билан минглаб ватандошларимиз муборак Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси, албатта, Аллоҳнинг инояти ва шунингдек истиқлолимизнинг сабабидандир.

Буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониятларга эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида Қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи, маданияти ва фалсафасига оид кўплаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Турли мавзудаги диний адабиётлар, юртимизда яшаб, ижод қилган буюк алломаларимизнинг илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди ва қилинмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, “Мир Араб” олий мадрасаси, Имом Бухорий ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, вилоятларда калом, ҳадис, фикҳ, ақида ва тасаввуф илми мактаблари очилгани ҳамда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилгани диний-маърифий соҳани ривожлантиришга бўлган эътибор намунасидир.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари бошчилигида охирги йилларда юртимиз равнақини юксалтириш, халқ фаровонлигини ошириш, инсон омилига бўлган эътибор кучайди. Натижада халқнинг Ватанга бўлган меҳри-муҳаббати тобора ортишига эришилди ва эришилмоқда.

Халқимизда “Ватан остонадан бошланади” деган нақл бор. Ҳар бир инсон учун киндик қони тўкилган тупроқ, энг кичик ватан – уйи ҳисобланади. Бу ҳақда Қуръони каримда: “Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди” (Наҳл сураси, 80-оят) деган. Инсон учун уй – омонлик, хотиржамлик маскани, тинчлик-осойишталик марказидир. Уйимизда хотиржамлик ҳукм суриши учун юртда тинчлик қарор топиши лозим. Оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан тинчлик ва хотиржамликка боғлиқдир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади” (Имом Ибн Можа ривояти) дея марҳамат қилганлар.

Демак, мустақиллик, тинчлик, хотиржамлик ва саломатлик каби неъматлар – Аллоҳ томонидан бизга ато қилинган улуғ неъматдир. Ҳадисга мувофиқ биз шукр қилсак, бу неъматлар қадрига етсаккина, зиёда бўлади. Акс ҳолда қиёмат куни неъматлар борасида сўралишимизни ҳам унутмаслик лозим.

Аллоҳ бизларни ҳар бир неъматнинг қадрига етувчи, унга шукр қилувчи бандаларидан қилсин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: истиқлолқутлуғ айёммустақиллик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими

Кейинги мақола

Диний таълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йили бошланди

Ўхшаш мақолалар

Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
109
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
110
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
83

Сўнгги мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
8
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
109
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
23
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
21
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

28.10.2026
15
Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

27.10.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.