Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Ислом ва иймон

Еганинг эмас, инфоқ қилганинг ўзингники

Еганинг эмас, инфоқ қилганинг ўзингники
34
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Аллоҳ азза ва жалла Қуръони каримда марҳамат қилиб айтадики:
لَنْ تَنَالُواْ البِرَّ حَتَّي تُنْفِقُواْ مِمَّا تُحِبُّوْنَ
“Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмайсиз” (Бақара сураси, 92 оят).
Оятнинг нозил бўлишлик сабабига муфассирлар қуйидаги ҳадисни келтирадилар: “Бир куни Ҳазрати Умар: “Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Ҳайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ! Нима қилишга буюрасиз?”, – дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ояти каримадаги “садақа” сўзи луғатда инфоқ учун бериладиган ёки бажариладиган ҳар қандай нарса садақа саналади. “Садақа” деганда одатда фақат муҳтожларга, фақир кишиларга, гадо-тиланчиларга бериладиган нарса тушиниб қолинган. Аслида эса, хайрли ишларнинг барча турларини ҳам “садақа” деса бўлаверади. Садақа мажбурий ва ихтиёрий бўлади. Мажбурий турига фарз ва вожиб бўлган закот, ушр, фитр, каффорат кабилар киради. Фарзу вожибдан кейинги ўринда турадиган ихтиёрий садақага ҳар қандай хайр-эҳсон, худойи, хайрия ташкилотларига, жамғармаларга, етимхона ва қариялар уйларига бериладиган моддий ёрдам ва шу кабилар киради. Баъзи тушунмаган кишилар орасида фарз, яъни мажбурий садақа билан нафл (ихтиёрий) садақани аралаштириб юбориш ҳоллари учрайди. Бундайлар закотни беришмайди-ю, аммо шуҳрат қозониш, ном чиқариш, риё учун ким ўзарга турли зиёфат, маросимлар ўтказиб, ўзларича жуда катта садақа қилган бўлишади.
Шу ўринда  юртимизда яшаб ўтган машҳур  олим, муҳаддис, фақиҳ, пири комил бўлган Абдуллоҳ ибн Муборак ҳақида бир оз тўхталсак. Манбаларда келишича, Абдуллоҳ ибн Муборак бой-бадавлат бўлиб, унинг жами 400 минг динордан ортиқ мол-мулки бўлган экан. Йиллик даромади эса 100 минг динорга тўғри келган экан. Бу бойликлар унинг отасидан қолмаган, отаси оддий бир боғбон бўлган эди. Ибн Муборак бу бойликларни ўзидан кейинги авлодларга мерос қилиб қолдириш, сандиқларга тахлаб қўйиш, уларни қимматбаҳо уй анжомлари ва бебаҳо туҳфалар сотиб олишга сарф қилмади. У сермулоҳаза, охиратни ўйлаб иш тутадиган инсон бўлиб, мақсади мол дунёсини Аллоҳ розилиги йўлида, хайрли ишлар ва эзгу мақсадларга сарфлаш бўлган. Ибн Муборак ҳар йили 100 минг дирҳам пулини ибодат, зуҳд ва илм аҳлига сафарлар эди. Ибн Муборакнинг ўзи ҳатто жазирама, иссиқ кунларда ҳам рўзадор бўлар, муҳтож одамларни энг яхши таом билан сийлар эди. Агар у таом ейишга ўтирса, ҳеч қачон бир ўзи овқатланмай, албатта бирор меҳмон билан баҳам кўрарди. Чунки бу Иброҳим Халилуллоҳ одатлари, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлиб, Абдуллоҳ ибн Муборакнинг устозлари имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳам бу одатни тарк этмас эдилар.
Бугун эса баъзилар ўзларидан ортиб қолган нарсаларни ҳам бировга бергани қизғанадиган бўлиб қолди. Иймон нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, аслида ҳар кимнинг ўзи учун сарфлагани ўзига эмас балки, Аллоҳ йўлида қилган хайру-эҳсонлари, мурувват-саҳоватлари дастгири охират бўлади. Кўзимизга ўз нафсимиз роҳати учун сарфлаган беҳисоб пулларимиз кўринмайди-ю, ўзгаларга қилган озгина садақамиз кўзимизга бир дунё бўлиб кўриниб кетади. Чунки, шайтон яхшилик учун қилмоқчи бўлган пулларимизни кўп қилиб кўрсатади ва: “Ўзи ишлаб топсин, сен нима учун унга сарф қиласан, у етим  ёки камбағал бўлса, сен айбдорми?” деган васваса ила яхшиликдан қайтаради. Ўз нафсимиз роҳати учун ёки риёкорлик учун сарф қилиш навбати келганида эса: “Бошқалардан бадавлат эканлигингни, сахийлигингни бир кўрсатиб қўй!” – дея йўлдан уради. Аслида эса, оч кишининг қорнини тўйдириш, усти юпун кишини кийинтириш, ҳожатманднинг ҳожатини чиқариш, қарздорнинг қарзидан қутилишига ёрдам бериш, етимлар ҳолидан хабар олиш, бемор сиҳатини сўраш ҳар бир инсоннинг, ҳар бир мўминнинг муҳим вазифасидир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни муҳтож кишиларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган эҳсон ва мурувватларимиз, яхшилик ва садоқатларимизни ихлос ва чин дилдан адо этувчи саҳоватли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб айласин, ҳақ ва ҳидоят йўлида бардавом қилиб, икки дунё саодатига мушарраф этсин!
М. Ғаниев,
Қўқон шаҳар “Зинбардор” масжиди имом-хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

ГЎЗАЛ МУНОЗАРА – ИНСОН ЗИЙНАТИ

Кейинги мақола

Оналар…

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
5
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
60
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
54

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
5
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
7
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
8
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
40
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
27
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
122
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
90
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
90

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]