Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Ваъда: “Йиллар ўтиб келмаганингизда ҳам, шу ерда ўтириб кутардим”

173
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ваъдага вафо қилиш сахий ва камол соҳибларининг феълидир. Аҳд инсоннинг ўзига ёки ўзгага берган қатъий бир сўзидир. Агар ваъда рухсори вафо ҳоли билан безалса, ваъдасига содиқ инсондан ҳеч бир кишининг кўнгли қолмайди. Чунки Аллоҳ таоло “Моида” сурасининг 1-оятида:

“Эй, иймон келтирганлар! Битимлар (аҳдлар)га вафо қилингиз!” деб амр қилган.  Бақара сурасида эса:

“Эй, исроил авлоди, сизларга инъом этган неъматимни эслангиз, аҳдимга вафо қилингиз, токи Мен ҳам сизларнинг ахдингизга вафо қилай ва Мендангина қўрқингиз!” дейилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аҳдига вафо қилмаган кишида ислом дини йўқдир”, деганлар.

Кунларнинг бирида Исмоил алайҳиссалом яқин дўстлари билан ҳамроҳ сафарга чиқишди. Бир уйнинг олдига етганларида дўсти: “Эй Исмоил, бу уй менинг уйимдир. Агар хамроҳлигимни ҳурмат қилсангиз, менинг бу уйда бир оз ишим бор. Мен кириб ишимни саранжом қилиб чиққунча, сиз шу ерда кутиб турсангиз, мен дарҳол қайтиб чиқаман”,  деди.

Исмоил алайҳиссалом бу сўзни қабул қилиб, ташқарида қолдилар. У киши уйга кириб, айтган ишини саранжом қилиб, ҳазрати Исмоил алайҳиссаломнинг ҳолини эсдан чиқариб қўйди. У уйнинг яна бир бошқа тарафдан йўл бор эди, ундан чиқиб бошқа бир томонга равона бўлиб кетди. Уч кун ўтгандан сўнг у киши уйи томон аввалги тарафдан яна келди. Не кўз билан қарасинки, ҳазрати  Исмоил алайҳиссалам уй эшиги олдида интизор ўтирибдилар.

– Жаннат дарахтининг меваси ва миллат отасининг ўғли, бу ерда нима учун ўтирибсиз? – сўради уй эгаси.
– Мени бу ерга ваъда билан ўтирғизган эдингиз, шу ваъдага вафо қилиб сизнинг қайтиб чиқишингизни кутиб, ҳозиргача ўтирибман, – дедилар Исмоил алайҳиссалом.У киши бўлса:
– Мени чиқиб кетганимни билиб, нима учун туриб кетмадингиз?
– Сизнинг қайтиб чиққунингизгача шу ерда туришга сизга ваъда берган эдим. Ваъдамни бузмоқликни ўзимга раво кўрмадим, деди ҳазрати Исмоил. – Агар йиллар ўтиб келмаганингизда ҳам, шу ерда ўтириб, бу кўчадан кетмас эдим, дея ваъдага вафонинг муҳим эканини эслатдилар Исмоил алайҳиссалом.

Аллоҳ таоло Исмоил алайҳиссаломни ўз каломида шундай тавсифлаб: “(Эй, Мухаммад), Китобда Исмоил (қиссаси)ни ёд этинг! Дарҳақиқат, у ваъдасида содиқ турувчи ва элчи – пайғамбар эди” деган.

Шоир айтади:

Жаҳд айлаб топмамиш аҳли назар,
Олам ичра аҳддин яхши ҳунар.

Яъни: Назар аҳли олам ичида қанча ҳаракат қилмасин, барибир ваъдага вафо қилишдан кўра яхшироқ ҳунар топа олмайди.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни ваъдасига вафодор инсонлар қаторида қилсин!

(Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқул-муҳсинийн” китобидан)
Иброхимжон ЮСУПОВ,
Фарғона тумани “Эрматбой” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳорун ар-Рашид ҳажга кетаётганида юз берган воқеа

Кейинги мақола

Афв қилган бу дунёда инсонлар меҳр-муҳаббатига, охиратда эса улуғ неъматга ноил бўлади

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.