Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Аёллар саҳифаси

Жаннатда изларин қолдирган аёл

Жаннатда изларин қолдирган аёл
112
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

“Жаннатга  кирдим. Қадам товушларини эшитдим.

Қарасам,  олдимда  Румайсо турибди”- дедилар 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Бу жаннатий аёл, сабрда тенгсизлигини келгуси уммат аёлларига исботлаб берган.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизматни шараф  билиб, ўғлига Расулуллоҳни сирларини доим сақлагин дея уқтирган. Ажиб табиатли, маҳрини Ислом қилиб олиб тарихда ўзидек қимматли маҳр олувчи аёллар бўлишига ундаган саҳобия аёл (Румайсо) Умму Сулайм розияллоҳу анҳодир.

Румайсо розияллоҳу анҳо, қариндошликда Нажжор уруғи  билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туташади. Мадиналик аслзода аёллардан. Ислом нафаси Мадинага борган илк онларида иймонга кирган ва муслималар қаторидан жой олган.

Турмушлари Анас розияллоҳу анҳунинг отаси Молик ибн Назр билан бошланган. Аммо Молик исломни қабул қилмай уларни ташлаб Шомга кетади ва ўша ерда вафот этади. Шундан сўнг Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Анас розияллоҳу анҳу улғайгунча турмуш қурмайдилар. Анас розияллоҳу анҳуни  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматлари учун берадилар  ва қаттиқ тайинлайдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбинг билан хизмат қилгин дея. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимос Анаснинг ҳаққига дуо қилинг, деганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:

– “Аллоҳим! Анаснинг молига, болаларига ва яна Ўзинг ато этган барча нарсаларга Барака бергин”-  деб дуо қилганлар.

Абу Толҳа ҳали мусулмон бўлмай Умму Сулайм розияллоҳу анҳуга совчи қўяди.  Аммо Умму Сулайм розияллоҳу анҳо унга:

–  Албатта мен сенга турмушга чиқардим, аммо сен мусулмон эмассанда эй Абу Толҳа, дейдилар.

Шундан сўнг Абу Толҳа эй Румайсо бу не ҳол? Менинг олтин-кумушларим қаёқдаю  сен қаёқда дейди.  Умму Сулайм розияллоҳу анҳо эса:

– Менга олтин-кумушлар керак эмас. Сен на эшитадиган, на кўрадиган, фалон қабиланинг қули бўлган дурадгор  ясаб берган ёғочга ибодат қилишдан уялсангчи! Агар сен Исломни қабул этсанг, мен оладиган маҳрим шу бўлади. Мен сенинг олтин-у кумушларингдан кечаман, – дейдилар.

Шу он Абу Толҳа ўзидан уялди. Аллоҳ қалбига Исломни тарихга ибрат, умматга ўрнак қиларли ҳолда жойлаб қўйдики, бу ерда Умму Сулаймнинг шижоатини  эслаб ибратланаверамиз. Чунки Абу Толҳа аслзода, бой ва қавмининг олий насаб кишиларидан эди. Агар у истаса қавми унга қизларини беришга рози бўларди.

Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ҳаёти Садоқатда ва сабрда ҳам бир ўрнак эди. Абу Толҳа билан ўғил кўрган эдилар. Аммо бу гўдак бир кун ҳасталаниб қолди. Шу кунларда эса Абу Толҳа розияллоҳу анҳу ғазотга кетишлари керак эди. Умму Сулайм розияллоҳу анҳо уни қалбини хотиржам қилиб ғазотга жўнатди. Аммо  Абу  Толҳа қайтган кеча фарзандлари вафот  этди. Келган онидаёқ фарзандининг ҳолини сўраган Абу Толҳа розияллоҳу анҳуга;

– У  ухлади, дуо қиламанки, шояд уйқуси роҳатли бўлса, – дея жавоб қилди Умму Сулайм розияллоҳу анҳо.

Бу сабр ва матонатни, уммат  аёлларининг мумтоз этиладиган ажиб ҳилқатини очиб берган аёлни ҳамон тарих соғинса ажаб эмас. Ҳа, Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ўша кеча жуфти чарчаб келганини билар, унга хизматни азадан афзал кўрган, ундан дуо олишни кечиктирмаган аёл эдилар. Шу кечанинг тонги отганда Абу Толҳа розияллоҳу анҳуни уйғотар эканлар:

–  Эй Абу Толҳа, туринг ҳаммани жанозага чақиринг, омонат эгасига қайтарилди. Аллоҳ бизга ўғилни омонат берган эди. Энди ўша омонатни қайтариб олди…

Бу гаплар уммат аёлларига ибрат ўлароқ тарихда қолгандир. Сабрда ажиб бир намуна, иймонда собит, жуфтининг хизматига ошиққан аёл. Айни шу вақтда эса жони оғриб дунёга келтиргани,  юрагининг парчаси жасадига  кўрпа ёпиб эрининг чарчоғини чиқарган аёлдир Умму Сулайм розияллоҳу анҳо!  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бежиз уни дуо қилмагандилар. Ўша кеча Аллоҳ уларга барака берди ва кўп ўтмай улар Абдуллоҳ исмли ўғил кўришди.

Тарих шундай аёлларга гувоҳ бўлган. Уммат  аёлларини васфда тенгсиз эканликларига яна гувоҳ бўлгандир бу тарих. Имом Бухорийнинг оналари ҳам ана шундай тенгсиз сифатли эдилар. Шу сабаб Бухорий бўлолдилар Исмоил роҳимаҳуллоҳ. Аллоҳ бизларни ҳам  улардек олимларга муносиб қилсин! Уларнинг ҳаёт йўллари биз уммат аёлларига ўрнак эди. Улар шундай “қурбонликлар” қилишгани учун ҳам умматнинг устунлари бўлган  Анаслар, Абдуллоҳлар, Бухорийлар етишиб чиққан. Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин!

Уммат аёлларин фахри бўлдингиз,

Мадина сиз билан Анаслик бўлди.

Ажиб эдингиз-у Молик билмади,

Абу Толҳа севган жаннатий аёл.

 

Жаннатда изларин Расулим кўрган,

Анасни совғага илинган ҳам сиз.

Ҳабибим хизматин шараф деб билган,

Изларига муштоқ  жаннатий аёл.

 

Абу Толҳани ҳам лол қолдирган сиз,

Унга иймонини илинган қалбиз.

Сабрда мумтозликни олган ўзингиз,

Аллоҳга боғланган жаннатий аёл.

 

Аллоҳ бизларни ҳам мумтоз санасин,

Бухорий онасидек хизматни берсин.

Расулимга Анасни берган қалбингиз,

Сабрда ўрнаксиз жаннатий аёл.

 

Юнусхўжа Орифахон,

Тошкент ислом институти талабаси

манбалар асосида тайёрлади 

Калит сўзлар: аёлсаҳоба
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бир саволга ўн жавоб

Кейинги мақола

Қуръони карим борасида ажойиб маълумотлар

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
26
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
57

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
11
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
18
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
26
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.