Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Хонадонга изнсиз кирмаслик

Хонадонга изнсиз кирмаслик
95
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло инсонга хавф-хатардан  хотиржам  бўлиши, дам олиб роҳатланиши, иссиқ-совуқдан ҳимояланиши ва руҳи таскин топиши учун уйларни макон қилиб берди.  Уйларнинг  дахлсизлиги ҳамда тинч-осойишталиги эса, уй аҳлининг розилиги ва изни, уларнинг хоҳлаган  вақтию, ёқтирган ҳолатида бошқа инсонларнинг кириши учун рухсат этилишига боғлиқдир.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда қуйидаги оятда шундай дейди:

“Эй, иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уйларга то изн сўрамагунингизча ва  эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу  гапдан) эслатма олсангиз” (Нур  сураси,  27  оят).

Абу Мусо Ашъарий (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай  марҳамат  қиладилар: “Изн сўрашлик уч мартадир. Агар сенга изн берилса киргин, берилмаса ортинга  қайтгин” (Муттафақун  алайҳ).

Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят  қилган бошқа бир ҳадисда шундай дейилади:“Изн  сўраш  уч  бор  бўлур.  Биринчи  бор  изн  сўралганда қулоқ солишади, иккинчи бор сўралганда  ўзларини  ўнглаб олишади, учинчи бор изн сўралганда эса изн беришади ёки рад  қилишади” (Табароний ривояти).

Расул  акрам  (с.а.в.)  ушбу  ҳадисларида  кириш  учун  рухсат  сўраш  миқдори  уч  марта  бўлишини баён  қилмоқдалар. Демак, бошқа кишининг уйига ёки ҳузурига  киришлик учун уч мартагача изн сўраш, изн сўралганда ҳам рухсат  берилсагина  кириш  аксинча эса қайтиб кетиш лозим экан.

Шу билан бирга киришга рухсат  сўрашда,  аввало,  салом  бериш  ҳам  мусулмон  кишининг ҳаққи эканлигини уламоларимиз таъкидлаб ўтишган. Бунга ҳам  мусулмон кишининг ҳаққи эканлигини уламоларимиз  таъкидлаб  ўтишган. Бунга  Килда ибн Ҳанбал ривоят қилган қуйидаги ҳадисни далил келтириш мумкин: “Набий (с.а.в.)нинг ҳузурларига келиб, салом бермасдан кирдим. Шунда  Набий (с.а.в.): “Ортинга қайтиб: “Ассалому алайкум, кирсам мумкинми?” деб,  сўрагин” – дедилар.

Уламоларнинг баъзилари: “Бошқа кишининг уйига ташриф буюрган инсон  агар, уй эгаларидан бирортасини кўриб қолса, аввал салом бериб, сўнгра  киришга рухсат сўрасин. Агар, кўзи бирор кишига тушмаса, аввало,  киришга  изн  сўрасин”,  дейишади.

Уйларга изн сўраб кириш, (ўзгаларнинг ноқулай ҳолатларига) кўз тушиб қолиши  сабабли жорий қилинди” – деб  марҳамат  қилдилар.

Уйга кириш учун изн сўраш вақтида киши эшикка юзма-юз турмаслиги, балки ўнг ёки чап томонини ўгириб туриши шаръий одоблардан саналади.

Юқоридаги оят ва ҳадисларда Аллоҳ таоло ҳамда Пайғамбаримиз (с.а.в.) биз  мўминларни  юксак одоб, чиройли хулққа  чорлаб, ўзга инсонларнинг уйларига кирадиган бўлсак, уй  соҳибларига нисбатан мулойимлик ва салом бериш орқали изн сўраш одобини таълим  бермоқда. Чунки, бу нарса ўзаро меҳр-оқибат ва дўстликка ундайди. Тўсатдан кириб бориш натижасида уй эгалари билан юзага  келадиган ҳар хил нохуш ҳолат ва кайфиятларнинг олди олинади. Меҳмонга  нисбатан туғиладиган шубҳаю гумон ва ёмон ҳаёллар бартараф этилиб, у ҳурмат  ҳамда иззат-икромга сазовор бўлади. Агар киришга изн бўлмаса, эшик олдида  туриб уй эгаларини ноқулай аҳволга солгандан кўра, қайтиб кетган  маъқулроқдир. Гоҳида, уй эгалари меҳмон кутиб олишдан чалғитадиган бирор  иш билан машғул бўлишлари мумкин.

Агар, уйда ҳеч ким бўлмаса, у ерга кириш ёки мўралаш жоиз эмас. Чунки, уйлар эгасининг рухсати билангина кириш жоиз бўлган ҳурматга эга маскан  ҳисобланади. Шуни унутмаслик кераки, баъзан инсоннинг бировларнинг уйига  тўғридан-тўғри кириб бориши, оқибатда бирор буюм йўқолган бўлса ёки унга талофат етган бўлса, ушбу ишда гумонга йўлиқиб, хижолатда қолиб кетишга  олиб келади.

Парвардигор уйларимизнинг, юртимизнинг тинч-осойишталиги ва фаровонлигини бардавом айлаб, осмонимизни мусаффо қилсин!

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом хатиби ўринбосари

Калит сўзлар: изнмусулмоннинг одобирухсат сўрашуйхонадон
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Эй Роббимиз! Халқимизни бу синовларни енгиб ўтишида чиройли сабр-қаноат ато қилгин!

Кейинги мақола

Биз синов давридамиз

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
82

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
48
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
54
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
49
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
56

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.