Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ҳаётни ғанимат билинг!

Ҳаётни ғанимат билинг!
179
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
09.03.2020 йил санасида жойланди

Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар: “Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат бил: қариликдан олдин ёшликни, касалликдан олдин соғлиқни, камбағалликдан олдин бойликни, машғулликдан олдин бўшликни, ўлимдан олдин тирикликни”, (Имом Ҳоким ривояти).

Мазкур ҳадисда эслатилаётган беш унсурнинг ҳар бири ҳақида алоҳида гапириш мумкин. Шу ўринда ушбу беш унсурдан бири бу – “Тирикликни ўлим келишидан олдин ғанимат билмоқлик”. Бу нима дегани?

Аллоҳ таоло одам боласига жуда кўп неъматлар берган, уларни санаб адоғига ета олмаймиз. Шубҳасиз, улар ичида энг қимматли ва муҳимларидан бири – ҳаёт, тириклик неъматидир. Чунки бу неъмат инсон қолган неъматларни қабул қилиб олишига сабабчи бўлади. Шунинг учун тирикликнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш ва, албатта, ҳаёт неъматининг шукрини адо этиш ҳар бир кишининг зиммасида вожибдир.

Оқил инсон – ҳаётий дунёдан охирати учун фойдаланиб қолган кишидир. Шундай экан, инсон ҳаётида Аллоҳнинг амрига нечоғлик итоат этса, келажакда охирати ҳам обод бўлади. Лекин шуни ҳам билиш керакки, бу осонлик билан бўлмайди. Инсон ҳаёти доим бир хил неъматлар ичида кечмайди – гоҳида енгил, гоҳида оғир, баъзида хурсандчилик, баъзида мусибат. Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган: “Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик” (Балад сураси, 4-оят).

Алишер Навоий ҳазратлари ўз ҳикматларида: “Саксон йил яшаш учун саксон йиллик сабр керак”, – деганлар. Демак, инсон бало ва мусибатларга қарши сабрни қалқон қилиб олиши керак. Чунки динимизнинг таълимоти бўйича дунёда юз берадиган барча ишлар Аллоҳ таолонинг хоҳиш иродаси билан бўлади. Мўмин-мусулмон киши ҳаёт қийинчиликларини дунёнинг синови экани, ҳар бир мусибат, ҳатто тиканнинг кириши ҳам ажрсиз қолмаслигига эътиқод қилади.

Бугун ҳам ҳаётнинг ана шундай машаққат ва қийинчиликларига сабр қилиб, ҳар бир қилаётган ишидан савоб кутиб яшаётган кишиларнинг кўплаб яхшиликка эришаётганларига барчамиз гувоҳмиз. Жумладан, ўз ташвиши билан бир қаторда ота-онаси, қариндош-уруғлари, қўни-қўшни каби яқинларига ҳам силаи раҳм қилиб, бошқаларга ўрнак бўлиб яшаётганлар, шукрки, етарлича топилади.

Бироқ ҳаёт ташвишларига тоқатсизлик қилиб Аллоҳнинг омонати (жони)ни таҳликага солаётганлар ҳам афсус топилиб қолмоқда. Улар ҳаётнинг ушбу имтиҳонидан савоб олиш ўрнига, аксинча, гуноҳга қўл ўриб қўймоқдалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган қавмлар ҳаётидан мисол келтириб бизни бу гуноҳнинг ёмонлигидан огоҳлантирган эдилар: “Сизлардан олдин ўтган қавм орасида бир яраланган кимса бор эди. У оғриққа чидай олмасдан, қўлига пичоқ олиб, яраланган қўлини кесди. Натижада у қон йўқотиш туфайли вафот этди. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим”, – деди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Сўзимиз сўнгида Жалолиддин Румий ҳазратларининг қуйидаги ҳикматларини эсга олмоқ айни муддаодир.

Аллоҳ таоло бандаларни нима учун яратди? Инсонга Аллоҳ ерни берди, қуёш нурини берди, кучу қувват, ақлу фаросат берди. Мақсад не эди?

Зиндаги омад баройи бандаги,
Зиндаги бебандаги шармандаги.

Яъни, Аллоҳ таоло инсонга ҳаёт берди, бандалик қилмоқ – бошқаларга ёрдам кўрсатиш, муҳтожнинг ҳожатини чиқариш, ота-она, фарзандлар, яқинларга мурувват қилиш, ёмонликдан тийилиш, ўзгага озор бермаслик каби ишлар Аллоҳга бандаликнинг белгисидир. Буларнинг акси эса шармандаликдир.

Аллоҳ барчамизни умримиз қадрига етиб, фойдали ишларга сарфлаб ўтказишга муваффақ қилсин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: мақолаумр ғаниматҳаёт қадри
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Кек-гина сақлашнинг оқибати

Кейинги мақола

Ҳаром, киши қонини бузади

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
62
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
56

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]