Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

РИСОЛАТДАН МУҚАДДАМ АРАБЛАР ҲАЁТ ТАРЗИ

204
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратлари – ҳаёт йўллари моҳият эътибори билан рисолат  тарихидан  иборатдир.  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам  ушбу  рисолатни инсонларга етказдилар ва уларни ана шу рисолат орқали зулматлардан нурга, бандаларга қул бўлишдан Аллоҳга қуллик қилишга олиб чиқдилар. Бинобарин, рисолатнинг комил суратини тўлиқ чизиб кўрсатмоқ учун рисолатдан аввалги ва ундан  кейинги  ҳолатлар  қиёслаб  кўрилмоғи  лозим.  Шунинг  учун  даставвал,  арабларнинг қавмлари ва уларнинг исломдан олдинги ҳолатлари хусусида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолат нурини олиб келганларида арабларнинг қай аҳволда эканлиги хусусида сўз юритамиз.
«Араб» калимасининг луғавий маъноси саҳролар, чўллар, гиёҳ унмайдиган, сувсиз ерлар демакдир. Худди шу ном қадим-қадимдан Араб жазираси- Арабистон ярим оролининг номи бўлиб  келган.  Арабистон  ярим  оролини  ватан  тутиб,  шу  ерда  ҳаёт  кечирган  қавмга  ҳам юқоридаги ном берилган.  Арабистон ярим ороли ғарбдан Қизил денгиз ва Сайно ярим ороли билан, шарқдан Араб кўрфази ва жанубий Ироқ ерларининг катта қисми билан, жанубдан Ҳинд денгизигача чўзилган Араб денгизи билан, шимолдан Шом ерлари ва Ироқнинг бир қисми билан чегараланган. Унинг майдони  миллион  мил  квадратдан  бир  миллион  уч  юз  минг  мил  квадратгача  деб  тахмин қилинади.
Ярим  орол  ўзининг  табиий  ва  жўғрофий  ўрни  билан  етук  аҳамиятга  эга.  Оролнинг ичкарисига назар ташласангиз, у тўрт томондан саҳролар ва қумликлар билан қуршалган. Ана шундай  табиий  тўсиқлар  туфайли  у  мустаҳкам  қўрғонга  айланган  ва  бегоналарнинг босқинчиликларидан  омонликда  бўлган.  Шунинг  учун  ярим  орол  аҳолиси  қадим-қадимдан ўзининг барча ишларида эркин бўлган. Ҳолбуки, улар икки улкан империяга қўшни яшашган.
Юқорида  тилга  олинган  табиий  тўсиқлар  бўлмаганида  араблар  бу  икки  империянинг ҳужумларига дош беролмасдилар. Ташқи эътибор билан эса Арабистон ярим ороли қадимги дунёнинг маълум ва машҳур қитъалари ўртасида жойлашган ҳамда улар билан қуруқлик ва сув йўллари орқали боғланган.
Ярим оролнинг шимолий ғарбий томони кўҳна Африка дарвозалари билан туташади. Шимолий шарқий томони Европа қитъасининг калити бўлса, шарқий томони Ажам – Ўрта Осиё, Жанубий Осиё ва Узоқ Шарқ дарвозаларини тақиллатади. Шунингдек, барча қитъалар ярим орол билан денгиз  йўли  орқали  туташади.  Турли  давлатларнинг  кемалари  ярим  орол  бандаргоҳларида лангар ташлайди.
Ана шундай жўғрофий қулайлик боис унинг шимолий ва жанубий қисми кўп миллатлар келиб қўнадиган манзил, тижорат, маданият, илм-фан ва динлар учрашадиган ўзига хос бир марказ эди.
Муаррихлар арабларни келиб чиқиш сулолаларига кўра уч қисмга бўлганлар:
Биринчи:  Боида (йўқ  бўлиб  кетган)  араблар.  Улар  батамом  йўқ  бўлиб  кетган  ва тарихлари  ҳақида  етарли  даражада  маълумотлар  топиш  имконсиз  бўлган  Од,  Самуд,  Тасм, Жадис, Имлоқ, Умайм, Журҳум, Ҳадур, Вабор, Абил, Жосим, Ҳазрамавт ва бошқа қадимги араб қавмларидир.
Иккинчи: Ориба (соф) араблар.  Улар  Яшжуб  ибн  Яъруб  ибн  Қаҳтоннинг  авлодлари саналади ва Қаҳтонийлар деб аталади.
Учинчи: Мустаъраба (араблашган) араблар.  Исмоил  авлоди  саналадиган  бу  араблар Аднонийлар деб аталади.
Пайғамбар  соллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам  даъватлари  бошланганида  Арабистон  ярим оролининг ҳукмдорлари икки қисмдан иборат эди:
  1. Тож кийган ҳукмдорлар. Бироқ бу тождорлар аслида мустақил ҳукмдорлар эмасди. Улар Яман ҳукмдорлари, Ғассон шоҳлари ва Ҳийра ҳокимлари эди.
