Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Дин ишлари бўйича қўмита муносабат билдирди (3-қисм)

37
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

1-мавзуни ўқиш,   2-мавзуни ўқиш

3. Аҳолининг кундалик ҳаётидаги диний эҳтиёжларини қондириш учун керак бўладиган диний таълим

Мавжуд қонунчилигимизга назар ташласак, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади, деб белгилаб қўйилганини кўрамиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги аниқ белгиланган бўлиб, диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл қўйилмайди, дейилади.

Амалдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда ҳам Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилгани, таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмаслиги (бундан диний таълим муассасалари мустасно) аниқ белгилаб берилган. Юқоридагиларга кўра, муайян дин нормаларини таълим тизимига киритиш қонунан мумкин эмас экан.

Агар, талаб қилинаётганидек, ислом дини нормалари таълим тизимига киритилса, унда қонунга ўзгартириш киритиш ва барча дин вакилларига бирдек имтиёз бериш керак бўлади. Натижада, умумтаълим мактабларида республикамизда рўйхатдан ўтган барча конфессия вакиллари ўз диний таълимотларини ўргатишларига қонуний асос яратилади. Бу эса, табиийки, аксарият аҳолиси мусулмон бўлган жамиятда турли тушунмовчилик, келишмовчилик, фитна ва ихтилофлар  келиб чиқишига сабаб бўлади.

Шу ўринда, мактабларда ислом дини тартиб-қоидаси киритилишини ёки хусусий тартибда диний таълим берилишига рухсат беришни хоҳлаётган ота-оналар ўз фарзанди фиқҳ, ақида, ҳадис ёки бошқа йўналишларда етук олим бўлиб чиқишини эмас, яхши-ёмонни ажратадиган, оқ-қорани танийдиган, Қуръони каримни ўқий оладиган бўлишини истаётганларини таъкидлаб ўтиш лозим.

Демак, бу ерда ажратиб олишимиз, тушунишимиз керак бўлган нозик нуқта – юқорида айтиб ўтилган профессионал илоҳиёт йўналишидаги диний таълим билан илмий йўналишдаги академик диний таълимни тўғри англаш масаласидир. Хусусий тартибда диний таълим беришга бўлган чеклов – аҳолининг диний эҳтиёжини қондириш учун ҳеч қандай шарт-шароит мавжуд эмас, деган нотўғри хулосага сабаб бўлиши керак эмас.

Кези келганда, юртимиз мўмин-мусулмонларининг диний эҳтиёжларини қондириш мақсадида яратилган имкониятлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтсак.

Биринчидан, бугунги кунда аҳоли учун зарур бўлган кундалик ҳаётдаги диний таълим олиш имкониятлари расмий диний таълим электрон порталлар орқали амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайти muslim.uz, диний таълим муассасалари, жомеъ масжидлар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифалари, телеграм каналларида ҳам диний таълим олиш имкониятлари мавжуд: туркум видео ва аудио дарслар, мақолалар, инфографикалар ва бошқа турдаги ахборот ва маълумотлар шулар жумласидандир.

Қуйида Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги веб-сайтлар ва уларнинг телеграм каналлари билан танишишингиз мумкин.

 Иккинчидан, бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний саволларга телефон орқали жавоб бериш хизмати, яъни Колл-марказ фаолияти  (телефон 78 150-33-44) йўлга қўйилган.

Мисол тариқасида, биргина 2020 йил давомида колл-марказ орқали аҳоли томонидан келиб тушган 75 000 дан ортиқ саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди. Шунингдек, fatvo.uz ва muslim.uz сайтлари ҳамда SavollarMuslimUzBot телеграм боти орқали йил давомида 96 мингга яқин саволларга, жами 170 мингдан ортиқ саволга жавоб берилди. 2020 йилда келиб тушган саволларнинг мавзулари таснифлаб чиқиб, уларнинг мазмун-моҳияти мониторинг таҳлил қилинганда қуйидагича натижа акс этди:

Таҳлиллардан ҳам кўриш мумкинки, саволларнинг аксарият қисми намоз, таҳорат, ибодат каби масалаларни қамраб олган. Чуқур билим талаб этиладиган масалалар камдан кам ҳолатда учрайди. Ушбу кўрсаткич аҳолининг махсус билимларни талаб қиладиган илоҳиёт йўналишидаги диний таълимга эҳтиёжи аслида қандай экани ҳақида маълумот беради.

Бу каби маиший-диний, ибодат масалаларига колл-марказ ҳамда республикадаги 2091 та масжидларда имомларнинг маърузалари, айрим йирик жоме масжидларида ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари ташкил этилаётган суҳбатлар аҳолининг дин билан боғлиқ саволларига тўлақонли жавоб олишига хизмат қилмоқда.

Учинчидан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний соҳада расмий фаолият олиб бораётган мутахассислар томонидан MuslimTV онлайн телеканали орқали аҳолининг диний эҳтиёжини қондириш учун қуйидаги онлайн дарслар ташкил этилган:

Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416 сонли Фармонига асосан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча диний таълим муассасалари ҳузурида 2019 йилдан бошлаб Қуръон ва тажвид курслари фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳозирги кунда 13 диний таълим муассасаси ҳамда мазкур ўқув юртлари ҳузурида ташкил этилган “Фиқҳ”, “Ақоид”, “Тассаввуф” ва “Калом” илмий мактабларида жами 17 та жойда аҳолига пуллик хизмат асосида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Қуръон ва тажвид курслари” фаолият юритмоқда. Ушбу курсларда ҳозирги кунга қадар 17 мингга яқин фуқаро таҳсил олиб, Қуръон курслари доирасида ўзларига керакли даражада илмларни олишди.

Ҳозирда ушбу курсларда 1 200 га яқин фуқаро таълим олаётган бўлиб, таълим муддати 3 ойни ташкил этади.

Бешинчидан, турли диний расм-русум ва маросимлар, диний амалиёт тартиблари, диний масалаларни ёритиб берувчи катта ҳажмдаги диний мазмундаги адабиётлар йиллар давомида республиканинг турли босмахона ва нашриётларида чоп этиб келинмоқда.

Бунда аҳолига тақдим этилаётган материалларда ихтилофлар келиб чиқмаслиги мақсадида юртимизда анъанавий ҳисобланган, диний бағрикенглик ва мўътадиллликка асосланган Ҳанафий мазҳаби, Мотуридия таълимоти асосида адабиётлар чоп этилишига асосий эътибор қаратилмоқда. Ушбу мазмундаги диний адабиётлар нафақат ўзбек тилида, балки рус, қорақалпоқ ва бошқа тилларга ҳам таржима қилинмоқда. Мавжуд диний адабиётларда содда ва тушунарли тилда турли нозик саволларга батафсил жавоблар берадиган маълумотлар тақдим этиб борилмоқда.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, диний таълим бўйича белгиланган чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда, ушбу йўналишдаги фаолият доимий диққат-эътиборда.

Кези келганда, диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга соя солмаслик, жамиятда турли ихтилоф ва тушунмовчиликларни келтириб чиқармаслик ҳамда аҳоли онгида соҳада олиб борилаётган давлат сиёсатига нисбатан норозилик кайфиятини шакллантирмаслик мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаб ўтмоқчимиз.

Дин ишлари бўйича қўмита

 

Калит сўзлар: Дин ишлари бўйича қўмитаДиний таълим муассасаларимуносабат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Абу Толҳа розияллоҳу анҳунинг саховати

Кейинги мақола

Қуръони каримда зикр қилинган динини сотувчилар кимлар?

Ўхшаш мақолалар

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари
Ўзбекистон

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

28.03.2023
3
Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда
Рамазон

Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

28.03.2023
6
Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати
Ўзбекистон

Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

24.03.2023
16

Сўнгги мақолалар

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

28.03.2023
82
Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

28.03.2023
3
Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

28.03.2023
6
Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

26.03.2023
23
Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

25.03.2023
22
Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

24.03.2023
16
Қарздор одамнинг закоти?

Қарздор одамнинг закоти?

23.03.2023
13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

22.03.2023
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика