Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Исломда Ватан тушунчаси борми?

Исломда Ватан тушунчаси борми?
15
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Исломда Ватанга муҳаббат бу – туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир. Демак, мусулмон киши Ватанини севади. Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, хурсанд бўлса – хурсанд, хафалик етса – қайғуради.

Афсуски сўнги пайтларда Ислом номидан чиқаётган оқимлар ва гурухлар сабабли Ватан ҳақида хато тушунча ва бузуқ кўриниш пайдо бўлиб қолди. Бунинг сабаби эса уларнинг “Ватанга муҳаббат”, “Ватанни қадрлаш” каби сўзларга Ислом шариати асосида маъно бермаслигидир. Экстремистик оқимларнинг талқинига кўра: “Мусулмонни битта Ватани бор, у ҳам бўлса Одам алайҳиссалом тушган жаннат. Ватан – бир ҳовуч тупроқ ва у ҳеч қандай қийматга эга эмас. Ватан тушунчасини инкор қилмоқ зарур. Бундай тушунча йўқ, балки бунинг акси ўлароқ халифалик ва жамоат (уммат бирлиги) тушунчалари бор. Ватан – босқинчилар томонидан чизилган географик чегара. Шу сабабдан биз ундан нафратланамиз ва уни тан ҳам олмаймиз…”.

Юқоридаги гаплар бир қараганда тўғридек туюлиши мумкин. Аслида эса булар нотўғри талқинлар ҳисобланади.

Қуйида эса динимизда “Ватан” тушунчаси ҳақида маълумотлар бериб ўтамиз.

Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари муҳрланган, ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғайган заминдир. Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга Ватанни севиш ва унга муҳаббат қўйиш табиатини ато этган.

Шунинг учун ҳам киши ўз юртидан узоқлашганда, уни қумсайди ва соғинади. Бу қумсаш биз умматга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан меросдир. Чунки Ислом тарихидан маълумки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз ватанлари Маккаи мукаррамада 53 ёшларигача яшадилар. Бу давр мобайнида Макка мушриклари томонидан У Зотга бир қанча зулм, душманчилик ва камситишлар бўлди. Шундай бўлса-да ватанларини тарк қилиб бошқа жойга кетмадилар. Аммо Макка мушрикларининг зулмлари ҳаддан ошиб, Расулуллоҳнинг жонларига қасд қилиш даражасига борганларидан кейин Аллоҳнинг буйруғига биноан Маккадан чиқиб кетдилар. Чиқиш вақти келганида кўзга ёш олдилар, кўнгиллари бўшаб, Маккага қараб шундай дедилар:

«مَا أَطْيَبَكِ مِنْ بَلَدٍ، وَأَحَبَّكِ إِلَيَّ! وَلَوْلاَ أَنَّ قَوْمِي أَخْرَجُونِيْ مِنْكِ مَا سَكَنْتُ غَيْرَكِ»

(رواه الإمامُ الترمذي عَنْ عَبْدِ اللهِ بن عباسٍ رضي الله عنهما)

“(Эй Макка) сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим” (Имом Термизий ривояти).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан узоқлашганлари сари унга бўлган иштиёқлари зиёдалашиб борарди. Шунда Аллоҳ таоло Расулуллоҳнинг кўнгилларини кўтариб, Маккага қайтиб келишларини башоратини бериб, Қуръони каримдаги қуйидаги ояти каримани нозил қилди:

إِنَّ الَّذِي فَرَضَ عَلَيْكَ الْقُرْآَنَ لَرَادُّكَ إِلَى مَعَادٍ…

“(Эй, Муҳаммад!)Албатта, Сизга (ушбу) Қуръонни фарз қилган зот, шак-шубҳасиз, Сизни қайтиш жойига (Маккага) қайтарувчидир…” (Қасос сураси 85-оят).

Шундан кейин Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хотиржам сафарларини давом эттирдилар.

