Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Хурмонинг хусусиятлари ҳақида эшитганмисиз?

Хурмонинг хусусиятлари ҳақида эшитганмисиз?
147
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Маълумки, муборак Рамазон ойида ифторлик дастурхонларини хурмо безаб туради. Рўзадорлар хурмо ёки сув билан оғиз очишга одатланганлар. Шу ўринда савол туғилади: нега айнан хурмо? Унда қандай хусусият бор?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Хурмодан эса, унинг шохидаги (мева) бошлари (ерга) яқини (ва яқин бўлмаганлари) бор” (Анъом сураси, 99-оят). “У иккисида (мазкур боғда) мева, хурмо ва анорлар бордир” (Раҳмон сураси, 68-оят).

Муборак ҳадисларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хурмони бошқа меваларга қараганда кўпроқ яхши кўриб истеъмол қилганликлари баён қилинган.

Каъб ибн Молик ва ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Дарахтларнинг ичида шундайи борки, барглари тушмайди, у мусулмон кабидир, у қандай дарахтлигини биласизларми”, – деб сўрадилар. Кишилар чўлда ўсадиган дарахтларни айта бошладилар. Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дейди: “Мен ичимда бу хурмо дарахти, деб ўйлаб турдиму, лекин айтишга уялдим”. Сўнг кишилар: “Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), ўзингиз айтинг”, дейишди. У зот (алайҳиссалом): “Хурмо дарахти”, дедилар. Мен отам Умар (розияллоҳу анҳу)га бу эшитганимни айтиб берганимда, менга унинг хурмо дарахти бўлгани бошқасидан яхшироқдир”, деди (Муттафақун алайҳ).

Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий “Ҳужжатуллоҳил балиғо” китобининг “Рўза ҳукмлари” бобида қуйидаги ҳадисни келтирган: Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар сизлардан бирортангиз оғиз очадиган бўлса, хурмо билан оғиз очсин. Албатта, у баракадир. Агар уни топа олмаса, сув билан ифторлик қилсин. Чунки у покловчидир” (Аҳмад Доримий ривояти).

Муаллиф айтадики, инсоннинг табиати ширинликни ёқтиради, айниқса, очликдан сўнг. Жигар ҳам ширинликни хушлайди. Арабларнинг ҳам табиати хурмога мойил. Хурмо муносиб вақтда тановул қилингани учун барака олиб келади.

Хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир. Одам организмида қондаги қанд миқдорининг камайиши натижасида очлик ҳисси пайдо бўлади, хурмо егандан сўнг бу ҳис йўқолади. Рўзадорлар хурмони ифторликдан олдин еса, организмда очлик ҳисси бартараф этилади, иштаҳа ором олади ва шунинг натижасида бирдан кўп овқат еб қўйишнинг олди олинади.

Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Бир кун касал бўлиб қолганимда Пайғамбар (алайҳиссалом) мени кўргани келдилар. Қўлларини кўкрагим устига қўйганларида, қалбимга ўзгача салқинлик етиб келди. Сўнг у зот (алайҳиссалом): “Юрагингда оғриқ бор, Ҳорис ибн Калдани чақиртир, у сенга еттита ажва хурмосидан олиб данаклари билан аралаштириб, оғзингга солиб, даволасин”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Мутахассисларнинг қайд этишича, хурмо таркибида витамин А, B-1, 2, 3, 5, 6, 9, C, D, K, кальций, темир, фосфор, руҳ, натрий ва марганец сингари комплекс элементлар бор. Ушбу фойдали элементлар ва витаминлар сабаб саратон касаллигини бартараф этади. Хурмодаги калий миқдорининг юқорилиги сабабли асаб тизими ўзига келади. Хурмонинг 1 донаси, тахминан, 23 калорияга эга бўлиб, озишни истаганлар ширинлик сифатида тановул қилса бўлади. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга энг яхши озуқа манбаи ҳисобланади, шунингдек, стресс ва тарангликни камайтиради.

Шу ва шунга ўхшаш фойдали жиҳатларни ўзида мужассам этган хурмо меваси ёш-у қарига бирдай мос келади. Фақат уни ҳам меъёрида истеъмол қилиш зарур.

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Мадраса талабалари билими синовдан ўтказилди ва бир гуруҳи рағбатлантирилди

Кейинги мақола

Қўштепа тумани «Қорашбува» масжидида таровеҳ файзи

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
24
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
12
Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди
Аёллар саҳифаси

Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

10.06.2026
22

Сўнгги мақолалар

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

09.07.2026
8
Форум самарқандда давом этмоқда

Форум самарқандда давом этмоқда

09.07.2026
10
Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

08.07.2026
6
Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

08.07.2026
9
Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

07.07.2026
13
Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

07.07.2026
27
Ҳаёт йўллари бир текис эмас

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
10
Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

07.07.2026
15

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика