Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Яхшилик

33
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Кечки пайт қарасам, хона иссиққина, печда олов ёняпти. Мен эса юмшоқ диванда ёнбошлаб ётиб, ёзмоқчи бўлган мақоламнинг мавзуси ҳақида ўйлаяпман. Бир ёнимда ёритгич, телефон яқинимда турибди. Болалар дарсларини ёзиш билан банд. Оналари эса жундан бир нарса тўқиш билан овора. Вақтликкина кечки овқатни еб, чойимизни ичиб бўлган эдик. Бир четда радио паст овоз билан шивирлар, ҳамма нарса тинч-осуда эди. Мен бундай ҳаётдан шикоят қилмайман ёки ундан ортиғини истамайман ҳам.

Бир вақт: “Алҳамдулиллоҳ, Худога шукр!” – дедим. Бу шукр менинг қалбим тубидан чиққан эди. Сўнгра ўйланиб қолдим. Тилнинг ўзида минг марта такрорлангани билан “Алҳамдулиллоҳ” сўзи фақат тилда айтиб қўйиладиган калима эмаслигини англаб етдим.

Лекин неъматларга қилинадиган ҳақиқий шукр: Аллоҳ таборака ва таоло сиз учун ато этган неъматлардан эҳтиёжмандларга бермоғингиздир. Бой кишининг шукри фақир-камбағалларга эҳсон бермоғи, кучли инсоннинг шукри заифларни бахтли қилмоғи, соғлом одамнинг шукри эса касалларга ёрдам бермоғи ва ҳоким (раҳбар)нинг шукри маҳкум (ходим)ларга адолат қилмоғи билан бўлади.

Агарда мен ва фарзандларим тўқчиликда ва иссиққина уйларда яшасагу, қўшним ва унинг болалари очлик ва совуқда кун кўраётган бўлса, шу алфозда мен берилган неъматлар учун Аллоҳга шукр қилувчи бўламанми (яъни, менинг бу каби шукрим қабулми)? Агар қўшним менинг аҳволимни сўраб-суриштирмаётган бўлса, менга унинг оилавий аҳволини сўраб-суриштиришим вожиб бўлмайдими?

Бир маҳал аёлим:
– “Нималарни ўйлаяпсиз?” – деб сўраб қолди, мен унга ҳаммасини айтиб бердим.
– “Тўғри, лекин бандаларни яратган Зот уларга (таъминотларига) ўзи  кифоя қилади. Агар сиз фақир қўшниларингизни таъминламоқчи бўлсангиз, уларни бой қилмай туриб ўзингизни фақирликка гирифтор қилиб қўясиз-ку” – деди.
– “Агар мен бой бўлсам, уларни ҳам бой қилиб юборолмайман. Қандай қилиб бундай бўлсин, мен виждонли бир киши бўлсам. Эрталаб оч ҳолда инидан чиқиб кетиб, кечга яқин қорни тўқ ҳолда инига қайтиб келадиган қушлар каби Аллоҳ таоло менга ризқ бериб турибди-ку”, – дедим.

Йўқ, камбағалларни бой қилиб юбормоқчи эмасман, балки бир қанча нисбий масалаларни айтиб ўтмоқчиман.

Мен минглаб асарларни ёзган арбобларга нисбатан олиб қаралганда фақирман. Лекин фақат ойликка ишлаб ўнта боласини зўрға боқаётган оддий ишчига нисбатан бойлардан бир бой кишиман. Бу оддий ишчи эса таъминот манбаси бўлмаган ва қўлида мол-мулки йўқ якка-ёлғиз бир тул аёлга нисбатан бой ҳисобланади. Минглаб пули бор инсон миллионерга нисбатан олиб қаралганда камбағалдир. Дунёда мутлақ бой ва мутлақ камбағал киши мавжуд эмас. Дунёда мутлақ кичик ҳам, мутлақ катта ҳам йўқ.

Кимки ишонмаса, ҳар бир инсонга берилиши мумкин бўлган энг қийин саволни унга бераман, ундан чумчуқ ҳақида: “У кичкинами ёки каттами?” – деб сўраб кўраман. Агар у: “Чумчуқ жуда ҳам кичкина” – деса, унга: “Мен чумолига нисбатан катталигини сўроқчи эдим” – дейман. Агар у: “Катта” – деса, мен унга: “Мен филга нисбатан кичиклигини сўрамоқчи эдим” – дейман.

Бас, чумчуқ чумолининг олдида жуда ҳам катта, филнинг олдида эса жуда ҳам кичкина. Мен фалончи-пистончи пулдорларга нисбатан олиб қаралганида фақир бўлсам-да, молу-мулки ва оиласидан ажралган якка-ёлғиз тул хотинга нисбатан бойман.

Сизлар: “Бугун Тантовий бизга фалсафа тўқияпти” – дерсиз. Йўқ, мен ҳеч ҳам сизларга фалсафа тўқиётганим йўқ.

Эй тингловчи хонимлар ва жаноблар! Лекин, мен сизларга айтмоқчиманки: ҳар бирингиз ўзидан фақирроқ кишини топиб унга бирон нарса бера олишга қодир.

Агар эй хоним, сизда бешта обинон ва бир товоқ гуруч шавлангиз бор бўлса, ҳеч вақоси йўқ кишига битта кулча бера оласиз-ку, шундоқми?!

Бир инсоннинг кечки овқатидан кейин ортиб қолган уч лаган ловия-гуручли ширин таоми ва бир қанча мева-ширинликлари бўлса, у инсон битта нони ва бир товоқ шавласи бор одамга ўзида қолган нарсаларидан бера олади. Бир одамнинг тўртта ямоқ солинган кийими бор бўлса, у ҳеч нарсаси йўқ кишига бир донасини бера олади. Бир кишининг тешилиб ямалмаган битта яроқли костюми бор-у, лекин у уни кийишдан зериккан бўлса ва ундан бошқа  яна учта бошқа костюми ҳам бор бўлса, у ямоқ кийим кийиб юрган кишига биттасини бера олади. Қайсидир бир либос сизнинг назарингизда эскириб қолган бўлса, уни бошқа кишига бериб юборсангиз, бир миллионер янги машина сотиб олганидан кейин эски машинасини сизга инъом қилганида шод-хурсанд бўлганингиздек ўша инсон ҳам хурсанд бўлиб сиз берган эски кийимни ҳайит либосидек кўриб ўзига ясан-тусан кийими қилиб олади.

Гарчи киши фақир бўлса-да, ҳар қалай ўзидан камбағалроқ кишига бирон нарса беришга қодирдир. Кичикроқ вазифада ишлайдиган ишчининг ойлик маоши 150 лирадан ошмай бирон нарсага муҳтожлик ҳам сезмаса-да, ҳеч вақоси йўқ кимсага бир лира садақа қилса қашшоқ бўлиб қолмайди. 400 лирадан ортиқ ойлик олувчи киши ушбу ойлигидан беш лирани “Аллоҳ учун” деб бериб юбориши билан зарар кўриб қолмайди. Бир ойда тижоратдан 10.000 лира фойда кўраётган кимса ҳар ойда ўз фойдасидан 200 лирани садақа қилиб юборишга бемалол қурби етади-ку.

Сизлар Аллоҳ йўлида берган нарсаларингни беҳуда кетяпти, деб ўйламанглар. Худо ҳаққи, у нарсалар бекор кетмайди. Уни бир неча баробар қилиб қайтариб оласизлар. Охиратдан бурун шу дунёнинг ўзидаёқ унга эга бўласизлар.

“Аллоҳ йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди” (яъни, қилинган ҳар бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда). У жойда фойдани бир неча баробарга орттирадиган зиёдаликлар бор. “Аллоҳ ўзи истаган кишиларига бир неча баробар ортиқ қилиб беради. Аллоҳ (фазлу карами) Кенг, Билгувчи зотдир” (Бақара сураси, 261).

Шайх Али Тантовийнинг “Маъан-нас” асаридан
Фарғона тумани “Ҳувайдо” масжиди имом-хатиби
Давронбек УСМОНОВ таржимаси

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Қандай ҳолатда «мустаҳаб» қилмай таҳорат олса бўлади?

Кейинги мақола

Ризқ ва касбга доир муҳим масалалар

Ўхшаш мақолалар

Она сути — илоҳий неъмат
Аёллар саҳифаси

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
34
Агар Қуръон ўқишга эринсангиз
Мақолалар

Агар Қуръон ўқишга эринсангиз

23.12.2025
15
Барча ёмонликлардан ҳимояда бўлиш зикри
Мақолалар

Барча ёмонликлардан ҳимояда бўлиш зикри

15.12.2025
30

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Жума намозида пешинни ният қилса нима бўлади?

14.01.2026
3
Она сути — илоҳий неъмат

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
34
Юнусхон домла Мамарасулов: Ёшларни чалғитаётган ғоялар

Юнусхон домла Мамарасулов: Ёшларни чалғитаётган ғоялар

14.01.2026
3
Товуқ ичган сувдан таҳорат олиш мумкинми?

Товуқ ичган сувдан таҳорат олиш мумкинми?

13.01.2026
14
Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар

Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар

13.01.2026
17
Мутаваллилар хизмати эътироф этилди

Мутаваллилар хизмати эътироф этилди

09.01.2026
9
Хушхабар: Муфтий ҳазрат Подшоҳ Салмон номидаги ҳадис академиясига аъзо бўлдилар

Хушхабар: Муфтий ҳазрат Подшоҳ Салмон номидаги ҳадис академиясига аъзо бўлдилар

09.01.2026
16
Фарғона вилояти вакиллигининг 2025 йилги фаолияти сарҳисоби (видео)

Фарғона вилояти вакиллигининг 2025 йилги фаолияти сарҳисоби (видео)

07.01.2026
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика