Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Хуш келдинг, моҳи Рамазон!

Хуш келдинг, моҳи Рамазон!
334
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, ўн икки ойнинг султони, раҳмат ва мағфират ойи бўлган рамазон ойини ҳам қаршиладик. Аллоҳ таоло бу ойни яхшилик ва тақво ойи қилди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам бу ойда барчани фаол бўлишга, бу ойнинг ҳар бир куни, соатини ғанимат билишга чақириб, бу ойни кўнгил сўраш, бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш ва раҳм-шафқат ойи эканини баён қилганлар.

Бу ой ҳурматидан жаҳаннам эшиклари ёпилади. Инсонларга Аллоҳнинг чексиз раҳмати ёғилиб, уларга яхши имкониятлар яратилади. Улардан оқилона фойдаланиб, рамазон ойини ибодатда ўтказган ҳар бир банда дўзаҳдан озод қилинади.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилган:

“Эй инсонлар, буюк ва муборак ой сизларга яқин келди. Бу ойда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ой рўзасини фарз, тунлардаги ибодатларни суннат қилди. Бу ойда ким Аллоҳга яқинлаштирадиган эзгулик қилса, ундан бошқа ойда адо этган бир фарз даражасини топади ва бу ойда бир фарзни адо этган киши бошқа ойда етмиш фарзни адо этган каби бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг жавоби жаннатдир. Бу кўмак ва ёрдам ойидир. Бу ойда мўминниг ризқи кўпайтирилади. Бу ойда ким бир рўзадорга ифторлик берса, гуноҳларига мағфират бўлади, дўзах ўтидан ўзини қутқаради ва рўзадорнинг ажридек ажрга эга бўлади. Рўзадорнинг ажридан эса ҳеч нарса камаймайди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойини интиқлик билан кутар, унинг яқинлашганини кишиларга эслатиб турар ва саҳобаи киромларни у билан табриклаб, муносиб тайёргарлик кўришга чорлар ҳамда, “Сизларга Рамазон кириб келди, муборак ой. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди”, дердилар.

Рамазон тинчлик элчиси, гўзал ахлоқ ва яхши одоб фурсатидир. Биров билан тортишиш, жанжаллашиш асли яхши иш эмас. Рамазонда бундай амаллардан янада узоқроқ бўлиш, ҳатто биров сўкса ҳам, ҳақорат қилса ҳам, унга рўзадорлигини айтишдан бошқа жавоб қайтарилмайди.

Рамазон руҳан покланиш, ахлоқан юксалиш ойидир. Рамазонда шайтонлар кишанланиб, инсонни ёмонликка чорловчи васвасалари чекланиб, кишиларга ўзларини тарбиялашга имкон берилади. Бинобарин, бу ойда қилинган гуноҳнинг жазоси қаттиқроқ бўлади. Шу боис, ҳадисларда Рамазонда барча ахлоқсизликлардан, гуноҳлардан покланишга қаттиқ тарғиб қилинган. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлғон гапиришни ва унга кўра амал қилишни қўймаса, унинг таом ва ичимлигини тарк этишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ”, деганлар.

Шунингдек, бу муборак ойда қилинган садақа ва хайру эҳсонларнинг савоби янада кўп ва ажри улуғ бўлади. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳар дойимгидан ҳам кўра кўпроқ саховат қилар эдилар. Шу боис ҳам мусулмонлар қадимдан закот ибодатини Рамазон ойида адо этишга одатланишган.

Ислом арконларидан бири бўлган закотни моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. “Закот” сўзи луғатда ўсиш”, “поклаш” маъноларини англатиб, закот беришлик билан кишининг молига барака киради ҳамда шубҳали ҳолатлардан пок бўлади. Одатда, ҳар йили нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилиниб борилади. Ўзбекистон мусулмон идора томонидан бу йилги закот нисоби 34 000 000 (ўттиз тўрт миллион) сўм этиб белгиланди. Мазкур сумманинг қирқдан бири, бошқача айтганда 2,5 фоизи закот сифатида ажратилади.

Демак, закот беришга имкони бўлган давлатманд кишиларимиз ушбу кунларда закот маблағларини ўз эгаларига – камбағал, ночор кишиларга етказсалар, улкан савобга дохил бўладилар.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз номимдан ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги номидан барчаларингизни Муборак Рамазон ойи билан табриклайман. Илоҳо, бу ойда қиладиган тоат-ибодатларимиз, хайру саховатларимиз ҳамда дуо-ю илтижоларимизни Роббимиз қабул айласин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: моҳи Рамазон!Хуш келдинг
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Хуш келдинг моҳи Рамазон!

Кейинги мақола

Ихтилоф раҳматми?

Ўхшаш мақолалар

Янги кун қачондан бошланади?
Бўлимлар

Янги кун қачондан бошланади?

09.07.2025
13
Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли
Бўлимлар

Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

08.07.2025
8
Пиёда ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?
Бўлимлар

Пиёда ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?

07.07.2025
18

Сўнгги мақолалар

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

Ҳожилар ва фаоллар ташаббуси: талофат кўрган хонадон қайта тикланмоқда

11.07.2025
32
Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

Имом-хатиблар иштирокида «Гиёҳвандлик – аср вабоси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

10.07.2025
37
Қуръон ўқувчининг фазилатлари

Қуръон ўқувчининг фазилатлари

10.07.2025
16
Янги кун қачондан бошланади?

Янги кун қачондан бошланади?

09.07.2025
13
Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

09.07.2025
45
Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

Чумоли сақлаган дон мўъжизаси

08.07.2025
6
Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

08.07.2025
8
Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

Имом-хатиблар янги барпо этилаётган Бурҳониддин Марғилоний илмий-маърифий туризм маркази билан танишди

07.07.2025
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика