Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Устозга бўлган хурмат ва одоб

Устозга бўлган хурмат ва одоб
896
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсоният илм билангина Аллоҳни танийди, ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади. Илм эса устознинг саъй-ҳаракати, тинимсиз меҳнати, ғайрати ва матонати билан эгалланади. Илм ўргатувчи устозлар бежизга “пайғамбарларнинг меросхўрлари” деб эъзозланмаганлар. Қуръони каримда ўзи эгаллаган илмни бошқаларга ўргатган устозларнинг шаъни-шарафи нақадар улуғлиги ҳақида бундай марҳамат қилинади:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ (سورة المجادلة/11).

яъни: “… Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят).
Пайғамбаримиз ﷺ ҳам илмли кишининг илмсиз кишидан даражаси юқори эканлигини бир қанча ҳадисларида баён қилганлар:

«فَضْلُ الْعَالِمِ عَلَى الْعَابِدِ كَفَضْلِي عَلَى أَدْنَاكُمْ» (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ).

яъни: “Олимнинг обиддан устунлиги худди менинг сизлардан энг қуйи даражадаги кишидан устунлигим кабидир” (Имом Термизий ривояти).
Устозга меҳр қўймаган, ҳурмат қилмаган шогирднинг илмни пухта эгаллашига ишониш қийин. Бемор киши ўз ихтиёрини бутунлай табибга топширганидай, таълим олувчи шогирд ҳам ўзини батамом муаллим ихтиёрига топшириши, уни эъзозлаб ҳурматлаши ва доимо хизматида шай туриши керак. Абдуллоҳ ибн Аббос رضي الله عنه ўзидан ёши улуғ бўлган Зайд ибн Собит رضي الله عنه нинг уловлари тизгинини ушлаб, унга минишларида ёрдам бериб бундай деганлар: «Уламоларга шундай хизмат қилишга буюрилганмиз.
Савол туғилади халқимизда “Устоз отангдан улуғ” ёки “Устоз отангдек улуғ” деган нақл бор. Яна, “Устоз қарғиши – ота қарғиши” дейилган. Шундай экан, устозидан қарғиш олган одамнинг охирати куйиб кетмайдими? Уларнинг қилган дуолари ижобат бўладими?
ЖАВОБ: Ҳа. Ҳар бир золим бўлмаган кишининг дуоси ижобат бўлади. Ота ва устоз беҳудага қарғамайди. Ё улар ранжитилган, ё уларга одобсизлик қилишган бўлади. Уларни ранжитган фарзанд ё шогирд кечирим сўраши, тавба қилиши лозим. Устозини норози қилган шогирд илм ё ҳунарда комил насиба ололмайди, манфаат топмайди.
Устоз учун дуо қилишимиз керак шогирдлар. Ҳазрат Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳга ўта ихлосли ва муҳаббатли эдилар ва доимо юксак эҳтиром кўрсатар эдилар. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ улов миниб олган эдилар. У киши эса ортларидан пиёда юрганча тинмай саволлар сўрар эдилар.
У киши ўзлари айтадилар: Мен уч йилдан бери, Имом Шофеъий ҳақларига дуо қилмасдан бирор намоз ўқимадим.
ФОЙДА: Ҳакимул умма, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтадилар: Шогирдлар муҳаббат қўядилар, шунда, устозлар ҳам муҳаббатли бўладилар.
Ҳазрат Мавлоно Қосим Нонутвий қуддиса сирруҳ айтадилар: Аллоҳ таъолонинг одати жорияси шуки, устозларга беадаблик ила илм ҳосил бўлмайди.
Айтдилар: Аллоҳ таъоло менга нима нарса ато қилган бўлса, устозлар ва улуғларга нисабатан одоб ва муҳаббат қўйганлигим сабабли ато қилгандир.
Ҳадиси шарифда: “Кимдан илм ўргансанг, унга нисбатан тавозеъ ва одоб ила муомала қил” дейилган.
Устозларга муҳаббатимни бир шоир шеьри билан якунласам.

Умматнинг ҳидоят чироғи сизлар,
Росул орзу қилган фироқи сизлар.
«Кўргим келар» деган бир оҳи сизлар,
Устозлар сизларга таъзимда бизлар.

Сизларсиз дунёни англай олмасдик,
Саодат йўлини танлай олмасдик.
Дурлардек тизилган ёқут, олмосдек,
Устозлар сизларга таъзимда бизлар

Роббим Жаннат ила сийласин сизни,
Рaсулим ёнига чорласин сизни.
Илмингиз оламда порласин сизни,
Устозлар сизларга таъзимда бизлар.

Ўтган устозларимиз Аллоҳ таоло рахмат қилсин. Борларини саломат қилсин.Вассаламу аьлайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух.

Мухаммаднаби домла Орипов
Риштон тумани бош имом хатиби

Калит сўзлар: одобустозхурмат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бу денгиз-ўғри

Кейинги мақола

«Мусулмон ахлоқи» мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.