Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Рамазон – савоблар кўпайтириб бериладиган ой!

Рамазон – савоблар кўпайтириб бериладиган ой!
87
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Рамазон ойи синовли кунларни бошидан кечираётган халқимиз қалбига фараҳ ва хурсандчилик олиб келди, десак муболаға бўлмайди. Рамазон шундай қадрли ва ғанимат ойдирки, унда тутилган рўзанинг савобини бевосита Аллоҳ таолонинг Ўзи беради. Рамазон ойи гуноҳлар мағфират қилинадиган, раҳм-шафқат кўрсатиладиган ва дўзахдан озод қилинадиган, Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини бажаришда, қайтариқларидан қайтишда ва синов-имтиҳонга учраганда сабр-тоқатли ва чидамли бўлишни ўрганадиган, ўзаро бирдамлик, меҳрибонлик  кўрсатиладиган, инсонлар бир-бирлари ҳақида қайғуриб, хато-камчиликларини кечирадиган, хайрли ишларда ҳамкорлик қилинадиган, мусулмонлар бир-бирини қўллайдиган ойдир. Шунингдек, Рамазон тенглик ойи бўлиб, бу ойда қариялар зиёрат қилинади, беморлардан хабар олинади, муҳтожларга ёрдам берилади, мусибатзада инсонлардан кўнгил сўралади ва етимлар овутилиб, юпатилади.

Рамазон ойи – раҳмат ойи!

Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати бошқа ойлардагидан кўра кўпроқ ёғилади. Масжидлар, уйлар, кўчаларни раҳмат чулғаб олади. Атроф бошқа ойлардагидан кўра ўзгача файзли кўринади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадислари орқали ҳам бунга ишора қилганлар:

“Рамазон ойининг биринчи кечаси кирганда шайтонлар ва ёмонлик қилгувчи жинлар кишанланади. Дўзахнинг барча эшиклари беркитилиб, унинг бирорта ҳам эшиги очиқ қолмайди. Шунингдек, жаннатнинг ҳамма эшиклари очилиб, унинг бирорта ҳам эшиги ёпиқ қолмайди. Унда бир жарчи: Эй яхшилик истовчи, яхшилик қилишга шошил, эй ёмонлик истовчи ёмонликдан ўзингни тий. Бу кунларда Аллоҳ дўзахдан кўпчиликни озод қилади – деб нидо қилиб туради. Бу нидо ҳар кеча такрорланади”.

Рамазон – савоблар кўпайтириб бериладиган ой!

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У ойда ким бирор бир нафл амал қилса, бошқа ойда фарз амални адо қилган билан тенг бўлади. Кимда ким бу ойда бирорта фарз амални адо этса, бошқа ойда етмишта фарз амални адо қилган билан тенг бўлади”, дея марҳамат қилганлар. Шундай экан, мўмин киши бу ойда каттами-кичик, яхши амал қилишга ошиқиб, бу кунларни ғанимат билиши лозим ва лобуддир.

Бу ойда барчамиз ён-атрофимиздаги инсонларга, етимлар, бевалар, камбағаллар, қариндошлар, қўшниларга тилимиз билан ҳам, қўлимиз билан ҳам яхшилик қилишга уринамиз. Эҳсон-садақаларимиз кўпаяди. Закот берамиз. Диндошларимизнинг кўнглини кўтаришга, Рамазонни хушкайфиятда ўтказишлари учун шароит қилиб беришга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ҳам Рамазон ойининг яна бир фазилатидан бири бу – хайру эҳсон улашиладиган ой!

Рамазон солиҳ амаллар кўпаядиган ой!

Бу ойда Қуръони каримни кўп тиловат қилинади, Аллоҳ таолони зикр кўпайтирилади, нафл ибодатларни кўпайтирилади, олимлар, фозиллар ва яқинларни зиёрат қилиб, дуоси олинади, мискинларга садақа бериб, рўзадорга ифторлик қилиб беришнинг фазилатлари бисёрдир. Шу ўринда қайд этиш лозимки, айни кунларда юртимизда карантин чекловлари амалда бўлгани боис, муборак Рамазон ойида рўзадорларга ифторлик қилиб беришни ният қилган мусулмонлар ифторликни савобига эришиш учун қийналган, ночор оилаларга тақдим қилишлари айни муддао бўлади. Чунки карантин қоидаларини бузишда инсон саломатлигига зарари эҳтимоли мавжудлиги учун бу шаръий жиҳатдан ҳам тўғри бўлмайди.

Рамазон дуолар ижобат бўладиган ой!

Бу ойда кўпроқ дуо қилишимиз керак. Айниқса, Қуръони каримни хатм қилганимиздан сўнг дуога ҳарис бўлишимиз керак. Саҳарликка турган чоғимизда, ифторлик асносида кўпроқ дуо қилишга интилишимиз айни муддаодир.

Юқоридаги ва бошқа кўплаб ишлар сабабидан биз Рамазон ойини яхши кўрамиз, соғинамиз, кутамиз, бу ойдан чиқсак, маҳзун бўламиз.

Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ойини муборакли қилиб, бу ойда кўп ибодат қилишимизни, гуноҳлари кечирилган, дуолари ижобат этилган, мартабаси кўтарилган, Аллоҳга қурбат ҳосил қилган бандалардан бўлиб чиқишимизни насиб этсин, омин! Устмизда турган синовли кунларни бу ойнинг шарофатидан Аллоҳ таоло тезроқ аритсин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: мақоларамазонсавоб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати имом-хатиблар томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Кейинги мақола

Савоблар кўпаядиган ғанимат кунлар

Ўхшаш мақолалар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
10
Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
24
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
12

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

09.07.2026
8
Форум самарқандда давом этмоқда

Форум самарқандда давом этмоқда

09.07.2026
11
Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

08.07.2026
6
Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

08.07.2026
9
Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

07.07.2026
13
Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

07.07.2026
27
Ҳаёт йўллари бир текис эмас

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
10
Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

07.07.2026
15

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика