Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Қадр кечасини қандай ўтказамиз?

Қадр кечасини қандай ўтказамиз?
162
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Рамазон ойининг охирги ўн кунлигига Қадр кечаси яширинган бўлиб, Аллоҳ таоло: “Албатта, биз у (Қуръон)ни қадр кечасида туширдик” ҳамда “Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир”, дея бу кечанинг қадрини Қуръони карим орқали тавсифлаган.

Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охирги ўн куни кириб келса, аҳлларини уйғотар, тунларини тирилтирар ва белларини маҳкам боғлар эдилар”.

Шундан келиб чиқиб, бутун дунё мўмин-мусулмонлари бу кечани алоҳида эътибор ва эҳтимом билан қарши оладилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда эса Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам: “Кимики Лайлатул Қадр кечасини иймон ва ихлос билан қоим бўлиб бедор ўтказса, унинг ўтган  гуноҳлари мағфират қилинур”, – дея марҳамат қилганлар.

Қадр кечасини ўтказиш ва ундаги фазилатларга дохил бўлиш ҳақидаги маълумотларни ўрганган уламолар, бу кечани бедор ўтказиш – намозлар ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбиҳ ва такбирлар айтиш, тавбалар қилиб истиғфор айтиш каби амаллар билан бўлади. Айниқса, қазо намози бўлганлар, қазо намозларини ўқишни кўпайтиришлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Шу ўринда бир савол туғилади: айни вақтда дунё бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалган, шу сабаб юртимизда ҳам карантин қоидалари жорий этилгани ҳамда айни вақтда карантин талаблари амалда эканини ҳисобга олсак, Қадр кечасининг фазилати ҳамда ундаги амалларнинг савобига қандай эришиш мумкин?

Ислом шариати ҳукмларининг мақсади бешта асосни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, улар – кишининг жони, дини, насли, моли ва ақлини ҳимоя қилишдир. Қуръони каримда: “…ўз қўлларинг билан ўзларингни ҳалокатга ташламанглар…” (Бақара сураси, 195-оят) дейилган бўлса, ҳадиси шарифда эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деганлар. Шу эътибордан, карантин талаблари жорий бўлиб турган бир пайтда тўпланиб, жамоавий тарзда маросим ташкил этиш ёҳуд ибодатларни уюшган ҳолда амалга ошириш қонун доирасида карантин қоидаларини бузиш бўлса, динимиз кўрсатмаларига кўра вабо тарқалган бир вақтда ўзининг ва ўзгаларнинг жони ва саломатлигини таҳликага солишдир.

Яна шуни ҳам таъкидлаш лозим, қадр кечаси дегани бу  зиёфат кечаси, меҳмондорчилик кечаси, улфатчилик кечаси дегани эмасдир. Қолаверса, ошна оғайнилар бир бўлиб, турли таомларни тайёрлаб, вақтни беҳуда сарфлаб, бир йилда бир маротаба  келадиган, дуолар ижобат бўладиган, энг улуғ кеча, қадр кечаларининг фазилатини қўлдан бой бермаслигимиз, балки бу кечани ихлос ва муҳаббат ила ибодат ва дуолар билан бедор ўтказишга ҳаракат қилимиз лозим.

Шундай экан, бу улуғ кечалардаги ибодатларни ўз оиламиз даврасида хонадонимизда амалга ошириш мақбул ва матлубдир.

Аллоҳ таоло барчамизга бу кечани муборакли айлаб, дуоларимиз баракотидан юртимиз ва халқимиз ҳамда бутун уммат бошидан бу касалликни аритсин!

Раҳматуллоҳ ЖАЛИЛОВ,
ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги ходими

Калит сўзлар: карантинҚадр кечасимақоларамазон
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни афзал»

Кейинги мақола

Қадр кечасида уйда қолиб ибодат қилинг!

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
7
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
104
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
9
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
5
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
7
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
9
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
60
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
158
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.