Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Вақт қадри

Вақт қадри
500
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Дунёда инсонга берилган неъматлар жуда кўп. Инсон ҳаёти давомида берилган неъматлар шукрини адо қилиб юрса, неъматлар зиёда бўлаверади. Ношукурлик  ва кўрнамаклик эса неъматлардан маҳрум бўлишга олиб келади. Бу ҳақда муқаддас динимиз манбаларида оят ва ҳадислар кўплаб топилади. Неъматларнинг  ҳаммаси ҳам каттами, кичикми ўзига яраша қадри қиймати ва инсон учун даркорлиги бор. Аммо бу неъматларнинг энг улуғи нима деган саволга ҳар ким ўз фикрича, ўзининг дунёқараши ва заруратидан келиб чиқиб жавоб беради. Каминанинг ожизона фикрича, неъматларнинг энг улуғи, бебаҳоси ва тенги йўқ бўлгани бу – вақт, яъни сиз бизга яшаш учун берилган умр, балки бу умрнинг ҳар дақиқаси, ҳар сонияси бебаҳо неъмат.

Доно халқмизнинг бу мавзуда айтган ҳикматлари ҳаёт қонунига айланиб улгурган. ЖУмладан, “Вақтинг кетди, нақдинг кетди”, ёки “Вақтинг кетди, бахтинг кетди”, каби мақолларни шу қадар кўп эшитганмизки, афсуски булар бизга оддий сўз бўлиб туюлади. “Вақт қилич кабидар, агар сен уни кесмасанг у сени кесади”, ҳадиси ширифи ҳам шуни билдирадики, агар инсон вақтдан унумли фодаланиб  қололмаса, вақт кутиб турмай унинг умрини кесади, яъни камайтириб бораверади.

Буюк файласуф, шоир Шайх Саъдий Шерозий ўзларининг ёшликларини эслаб шундай ҳикоя қиладилар: “Мактабга биринчи бораётган куним отам менга қалам, дафтар бердилар ва: “Ўғлим, мактабга бориб яхши ўқинг”, дея қўлимга бир кумуш узук ҳам тақиб қўйдилар.

Дарс тугаб кўчага чиқсам, бир одам катта тоғорада ҳолва сотаётган экан. Қорним очқаб, егим келиб тимшаниб турганимда бир одам сўради: –  “Ҳа болакай, ҳолва егинг келяптими?” –  “Ҳа”, дедим. –  “Пулинг борми?” сўради ҳалиги одам. – “Йўқ”, дедим секингина. Энди кетмоқчи бўлиб турган эдим ҳалиги одам келиб: – “Узугингни берсанг, сенга иккита ҳолва олиб бераман”, деди. Шошилиб узугимни бердим. Хурсанд бўлиб, оғзимда ҳолва юқи билан уйга кириб бордим. Отам бу ҳолатдан хабардор бўлгач: “Эй ўғлим, агар узукнинг қадрини биланингизда эди, иккита эмас икки тоғора ҳолвага ҳам алиштирмаган бўлар эдингиз”, дедидар. Шундан кейин ёшим улғайганда ҳам бу ҳол эсимдан чиқмади, мени тўлқинлантирди ва:

Умринг баҳосини билмаган маҳал,
Ишрат лаззатига этасан бадал.

деб ёзиб қўдим, бу менинг ҳаётимда катта дарс бўлди”, дедилар.

Ҳа, азизларим, биз ҳам қимматбаҳо узук қадрини билмаган бола узукни ҳолвага алиштиргани каби, умримизнинг бебаҳо вақтларини беҳудалик билан бекорга ўтказиб юбормайлик. Айниқса, ёшларимиз ортга қайтаришнинг иложиси бўлмаган ёшлик вақтини илм ўрганиш, китоб ўқиш, касб ҳунар ўрганиш ёки фойдали меҳнатга сарф қилсин. Ёшликда ўрганган илм тошга ўйиб ёзилан нақш каби ўчмайди, инсон ёшлигида қанча кўп ўқиса ўқиганлари унга илмнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб қолади-да, ёши ўтганда ўқиганлари уни тўлдириб борадаи. Агар ёшликда кўп ўқиб илм пойдеворини мустаҳкам қилиб ололмаса, кейинги ўқиб ўрганганлари гўё бўш, юмшоқ ерга қурилган иморат каби, омонат бўлиб оз фурсатда унут бўлиб кетади.  Ёшлик  неъмати бугун юртимиз ёшлари учун нақадар фаровон, хотиржамлик, илм ўрганишга ҳамма имкониятлар эшиклари очиқ. Давлат  томонидан қанча шароитлар яратилган, китобни кўп ўқиганлар учун эса Президентнинг шахсан ўзлари катта мукофотларни бериб бораётган бир вақтда ҳамма ёшларимизнинг қўлида доим китоб бўлиши керак. Катталар ҳам ўзимиз китобхонликда ёшларга намуна бўлиб, уларга илмий ва бадиий асарларни ўқишни тавсия қилишимиз, оилада дастурхон атрофида ўтирганда ҳам китоб ва илм ҳақида суҳбат қилишимиз лозим. Ажаб эмаски, шунда умримиз баҳосини билиб, ундан тўғри фойдаланган бўлсак.

Замон шиддат билан ўтиб, ўсиб бормоқда. Бугун қайси миллатнинг ёшлари энг улуғ неъмат бўлган ёшлик вақти қадрини билиб, кўп ўқиса, билимли, илмли, маърифатли ва зиёли бўлса ана ўша миллатнинг шани улуғланади. Ўша миллат дунё ҳамжамияти олдида нуфузли давлатлар қаторига чиқади. Чунки у юртнинг ватанига, халқига, ўз ота-оналарига раҳмат келтирадиган илму ирфонга бой, Ватанини севадиган, миллат шаъни учун жон куйдирадиган фарзандлари бор, ана шу фарзандлар аждодларига муносиб зурриёт бўлиб етишади. Демак, энг улуғ неъмат илм бўлса ҳам, унинг юқори чўққиларига эришиш учун вақт қадрини билиб, бебаҳо ва бетакрор вақтини илму маърифат ўрганишга сарф қилиш неъматнинг зиёдагигига сабаб бўлар экан. Яратган эгам мустақил диёримиздаги ҳамма ёшларни ана шундай фазилат соҳиби бўлишларини  насиб этсин!

Абдумажид ИСАҚОВ,
Қўқон шаҳар бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ёлғондан сақланиш

Кейинги мақола

Меҳнат – барака, дангасалик эса иллатдир

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
18
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
19
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
18

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.