Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Саломатлик – улкан неъмат!

Саломатлик – улкан неъмат!
101
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон омилига бўлган эътибор йилдан йилга кучайтирилиш қатори кўплаб имконият эшиклари кенг очилмоқда. Ёшларни билим олиши, соғлом бўлишлари келажакда етук камолга етган инсонлар бўлишлари учун имкониятлар имтиёзлар берилмоқда. Соғлом авлодни камолга етказишда керакли талаблар қўйилиб, ёшларни турли офатлардан ҳимоя қилиш учун маънавий-маърифий тадбирлар кенг кўламда олиб борилмоқда. Бугунги кунда жамиятни олдидаги энг катта муоммолардан бири бу ОИТС касаллигига қарши курашиш ва унинг олдини олиш барчани зиммасига юкланмоқда.

Муқаддас динимизда баён қилинадики, Набиййимиз Муҳаммад (с.а.в.): “Ислом дини поклик устига қурилган” деб марҳамат қиладилар. Моддий-маънавий поклик инсониятга бахту саодат келтиради ва Ислом дини инсониятнинг дини, ақли, насли ва обрў эътиборини ҳимоя қилишга буюради ва ушбу жиҳатларга зарар етказилса, томошабин бўлиб қараб туришдан қайтаради.

Инсониятга жуда катта мақом берилган бўлиб, Аллоҳ таоло инсонни барча махлуқоту мавжудотлардан азиз қилиб яратди ва ер юзини обод қилишга чорлади. Жамиятни маънавий томондан обод қилиш гўзал ва бетакрор тарбияли зурриётлар қолдириш, уларни тарбия қилиш айнан инсониятга эҳтиром бўлиб, савобли амаллардан ҳисобланади.

Иблис алайҳи лаъна Одам алайхиссаломга сажда қилмай, буйруққа итоат қилмай Аллоҳга осий бўлди. Ваҳоланки, бу буйруқдан аввал фаришталар орасида энг катта мартабага эга бўлган. Энг катта мартабага эга бўлган Иблис маърифат, эзгулик, одамийликка бўйин эгмади ва лаънатланди. Бундан маълумки, инсон ўзини турли ёмонликлардан эҳтиёт қилмаса, гуноҳдан ўзини тиймаса, ҳар қанча обрў эътиборли бўлсин, улардан маҳрум бўлади.

Номини тилимизга олишга ор қилган касаликлардан ўзини тиймаган, нафсини гапига кириб турли йўллар билан касалликни ўзига юқтириб бошқаларга ҳам юқтириб юрган кимсалар жамиятимизга хиёнат қилган кимсаларга айланиб қолишади.

“Мусулмон ким деб сўрашганларида қўлидан тилидан озор бермаган кишилардир” деб жавоб берилгани барчамизга ойдек равшан. Одамлар ўртасида турли бузғунчи амаллар билан озор етказиш улкан гуноҳлардан ҳисобланади.

Аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясига қарши курашда энг аввало, ота-оналар оила аъзолари фаол бўлишлари зарурдир. Ота-оналар ўз фарзандларига тарбия беришда доимо огоҳ бўлишлари талаб этилади. Ислом таълимотларида жамиятга зарар етказиш, инсон ўз вужудига хиёнат қилиши нафс балосига гирифтор бўлиб, ўз ўзини ҳимоя қилмаслиги иблис йўлига тушганлиги деб баҳоланади.

Ҳар бир инсон нафсини ислоҳ қилишга ва уни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилиши керак. Барча ёмонликлар инсон танаси,  ҳаёти, оиласи ва наслига зарар берадиган омилларни ислом динимиз ҳаром деб эътироф этади. Барча яхшиликларни эса ҳалол деб баҳо беради.

Инсоннинг яратилишидан мақсад – Яратганга итоат қилиш ва унинг маърифатидан баҳра олиб яшашдир. Инсоннинг ҳаёти онанинг қорнидан бошланади, дунёга келаётган наслларни турли касалликлар билан дунёга келишига ҳеч кимнинг хаққи йўқ.

Жамиятимизни барча ёмонликлардан, турли касалликлардан огоҳ бўлиб юришларига барчамиз масъулмиз. Чунки набиййимиз Муҳаммад (с.а.в.): “Ҳар бирларингиз қўл остингиздаги ходим-ходималарга ва фарзандларингизга масъулдирсизлар”, деб  ушбу муборак ҳадис орқали барчамизни огоҳ этганлар.

Т.ЭРБЎТАЕВ,
Қўштепа тумани “Мўйи Муборак” масжиди имом–хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бахтли ногирон (ибратли воқеа)

Кейинги мақола

Фолбинлар ростгўйми ёҳуд алдамчи?

Ўхшаш мақолалар

Илм – саодат калити
Таълим-тарбия

Илмнинг фазилати

27.04.2026
30
«Нонни исроф қилманг, уволи бор…»
Мақолалар

«Нонни исроф қилманг, уволи бор…»

06.04.2026
65
Лайлатул қадр қайси кечада эканини биласизми?
Мақолалар

Лайлатул қадр қайси кечада эканини биласизми?

16.03.2026
72

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

07.05.2026
9
Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

07.05.2026
7
Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

07.05.2026
8
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғоналиклар Ҳаж сафарига йўл олди

06.05.2026
10
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

06.05.2026
26
Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

07.05.2026
7
Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

04.05.2026
22
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

04.05.2026
32

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика