Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Савол-жавоб

Қуръони каримда зикр қилинган динини сотувчилар кимлар?

“Хатми Қуръон” қандай амал?
118
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Савол: Ассалому алайкум!
— Қуръони каримда динининг баъзисини сотувчилар ҳақида зикр қилинган экан. Шулар ҳақида малумот берсангиз.

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Аҳли китоблар дунё матоҳини қўлга киритиш эвазига Аллоҳ таолонинг оятларини ва ҳукмларини ўзгартиришган. Бу билан улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишган. Мусулмонлар ҳам шундай жиноятга йўл қўймасликлари учун Қуръони каримнинг кўплаб оятларида уларнинг мазкур қилмишларини кескин танқид қилиб келтирган. Жумладан: Оли Имрон сурасида шундай деган:

إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللَّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلًا أُولَئِكَ لَا خَلَاقَ لَهُمْ فِي الْآَخِرَةِ وَلَا يُكَلِّمُهُمُ اللَّهُ وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

«Аллоҳга берган аҳдлари ва қасамларини озгина баҳога алмаштирадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. (Қиёмат куни) Аллоҳ улар билан гаплашмайди, уларга (раҳмат назари билан) боқмайди ва уларни оқламайди ҳам. Улар учун аламли азоб бордир» (77-оят).

Бу ояти карима Таврот ва Инжил китобларидаги Пайғамбаримиз алайҳиссаломга тааллуқли оятларни ҳамда Аллоҳ таолонинг ҳукмларини олиб ташлаган ёки ўзгартирган аҳли китоблар ҳақида нозил бўлган. Улар Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб танилмасларидан олдин, агар у дунёга келса, албатта, унга имон келтирамиз ва ёрдам берамиз деб қасамёд этган эдилар.

Бошқа бир ояти каримада:

وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلَا تَكْتُمُونَهُ فَنَبَذُوهُ وَرَاءَ ظُهُورِهِمْ وَاشْتَرَوْا بِهِ ثَمَنًا قَلِيلًا فَبِئْسَ مَا يَشْتَرُونَ

«Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Аллоҳ аҳли китоблардан, уни (Таврот ва Инжилни) одамларга, албатта, аниқ баён қиласиз, уни (ҳеч кимдан) сир тутмайсиз, деб аҳд олган эди. Лекин, улар уни (берган ваъдаларини) ортларига улоқтириб, озгина баҳога уни сотиб юбордилар. Бу савдолари нақадар нохуш!» (Оли Имрон сураси, 187-оят).

Аллоҳ таолонинг ушбу оятлардаги хитоби гарчи аҳли китобларга қаратилган бўлсада, диний китоблардаги барча маълумотни диндорларга тўла ҳолда етказишнинг зарурлиги барча Ислом уламоларига ҳам тааллуқлидир. Шунинг учун Уламолар Ислом шариатининг барча аҳкомларини қандай бўлса, шундайлигича етказишлари зиммаларидаги улкан бурчдир. Уни ҳаргиз яшириб ёки ўзгартириб одамларни ва ўзларини алдамасликлари лозим. Акс ҳолда Қиёмат кунида аламли азобга дучор бўлишлари мумкин (Аллоҳ сақласин). Ҳадиси шарифлардан бирида Набий алайҳиссалом: «Ким бир илмдан сўралса-ю, у ўшани яширса, Қиёмат куни оловдан бўлган юган билан юганланади», деганлар (Имом Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Калит сўзлар: динҚуръони каримсавол-жавоб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Дин ишлари бўйича қўмита муносабат билдирди (3-қисм)

Кейинги мақола

Халқаро конференция қандай ўтди?

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
162
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
60
Ижтимоий кешбек
Савол-жавоб

Ижтимоий кешбек

21.04.2026
65

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.