Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Либос ҳар бир инсоннинг ҳаё, ор ва номусининг тарбияси ифодасидир

Либос ҳар бир инсоннинг ҳаё, ор ва номусининг тарбияси ифодасидир
273
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Либос ҳар бир инсоннинг ҳаё, ор ва номусининг тарбияси ифодасидир. Кишининг кийимига қараб унинг эътиқоди, дунёқараши ва ахлоқини билиб олса бўлади. Инсоннинг ҳаёси қанчалик кучли бўлса, устидаги либоси ҳам шунга яраша бўлади. Кишининг ҳаё ва итоати камайганда либослари қисқаради. Ҳаёси кучайганда эса либослар ҳам шунга яраша бўлади.

Бунинг мисолини Одам алайҳиссаломнинг яратилиш воқеаларида кўришимиз мумкин. Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз таъқиқланган мевадан еб қўйган пайтларида уларнинг аврати очилиб қолди. Лекин, улар дархол ўз тана аъзоларини дарахт барглари билан тўса бошладилар. Хўш айтингчи, улар уят, ор-номус ва авратни яшириш деган билимларни қаердан ўргандилар? Ҳеч қаердан! Аксинча, Аллоҳ таоло уларни яратишдаги соф фитратларида бу нарсалар билан бирга яратди. Демак, уят, ор-номус ва авратни ёпиш каби тушунчалар азал-азалдан бутун инсониятнинг қон қонига сингиб кетган ҳислатдир.

Аллоҳ таоло либосга бир нечта хусусиятларни берди. Жумладан, либос – кишининг жисмидаги барча кўринишдаги айб ва нуқсонларни ўзгалар кўзидан яширади. Либос кишининг танасини ҳар қандай об-ҳавода ҳимоялайди ва роҳатлантиради. Либос – кишига кўрк ва виқор беради.

Либос ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Эй одам болалари! Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир…” (Аъроф сураси, 26-оят). Ушбу оятда Аллоҳ таоло либос ҳақида сўзлаганда энг аввало авратни ёпадиган либосни зикр қилди. Демак, ҳар бир эркак ва аёл учун либосдан кўзланган энг асосий мақсад, авратни ёпишликдир. Қолаверса, либосни аврат беркитиш шартларини бажарган ҳолда зийнат учун ҳам кийиш мумкин. Аксинча, авратга эътибор қаратмасдан фақатгина зийнат сифатида кийиш эса мумкин эмас.

Ислом шариатида ибодат учун ҳам маросим учун ҳам махсус бир либос хосланмаган. Модомики, авратни ёпар экан, маън қилинмаган матодан фойдаланилмас экан ёки эркак ва аёллар учун махсус хосланмас экан, нажосатдан ҳоли бўлиб покиза бўлган либосдан унинг шакли, рангги ва туридан қатъий назар бемалол фойдаланса бўлади.

Мусулмон инсон учун ҳар бир амалда суяниши лозим бўлган ягона мезон бу шариат мезонидир. Бунда кишиниг бирор бир миллат ёки қавмга тақлид қилиб, уларнинг кийимини ўзига хослаб олиши мақталган иш эмас!

Таъкидлаб ўтиш лозимки, киши ўзи яшаётган жамият, замон ва маконда кўпроқ урф бўлган либослардан фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. Чунки, кийилган кийим ҳарирлиги, торлиги ва алвонлиги билан ўзгалар эътиборини тортмаслиги шартдир!