Буюк муфассир имом Фахриддин Ар-Розий раҳматуллоҳи алайҳ фикрича ватанга бўлган муҳаббат инсон табиатида бўлган ҳис бўлиб, бу туйғу инсонда мустаҳкам ўрнашган бўлади. Имом бунга мисол қилиб Қуръоннинг Нисо сураси 66-оятини келтирадилар:

وَلَوْ أَنَّا كَتَبْنَا عَلَيْهِمْ أَنِ اقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ أَوِ اخْرُجُواْ مِن دِيَارِكُم مَّا فَعَلُوهُ إِلاَّ قَلِيلٌ مِّنْهُم

 Агар Биз уларга: «Ўзларингизни ўлдиринг ёки юртингиздан чиқиб кетинг», — деб буюрганимизда эди, озчилигидан бошқаси уни қилмаган бўлур эдилар.

“Тафсирул-Кабир”да бу оятда Аллоҳ таоло ватандан ажралишни ўзини ўлдиришга тенглаштиряпти деганлар. Яъни гўёки Аллоҳ: “Агар Мен уларга бу икки синовдан бирини танлашни ёзганимда, улар бу ишни қилмасдилар” демоқда.

Бундан олимлар ватандан айрилиш бу қийин иш эканлигини ва унинг алами жонидан айрилишга тенглаштирилишини ҳамда Ватан муҳаббати инсон қалбига чуқур ўрнашишини айтишган.

Буюк олим Мулла Алий Қорий роҳимаҳуллоҳ эса ўзларининг машҳур “Мирқотул мафотих” китобларида Ватандан айрилиш катта синов эканлигини айтиб, бунга мисол Аллоҳнинг қуйидаги сўзидадир: “…ва сизларни чиқарган жойдан уларни чиқарингиз!”(сўзидан кейин) Фитна қотилликдан ҳам ашаддийрокдир (Бақара 191-оят), деганлар.

Имом Бухорий, ибн Ҳиббон ва Имом Термизий роҳимаҳумуллоҳлар Анас розиаллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилишган: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафардан қайтганларида Мадина шаҳри деворларини кўришлари билан Мадинага тезроқ кириш учун туяларини тезлатардилар ва уни яхши кўрардилар”.

Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ватанларини шунчалар қаттиқ севганларки унга кириш учун сафардан қайтишда шошилганлар.

Хулоса қиладиган бўлсак, ўз ватанига муҳаббат қўйиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Ўз юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлиш, “ҳижрат қилиш фарз” деган сохта даъвони қилиб, оиласи бағрида тинч, осуда ҳаёт кечираётган мусулмонларни ўзга юртларга чиқиб кетишга даъват қилиш айни ислом таълимотига зид ишдир.

Нодирбек Кенжаев

Калит сўзлар: ватанмақола
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Президент янги марказ қурилишини кўздан кечириб, ўз тавсияларини берди

Кейинги мақола

Бош имом-хатиблар учун ташкил этилган илк малакавий машғулотлар якунига етди

Ўхшаш мақолалар

Ватан ҳимояси – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз!
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ватан ҳимояси – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз!

19.01.2023
15
Урфга айланган бидъатлар, исрофгарчиликлар
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Урфга айланган бидъатлар, исрофгарчиликлар

12.01.2023
33
Ихтилофдан сақланайлик!
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ихтилофдан сақланайлик!

09.01.2023
14

Сўнгги мақолалар

Марғилон алломалари

Марғилон алломалари

24.01.2023
42
Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

Ҳазрат Умар жорий қилган болалар нафақаси

23.01.2023
10
РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

23.01.2023
41
Ватан ҳимояси – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз!

Ватан ҳимояси – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз!

19.01.2023
15
“ВАҚФ” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ РАИСИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ ТАЙИНЛАНДИ

“ВАҚФ” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ РАИСИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ ТАЙИНЛАНДИ

18.01.2023
32
КИМ БИР МЎМИННИНГ ДУНЁ МАШАҚҚАТИНИ АРИТСА, ОХИРАТ ИШЛАРИ ЕНГИЛЛАТИЛАДИ

КИМ БИР МЎМИННИНГ ДУНЁ МАШАҚҚАТИНИ АРИТСА, ОХИРАТ ИШЛАРИ ЕНГИЛЛАТИЛАДИ

17.01.2023
15
Урфга айланган бидъатлар, исрофгарчиликлар

Урфга айланган бидъатлар, исрофгарчиликлар

12.01.2023
33
“ҲАЖ – 2023” МАВСУМИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

“ҲАЖ – 2023” МАВСУМИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

11.01.2023
79

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика