Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Халқимиз ва динимизга хос гўзал фазилат

Халқимиз ва динимизга хос гўзал фазилат
64
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бир донишманддан:  “Мурувват нима?” деб сўрадилар. У: “Қариндош-уруғ, дўсту ёрлардан етган жафоларни кечиришдир” деб жавоб берди.

Агар бир дарахтни шоҳлари кесилса, ўрнига янги навдалар кўкариб чиқади. Аммо меҳру муҳаббат, раҳм-шавқат ниҳоли жафо арраси билан арраланса, асло кўкармайди.

Инсоннинг улуғ сифатларидан бири бу кечиримлиликдир. Бу фазилат юксак инсоний аҳлоқ ҳисобланган бўлиб, инсонни комиллик сари етаклайди. Инсонларнинг олийжаноблиги, иззату шарафи унинг кечиримлилигида намоён бўлаши билан бирга унинг мартаба ва даражасини яна ҳам зиёда бўлишига сабаб бўлади.

Алишер Навоий “Ҳайратул аброр”да ҳикоя қилишича, сахий бир подшоҳнинг қули бор экан. Хизмат даражаси баковуллик эди. Кунлардан бир куни базм вақтида фалокат босиб, бир тошга қоқилибди, иссиқ ошни подшоҳнинг бошига тўкиб юборди. Одамлар: “Подшоҳ энди уни ўлдиради, гуноҳига лойиқ жазо шудир!” дейишди.

Шоҳ эса қулнинг хафалигини кўриб, гуноҳини кечирибди ва уни озод қилиб юборибди. Шунда вазир дебди:

– Эй саҳийликда беғараз шоҳ, унга тиғдан бошқа нарса лойиқ эмас эди-ку?  Шоҳ завқ қилиб, лутф билан дебди:

– Ҳижолатнинг ўзи уни ўлдириб бўлди. Ҳеч ким ўлган ўликни қайтадан ўлдирмаган, бошига жазо тиғини тортмаган…

Кишининг комиллик сифатларидан бири мулойимлик ва кечиримлилик саналади. Аллоҳ таоло инсонларнинг сурат ва  шаклини гўзал қилиб  яратган. Агар инсон сийратини, ички дунёсини ҳам чиройли қилса, шунда у улуғ даражаларга етишиши мумкин.

Иймон аҳлидан бўлган мўмин бошқа бир мўмин биродари учун қайғуради, унинг ғамига шерик бўлади, дардига даво топишга уринади. Уни ҳар қандай моддий ва маънавий машаққатлардан қутқаришга ҳаракат қилади.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Сизнинг улуғ ва буюк Парвардигорингиз энг раҳмли, шафқатли ва ниҳоятда сахий Зотдир. Бир инсон яхши, савобли иш қилишни ният қилса, уни амалга ошира олмаса ҳам, бир савоб беради. Агар ниятини амалга оширса, унга ўндан то етти юзгача ва яна ажрларни кўпайтириб беради. Ихлосига қараб, бундан ҳам зиёдароқ қилиб бераверади”.

Яна бир хадисда Убода ибн Сомит (р.а.) ривоят қилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: “Мен сизларга Аллоҳ бандасининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, айтинг” – дейишди. Шунда Он ҳазратлари: “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни афв қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг” – деб марҳамат қилдилар.

Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, ушбу фазилат инсонни баланд даражаларга кўтарадиган ва Аллоҳга яқин қиладиган амаллардан бири экан. Кечиримли киши ҳасад, туҳмат, таъма  ва ёлғондан ҳазар қилади, жаҳолатдан ўзини сақлайди. Агар у жоҳилга дуч келиб қолса, қизишмайди, ғазабига эрк бермайди, гина, кек, адоват сақламайди. Демакки, Исломнинг қанчалик бағрикенг, кечиримлик ва саховатлик дин эканига юқоридаги ҳадиси шарифлар далолат қилиб турибди.

Робия Адавиййа вафотлари яқинлашгач, Ҳасан Басрий ҳазратлари ва шогирдларига шундай васият қилган эканлар: “Авф қилишда иккиланманг, ўзингиздан бошқа ҳаммани кечиринг, лекин ўзингизнинг нафсингизни асло кечирманг. Зеро, у асл душманингиздир! Ҳаммани кечиринг! Албатта, комил инсон бошқаларнинг дўзахда азобланишига сабабчи бўлишга асло рози бўлмайди”.

Демак, кечиримлиликнинг фазилати катта экан. Катталар бу масалада фарзандларимизга  ибрат бўлайлик. Биз  бир-биримизни авф этсак, болалар ҳам бир-бирларини кечирадилар. Шу орқали яқинлик  бардавом  этади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи ҳамидалари билан яхши сифатланиб боришга ва мулойим, қаноатлик, кечиримли солиҳ бандалардан бўлишимизга муваффақ айласин!

Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Комил мўмин қандай бўлади?

Кейинги мақола

Қутила олмаётган “душман”имиз…

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
19
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
19
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
11
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
12
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
11
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
162
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
53

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.