Қолаверса, кишининг кийган либоси унинг фахрланишига, ўзидан ажабланишига сабаб бўлмаслиги зарур. Агар қайсидир рангни танлашга тўғри келган тақдирда ҳам, суннатга мувофиқ оқ рангларни танлаш маъқулдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилиб шундай деганлар: “Оқ либосларингизни кийинглар. Чунки, у либосларнинг яхшисидир..”. (Имом Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Агар киши кийинишда кимгадир тақлид қилгиси келса яхши инсонларга ўхшаб кийиниши мақсадга мувофиқдир. Чунки, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ҳам ўшалардандир», (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти) Яъни, кимки кийиниш ёки бошқа нарсаларда ўзини кофирларга, ёки фосиқ-у фожирларга ё бўлмаса тасаввуф аҳлига ёки солиҳ зотларга ўхшатса, гуноҳда ҳам, яхшиликда ҳам улар билан бир хил бўлади. Имом Тибий роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис ҳақида шундай деган: «Ушбу ҳадис хулқ-атворга ҳам, тана аъзоларига ҳам, кийинишларига ҳам тегишлидир. Ўзини ўхшатиш асосан кийинишга тегишли бўлгани учун мазкур ҳадис айнан «Либослар» бобида келтирилган».

Bag’dod Abdurahmon, [27.06.2022 14:35]
Менинг фикримча, ҳадисда айнан ўзга дин вакилларининг ибодат либосларини кийиш назарда тутилган, бошқаси эмас. Чунки, тана аъзоларига нисбатан ўхшашликни тасаввур қилишни имкони йўқ. Хулқ-атворга нисбатан эса «ўзини ўхшатиш» деган сўз ишлатилмайди, аксинча «хулқланиш» сўзи ишлатилади.

Бу борада ажойиб бир ҳикоя келтирилади. Унда шундай дейилади: «Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг оиласини ғарқ қилганда, унинг масхарабозини ғарқ қилмаган экан. У масхарабоз кийинишда ҳам, гапиришда ҳам ўзини Мусо алайҳиссаломга ўхшатиб, гапирар ва масхара қилар экан. Фиръавн ва унинг одамлари унинг бу қилиқларидан мириқиб кулар экан. Шунда Мусо алайҳиссалом Аллоҳга ёлвориб: «Эй Раббим, бу одам Фиръавннинг яқинларидан ҳам кўра кўпроқ менга азият берар эди» деганларида Аллоҳ таоло шундай жавоб қилган экан: «Биз уни чўктирмадик. Чунки, у сенинг кийимингга ўхшаш кийим кияр эди. Суйган киши суюклигининг кўринишида бўлган кишини азоблармиди?».

Ўзингиз ўйлаб кўринг, нияти бузуқлик бўлса ҳам, ўзини ҳақ йўлидагиларга ўхшатган киши бу дунёда нажотга эришибди. Охиратдаги ҳолини Аллоҳ билади.

Энди улуғлаш, ҳақиқий ҳурмат қилиш юзасидан ўзини Аллоҳнинг пайғамбарлари ва дўстларига ўхшатган киши ҳақида гапиришга тил ҳам қалам ҳам ожиздир!

Хулосада шуни айтиш мумкинки, ҳеч бир ҳалқ юриш-туриш ва кийиниш ва бошқа масалаларда бизга намуна эмас. Намуна эса, миллати ва ирқидан қатъий назар солиҳ кишилар ва Аллоҳнинг дўстларидир.

Шонли тарихимизда эса, биз учун ўрнак бўладиган бундай аждодларимиз жуда ҳам кўп. Агар кимгадир ҳавас қилиш керак бўлса, кимгадир тақлид қилиш зарур бўлса Ислом оламида ўчмас из қолдирган аждодларимиз – ота-бобларимиз, момою бувиларимизга тақлид қилайлик, ўз тарихимизни ўрганайлик.

Абдураҳмон Дадабоев
Фарғона вилояти Боғдод тумани «Зайд ибн Собит» масжиди имом ноиби 

Калит сўзлар: либосномусорҳаё
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фарзандингизга бебаҳо хазинани кўрсатганмисиз?!

Кейинги мақола

Ҳожилар билан маърифий суҳбатлар давом этмоқда

Ўхшаш мақолалар

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
54
Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди

26.06.2026
27
Ilm va ulamolar
Мақола

Ilm va ulamolar

22.06.2026
27

Сўнгги мақолалар

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
8
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
5
Наманган вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

Наманган вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

31.07.2026
6
Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

24.07.2026
18
Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

24.07.2026
12
Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

24.07.2026
12
Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

24.07.2026
10
Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

16.07.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]