Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Сийрат ва тарих

Миллиардер саҳоба ҳақларида эшитганмисиз

Умар розияллоҳу анҳунинг келини
89
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бу саҳобийнинг исмлари Абдураҳмон ибн Авф бўлиб, Бану Зуҳра уруғидан бўлганлар. Кунялари Абу Муҳаммад эди. Маккада пешқадамлардан бўлиб Ислом динига кирганлар. Ривоятларда фил йилидан ўн йил кейин туғилганлари айтилади. Икки марта ҳижрат қилганлар. Биринчиси Ҳабашистонга, иккинчиси Мадинага. Бадр ва бошқа барча жангларда иштирок этганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада у кишини аснорлардан Саъд ибн Рабийъ розияллоҳу анҳу билан биродар қилиб қўйганлар. Қаҳрамонимиз Ибн Авф розияллоҳу анҳу “Ашараи мубашшара” (тириклигида жаннатга киришини эшитган)лардан эдилар.

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу баланд бўйли, оппоқ чеҳраларига бироз қизил аралашган, гўзал юзли, кенг елкали бўлганлар.

Саъд ибн Робийъ розияллоҳу анҳу у киши билан ака-ука тутинганларидан сўнг “Мен ансорларнинг орасида моли кўп одамман. Молимнинг ярмини сизга бераман…” деганлар. Шунда Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу “Аллоҳ таоло сизнинг молингизга ва аҳлингизга барака берсин! Менга бозорни кўрсатиб қўйинг!” дейдилар. Саъд розияллоҳу анҳу у кишига бозорни кўрсатиб қўядилар. Кейин қаҳрамонимиз бозорда савдо ишларини йўлга қўйиб, тез орада бойиб кетганлар.

Бойликлари жуда кўп эди. Ҳатто ривоятларда келишича, Шомдан Мадинага етти юз туядан иборат карвон кириб келар, ўша карвон Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга тегишли бўларди.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Тарих” китобларида келтиришларича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Бадрда қатнашиб, ўша пайтда ҳаёт бўлиб турган саҳобаларнинг ҳар бирларига тўрт юз динор, мўминларнинг оналарининг ҳар бирларига кўп миқдорда мол беришни васият қилган эканлар. Ҳатто Оиша онамиз розияллоҳу анҳо “Аллоҳ уни салсабил булоғидан суғорсин” деб дуо қилган эканлар.

У киши вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бўлган экан. 1 динор — 4.365 грамм олтиндир. Мазкур динорларни долларга айлантирсак, 528.2 млрд.$ бўлар экан.

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу қуллари билан бирга овқатланардилар. Танимаган одам у кишини қуллари орасидан ажрата олмасди.

Шунча бойликлари бўлса ҳам у киши ўта камтар эдилар. Кеккайиш, ўзини катта олиш, моли билан, обрўси билан мақтаниш уларга ёт эди.

Саҳобаи киромлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мадрасаларининг пешқадам талабаларидир.

Пулнинг кўп ёки озлиги уларнинг фазилатларига соя солмаган. Доим инсонийликнинг юксак намунасини кўрсатиб бораверишган.

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳижрий 32-йилда, Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик пайтларида вафот этганлар. Тахминан етмиш беш йил умр кўрганлар.

Аллоҳ таоло у кишидан ва барча саҳобалардан рози бўлсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади | muslim.uz

Калит сўзлар: Абдураҳмон ибн Авф
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Дунё ҳаммага керак, лекин…

Кейинги мақола

Бундай фарзанд ортиқча бармоққа ўхшайди

Ўхшаш мақолалар

Расулуллоҳнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?
Бўлимлар

Расулуллоҳнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?

22.09.2025
293
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари 2-қисм
Видео

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари 2-қисм

08.09.2025
80
Ё Расулуллоҳ, Сиз кимни яхши кўрасиз?
Бўлимлар

Ё Расулуллоҳ, Сиз кимни яхши кўрасиз?

30.08.2025
203

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
9
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
5
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
7
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
9
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
60
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
157
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
51

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.