Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Фарзандларимиз исмидан уялмасин

Ёшлар одобидан: Ёши катталарни ҳурмат қилиш
95
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло инсонга фарзандни неъмат қилиб берган. Бу неъматнинг муносиб фарзанд бўлиб етишишида ота-онанинг хизмати беқиёсдир. Шундай экан фарзанд тарбиясида отанинг ҳам, онанинг ҳам ўзига яраша вазифалари мавжуддир.

Мана шу вазифаларнинг энг муҳими ва асосийси ҳар бир мусулмон киши туғилган фарзандига исм қўйишга тааллуқли одобларни яхши билишидир. Яхши маъноли ва чиройли исм қўйиш ҳар бир ота-онанинг фарзанди олдидаги муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Нотўғри исм қўйилгани сабабли инсон ҳаётида турли ноқулайликларга дуч келиши мумкин. Шунга кўра ҳар биримиз исм қўйишга тааллуқли одобларни ўрганишимиз, уларга риоя қилишимиз лозим бўлади.

Фарзанд дунёга келгач, унга еттинчи куни исм қўйишни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганлар. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир гўдак ақийқасига гаровлангандир. Еттинчи куни унинг номидан (жонлиқ) сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади”, дедилар” (Абу Довуд ривоят қилган).

Исм қўйиш ҳақида баъзи уламолар: “Еттинчи кундан олдин исм қўйишнинг зарари йўқ, аммо еттинчи кундан ўтказиб юбормаслик керак”, деганлар. Қолаверса, мазкур етти кун ота-онанинг фарзандга чиройли исм танлашлари учун фурсат ҳам бўлади.

Исм қўйишга онадан кўра ота ҳақлироқ ҳисобланади. Шунинг учун ота-она фарзандларига қайси исмни қўйишда ихтилоф қилиб қолсалар, исм қўйиш ҳаққи отага берилади. Чунки бола насабда отасига тобе бўлади. Исм қўйиш эса насабни аниқлаштиришга хизмат қилади.

Чиройли исм қўйилиши фарзанднинг отасидаги ҳаққи ҳисобланади. Ота фарзандига келажакда у уялмайдиган исм қўйиши унга қилган яхшилиги бўлади. Фарзандига қандай исмларни қўйиш афзал эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилиб берганлар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Исмларингизнинг Аллоҳга энг севимлироғи Абдуллоҳ ва Абдурраҳмондир”, дедилар” (Муслим ривоят қилган).

Яъни Аллоҳ ва Ар-Роҳман исмлари «Асмоул ҳусно» (Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари)нинг қолган барчасининг маъноларини ўз ичига қамраб олади. Шунинг учун қуллик маъносини ифодаловчи исмлар (Абдуллоҳ – Аллоҳнинг қули, Абдурраҳмон – Раҳмоннинг қули) энг севимли исмлар ҳисобланади. Булардан кейин эса Муҳаммад ва Аҳмад исмлари энг севимли исмлар саналади.

Аввалда халқимиз орасида турли ирим-сиримлар  ва бошқа сабаблар туфайли фарзандларга номақбул исм қўйиш ҳоллари кузатилди, афсуски. Қўзибой, Қўчқор, Норқўчқор, Бўри, Бойбўри, Болта, Теша, Ўроқ каби исмлар шу жумладандир. Бу каби исмларни қўйган айрим ота-оналар кейинчалик фарзандининг ноқулай ҳолатларга тушиб қолишига сабаб бўлганларидан афсусланганлик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Шу маънода инсон зотига мос келмайдиган исмларни қўйиш одобсизлик ҳисобланади.

Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганда ўз исмидан уяладиган бўлмаслиги керак. Балки исми унга зийнат бўлиб туриши лозим. Инсон бир умр ўз исмини шарафга буркаш учун интилади, шу исм билан яшайди, қиёматда ҳам шу ном билан чақирилади.

Хусниддин ТУРСУНЗОДА,
Фарғона шаҳар “Янги чек” масжиди имом- ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Тузалмайдиган яра”

Кейинги мақола

Телефон ва интернетдан фойдаланишни-ку билдик, бироқ унинг одобларини ҳам биламизми?

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
5
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
5
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
9
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
5
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
7
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
9
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
60
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
157
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
51

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.