Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Вакиллик

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари

81
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январь куни Самарқанд вилояти, Нурота (ҳозирги Иштихон) туманида хизматчи оиласида таваллуд топган. 1957-1967 йилларда тумандаги 57-ўрта мактабда ўқиган. Мактабни тугатиб, Иштихон туманидаги Свердлов совхозининг 4-бўлимида ишчи бўлиб меҳнат фаолиятини бошлайди (1967 й.). 1973-1975 йиллар армия сафида ҳарбий хизматни ўтайди. Ҳарбий хизматдан сўнг яна ўз иш жойига қайтади. 1980-1982 йилларда Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий жоме масжидида имом ноиби бўлиб ишлайди.
Усмонхон Алимов 1982-1983 йилларда Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги ТИИда таҳсил олади. Сўнгра 2006 йилгача Имом ал-Бухорий жомесида имом-хатиблик қилади. Орада Марокашдаги Каравейн университетида таълим олган (1989-1990). У 2000-2006 йилларда ЎМИнинг Самарқанд вилоятидаги вакили, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби бўлиб ишлади.
Маълумки, мустақиллик йилларида кўплаб алломаларимиз қаторида ҳадис илмининг султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг муборак номи тикланиб, мероси ўрганила бошланди. Бу улуғ зотнинг мангу қўним топган жойи ободанлаштирилди. Бу ишларининг боришида Шайх Усмонхон Алимов бевосита ташкилотчи ва маслаҳатчи бўлди.
Самарқанд шаҳридаги Хожа Аҳрор Валий ва Имом Абу Мансур Мотуридий зиёратгоҳлари ҳамда кўплаб улуғ зотлар дафн этилган Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуини қайта таъмирлаш ишларида Шайх Усмонхон Алимов раҳбарлигидаги Самарқанд вилояти имом-хатибларининг жуда катта хизматлари сингган. Улуғ бобокалонлари меросини халққа қайтариш, уларнинг мақбаралари, қадамжоларини обод қилишдаги саъй-ҳаракатлари шарофатидан эл орасида катта ҳурмат топган, диний соҳада кўп йил фидокорона хизмат қилиб, бой тажриба орттирган уламо Усмонхон Алимов 2006 йил 8 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.
Шундан сўнг унинг бошчилигида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги деярли ташландиқ ҳолга келиб қолган, фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад Қаффол Шоший дафн этилган Ҳазрати Имом мажмуаси қайта таъмирланиб, ободонлаштириш ишларидан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгариб, муборак масканга айланди. Ушбу хайрли ишларнинг боришида ҳам муфтий Усмонхон Алимов бош-қош бўлди.
Шайх Усмонхон Алимов иш фаолиятида ЎМИ бўлимларини такомиллаштириш, диний таълим муассасаларида ўқув жараёнини юксалтириш, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш масалаларига жиддий эътибор қаратди. У ислом дини таълимотига мувофиқ дин билан дунё ишларини бир тутган, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини яхши англаб етган ҳолда иш юритишни уддалайдиган раҳбардир. Унинг раҳбарлигида диний идора фаолиятининг самарадорлиги янада ошди ва халқимиз учун илмли ва юқори савияли имомлар етиштириб бериш учун зарур барча шарт-шароитлар яратилди. Айни пайтда Республика раҳбарияти томонидан идора тизимининг юртимиз тинчлиги, халқимизнинг маънавий камолоти йўлидаги меҳнатлари юқори тақдирланмоқда.
Муфтий Усмонхон Апимов ҳар доим изланишда ўқиб-ўрганишдан чарчамайдиган комил инсон. Унинг “Ҳазрати Имом”, “Имом Бухорий баракоти”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Расулуллоҳ васиятлари”, “IХ-ХI асрларда Самарқандда калом илмининг ривожланиши”, “Илмнинг фазилати”, “Вояга етмаганларга оид ҳукмлар мажмуаси”, “Истиқлол шарофати”, “Суннат ва ҳадис”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳаётбахш маънавий мерос”, “Ҳорманг, азаматлар”, “Бухорий бобом” каби китоблари халқимизни дин чашмаларидан баҳраманд бўлишга ундайди. Мусулмонларнинг муқаддас китоби – Қуръони карим маъноларини ўзбек китобхонига етказиш, ундаги мўъжизакорлик, инсонпарварлик ғоялари, ирфоний маънолар сирларини баён қилиш йўлида тасниф этилган “Тафсири Ирфон” китоби халқимизга муфтий, олим Шайх Усмонхон Алимовдан муносиб туҳфадир.
Тошкент Ислом университетининг фахрий фан доктори Усмонхон Алимов 2012 йили нуфузли халқаро ташкилот – Ислом олами уюшмаси (Робита) Таъсис мажлисининг аъзоси бўлди.
Манба: islamonline.uz
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ақлли девона

Кейинги мақола

«Қуръонни босмаган мушук»: бу мўжизами ёҳуд исбот?

Ўхшаш мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди
Имомлар фаолиятидан

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
299
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар
Имомлар фаолиятидан

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
113
Муносиб эътироф
Имомлар фаолиятидан

Муносиб эътироф

10.08.2026
152

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
46
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
57
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
299
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
136
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
113
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
59
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
54
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
66

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.