  2. Қабила ва уруғларнинг бошлиқлари. Улар худди шоҳлар каби ҳукм ва имтиёзларга эга бўлишган. Қабила оқсоқолларининг аксарият қисми томомила мустақил ҳаракат қилишарди. Фақат айримлари тождор ҳукмдорларга тобе эдилар. Яман, Ғассон ва Ҳийра шоҳларидан ўзга барча бошлиқлар қабила оқсоқоллари- тож киймаган ҳукмдорлар эди.
Сиёсий аҳвол. Ажнабийларга қўшни бўлган уч тараф ҳудудда сиёсий аҳвол беҳад ёмон эди. Бу чиндан-да емирилиш ва таназзул ҳолати дейиларди. Одамлар хожалар ва қулларга ёхуд ҳокимлар ва маҳкумларга ажралган эди. Хўжайинлар, айниқса, ажнабийлари ёғ ютиб, қора халқ қон ютиб яшарди. Бошқача айтганда раъият ҳукуматга маҳсулот етиштириб берувчи  экин  майдони  ўрнида  кўриларди.  Ҳукмрон  табақа  оддий  халқ  етиштириб  берган маҳсулотларни ўзининг айш-ишрати, инжиқликлари ва жабру-зулми йўлида исроф қиларди. Раъият  эса  ҳеч  қандай  ёруғлик  кўрмай,  тўрт  томонини ўраган  қуюқ зулмат  ва  зулм  ичида яшарди. Улар ҳеч кимга шикоят ҳам қила олмасдилар. Мудом ғам-алам ва жабр-зулм чекиб, турли  азобларга  нишон  бўлиб  унсиз  ҳаёт  кечирарди.  Ҳукмронлик  зўравонларники,  ҳақ-ҳуқуқлар поймол эди.
Мазкур ҳудудларга қўшни қабилалар эса беқарорлик, турли мақсад ва ҳавойи хоҳишлар ичида  адашиб-улоқиб  яшарди. Гоҳ Ироқ аҳлига  қўшилсалар, гоҳ Шом аҳли таркибига кирардилар. Ярим орол  ичкарисидаги қабилалар ўзаро низо, жанжал, диний ва қавмий ихтилофлар гирдобида тарқоқ ҳолда кун кечиришарди. Ўша замон кишиларидан бири ўзининг дунёқарашини қуйидагича баён қилади:
Ғазийя нима бўлса, мен ҳам айни ўшаман
У тузалса тузалиб, адашса адашаман.
Уларнинг  мустақилликларини  таъминловчи  ўз  ҳукуматлари  ёки  оғир  кунларда  эътимод қилинадиган, куч олинадиган асл асослари йўқ эди.  Ҳижоз ҳукуматига келсак, араблар бу ҳукуматга эҳтиром кўзи билан қараб, уни етакчи ва диний  марказ  ҳимоячиси  сифатида  кўришарди. Аслида  бу  ҳукуматда  дунёвий,  давлатий  ва диний жиҳатлар қоришиб кетган эди. У араблар ўртасида диний етакчи исми билан, Ҳарам ва унинг теварагида Каъба зиёратига келувчиларнинг таъминотини назорат қилувчи ҳукумат исми билан ҳукм юритарди, Иброҳим алайҳис-салом шариатининг ҳукмини жорий этарди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, унинг ҳудди парламент мажлислари каби йиғинлари, ташкилотлари бор эди.  Лекин  бу  ҳукумат  оғир  кунларга  чидаш  бера  олмайдиган  заиф  ҳукумат  эди.  Унинг заифлиги ҳабашлар босқинида шундоқ сезилиб қолди.
Сафиййурраҳмон МУБОРАКФУРИЙнинг
“Ар-роҳиқ ал-махтум” асари асосида
Раҳматуллоҳ ЖАЛИЛОВ тайёрлади
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Миссионерлик ва прозелитизмнинг хавфли таҳдиди

Кейинги мақола

Менинг исмим «Туроб», уни ўзгартиришим керакми?

Ўхшаш мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!
Мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

25.02.2026
22
Ғанимат ой Рамазон
Мақолалар

Ғанимат ой Рамазон

24.02.2026
8
Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
25

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

04.03.2026
7
Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

04.03.2026
20
Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

28.02.2026
25
Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

27.02.2026
27
Рамазон шукуҳи хонадонларга ҳам нур таратаётир

Рамазон шукуҳи хонадонларга ҳам нур таратаётир

26.02.2026
17
Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

25.02.2026
22
Ғанимат ой Рамазон

Ғанимат ой Рамазон

24.02.2026
8
Эзгу ишлар кўнгилларни шод этмоқда

Эзгу ишлар кўнгилларни шод этмоқда

24.02.2026
23

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика