Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Бир саволга ўн жавоб

56
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бир гуруҳ хаворижлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг:

أنا مدينة العلم وعلي بابها

«Мен илмнинг шаҳриман, Али эса, унинг дарвозасидир» деган ҳадисларини эшитгач, бунга ишонолмай шубҳага боришди. Улар ўзаро келишиб, Али (розияллоҳу анҳу)ни имтиҳон қилмоқчи бўлишди. Бунинг учун, ораларидан ўн кишини танлашди. Уларга: “Ҳар бирингиз алоҳида-алоҳида Али ёнига бориб, ундан айнан битта масалани, яъни “Илм афзалми ёки молми?” деб сўрайсизлар. Агар у ҳар бирингизга бу масала борасида бошқа-бошқа жавоб берса, шунда Муҳаммаднинг сўзи ростлигига ва Алининг олимлигига шак-шубҳа қолмайди”, дейишди.

Шунда улардан бири Али (розияллоҳу анҳу) ҳузурига келиб:

– Эй Али, илм афзалми ёки молми? – деб сўради.

Ҳазрат Али:

– Илм афзал, – деб жавоб бердилар.

Хавориж:

– Қайси далил билан илм афзал? – деди.

У зот:

– Илм Пайғамбарлардан қолган меросдир, – дедилар.

У кетгач, иккинчиси келиб, сўради:

– Эй Али, илм афзалми ёки молми?

Ҳазрат Али:

– Илм афзал, – деб жавоб бердилар.

– Қайси далил билан илм афзал? – сўради хавориж.

– Илм сенга сақловчи ва қўриқчи бўлади, аммо сен молга қўриқчи ва қўрғон бўласан? – дедилар Али (розияллоҳу анҳу).

У ҳам кетгач, учинчиси келиб сўради:

– Эй Али, илм афзалми ёки молми?

Ҳазрат Али:

– Илм афзал, – деб жавоб бердилар.

– Қайси далил билан илм афзал? – деди хавориж.

– Моли кўп кишининг душмани, илмли одамнинг эса дўсти бисёр бўлади, – дедилар Али (розияллоҳу анҳу).

Сўнгра у ҳам кетгач, тўртинчиси келиб сўради:

– Эй Али, илм афзалми ёки молми?

– Илм афзал, – дедилар Али.

– Қайси далил билан илм афзалдир? – сўради хавориж.

– Молни сарфласанг, камаяр, илмни сарфласанг, кўпаяр, – дедилар Али (розияллоҳу анҳу).

У ҳам кетгач, бешинчиси келиб сўради:

– Эй Али, илм афзалми ёки молми?

– Илм афзал, – дедилар Али (розияллоҳу анҳу).

– Қайси далил билан илм афзал? – деди хавориж.

– Бадавлат киши бахиллик ва пасткашлик номи билан, илмли одам эса, катталик ва ҳурматлик сифати билан ёдга олинади, – жавоб бердилар.

Сўнгра у ҳам кетгач, олтинчиси келиб сўради:

– Эй Али, илм афзалми ёки молми?

– Илм афзал, – деб жавоб берди у зот.

– Қайси далил билан илм афзал? – деб сўради у.

– Молни ўғридан ҳимоя қилиш зарур. Илмни эса, асрашга ҳожат йўқ. Зеро, ўғри уни ололмас, – дедилар Али (розияллоҳу анҳу).

У ҳам кетгач, еттинчиси келиб сўради:

– Эй Али, илм афзалми ёки молми?

– Илм афзал, – дедилар.

– Қайси далил билан илм афзал? – деди у.

– Қиёматда бой одам молидан ҳисоб-китоб қилинади, илмли киши эса, илмидан ҳисоб олинмас, – дедилар Али (розияллоҳу анҳу).

Сўнгра у ҳам кетгач, саккизинчиси келиб сўради:

– Эй Али, илм афзалми ёки молми?

– Илм афзал, – дедилар Али (розияллоҳу анҳу).

– Қайси далил билан илм афзал? – сўради хавориж.

– Мол кўп турса, эскириб, чириб, йўқ бўлиб кетади, аммо илм қанча кўп турса ҳам, тобора қувват ҳосил қилаверади, – дедилар.

У ҳам кетгач, тўққизинчиси келиб сўради:

– Эй Али, илм афзалми ёки молми?

– Илм афзал, – дедилар у зот.

– Қайси далил билан илм афзал? – деб сўради у.

– Мол дилни хира ва қора қилади, илм эса, қалбни нурга тўлдиради, – дедилар Али (розияллоҳу анҳу).

Сўнгра у ҳам кетгач, ўнинчиси келиб сўради:

– Эй Али, илм афзалми ёки мол?

– Илм афзал, – дедилар Али.

– Қайси далил билан илм афзал? – сўради хавориж.

– Кимнинг моли кўпайса, маст бўлиб, Фиръавндек худоликни даъво қилади, агар илми кўп бўлса, пайғамбарлардек шикасталик билан бандалигини бажо келтиради, – дедилар Али (розияллоҳу анҳу).

Шундан таъсирланган хаворижлар ҳазрат Алининг олим эканликларига ва Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг ростгўйликларини тасдиқ этиб, мусулмон бўлишди. Шунда ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) уларга қарата:

– Мабодо сизлар умрим тугагунча ушбу масала борасида сўрайверсанларингиз эди, ҳар бирингизга бошқа-бошқа жавоб берар эдим, – дедилар.

Толибжон ҚОДИРОВ

тайёрлади.

www.muslim.uz

Калит сўзлар: алисийрат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Она муҳаббати қаршисида таъзим қилишди (ҳаётий воқеа)

Кейинги мақола

Жаннатда изларин қолдирган аёл

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
57

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
10
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
18
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.