Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Рамазон саховат ва яхшилик ойидир

Рамазон саховат ва яхшилик ойидир
273
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Мана юртимиз бўйлаб Муборак Рамазон ойи ўзининг баракотини таратиб юрибди. Бу ой жуда кўп фазилатларга эгалиги билан бошқа ойлардан ажралиб туради. Бу ой ибодат ойи, бу ой Қуръон ойи, бу ой рўзадорларга таом улашаш ойи, бу ой саҳоват ва меҳр-мурувват ойи ҳамдир. Бу қутлуғ ва баракотли ойда руҳан покланиб, эзгу ниятлар қилмоқ, аҳлоқ-одоб билан бошқаларга ибрат кўрсатмоқ ва меҳр-мурувватли бўлмоқ даркор. Юртимизда мўмин-мусулмонлар Рамазон ойида рўза амалларини бажариши учун барча шароитлар яратилган. Масжидларимиз обод бўлиб, юртдошларимиз хотиржамликда ўз ибодатларини адо этиб келмоқдалар.

Келинг, шу ойнинг эҳсон ва мурувват ҳамда яхшилик ойи эканлиги ҳақида бир фикр юритайлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг саҳобалари, тобеъинлар ва солиҳ инсонлар Рамазон ойига катта эътибор беришган, бу ой келганида ниҳоятда хурсанд бўлишган. Улар Рамазон кунлари турли хил фойдасиз гап-сўзлар, уруш-жанжал, ғийбат, бўҳтон, ёлғондан сақланишган.  Бу ойда ҳар қачонгидан сахийлик ва олийҳимматлилик кўрсатиб, фақир ва мискин одамларга садақа, эҳсон, таом улашишган, рўзадорларга ифторликлар уюштиришган. Савдогарлар бу ойда молларининг, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини ҳар қачонгидан пасайтиришган.

Бу муборак ойнинг улуғлиги ва фазлидан, ҳар бир эзгу ишга бериладиган ажр ва савобнинг баракотидан умид қилиб яқин қўшниларимиз, қариндош-уруғларимиз орасида моддий-маънавий кўмакка муҳтож инсонлар бўлса аввало, қилажак яхшилигимизни ана шулардан бошламоғимиз муборак динимиз тарғиботига мувофиқдир.

Зеро, бу ойда эҳсон-саховатларини ҳар қачонгидан кўпайтириш, оилаларга, бемор-ногиронларга ёрдам қўлини чўзиш, муҳтожлар ҳолидан хабар олиш фазилатли ва савобли ишлардан саналади. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Рамазон ойида одамларнинг энг саҳийси бўлиб кетганлари ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор.

Рамазони шариф шундай ойки, унда илоҳий файзу-баракот ва раҳмат эшиклари очилади, меҳру оқибат ва саҳоват кучаяди, хайру- эҳсонлар муҳтожларга етиб боради. Эҳтиёжманд кишиларга, етимларга овқат, кийим- кечак, таълим ва тарбия бериш ўзига тўқ кишиларнинг зиммасидаги бурчидир.

Бунинг акси эса, Қуръони каримда динни инкор этувчиларнинг сифатлари қаторида зикр этилган. Бугунги кунда ҳаётнинг ўзи бизларни закий, фаросатли, эътиборли бўлишга ундайди. Тўқ қорнимиз, бут устимиз атрофга назар солишдан, Аллоҳ таолони хушнуд этувчи ишларни қилишдан тўсиб қўймасин. Зеро Пайғамбаримиз (с.а в) нинг: “Қўшниси оч бўла туриб, ўзи тўқ ҳолда тонг оттирган киши мусулмон эмас” деган ҳадислири бор.

Яна бир ҳадисда шундай дейилади, “Бир киши: ”Эй Аллоҳнинг расули! Исломдаги қайси амал яхшироқдир! ”- деб сўради. Расулуллоҳ (с.а.в): “Таом едиришинг, сен таниган ва танимаган ҳамма одамга салом беришингдир”- деб жавоб бердилар, Бундан ташқари, мусулмон киши барчага бирдек мулойим муомалада бўлиши лозим, Бу борада Расулуллоҳ (с.а.в) Оиша (р.а) онамизга насиҳат қилиб шундай деганлар: “Эй Оиша, Аллоҳ таоло бандаларни ҳар бир ишида мулойим муомалада бўлишини, яхши кўради” (Бухорий ва муслим ривоятлари).

Рамазонда биламиз, Қуръони карим ўқилади, таровеҳ намозлари адо этилади, рўза тутилади, яна бу ойда энг улуғ савобли ишлардан бири кўнгил олишдир. Чунки, кўнгил олиш – Каъба қуришдек савоб. Қалбни бузиш-Каъбани бузишдек гуноҳ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг олдига бориб: “Қандай чиройлисан, қандай мубораксан, эй Каъба! Нақадар муҳтарамсан, лекин Аллоҳга қасамки, мўъминнинг қалби Аллоҳ наздида сендан кўра қийматлироқдир”, – дейдилар. Мўъмин кишининг қалби Каъбадан кўра ҳурматлироқ экан, бу муборак ойда инфоқ-эхсон билан ўзгаларга яхшилик қилиб, кўнгил олишлик қанчалик савоб эканлигини унутмаслигимиз керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта саҳоватли, эҳсон қилувчи, олийжаноб, очиққўл ҳамда кўп садақа берувчи, хушфеъл, ёрдам сўраб келганларга ёрдамлари-ю кўмакларини аямайдиган киши эдилар.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг барчаси мана шундай хайр-эҳсон, яхшилик қилиш, бировларга қайғуриш, очиққўллик, саховатпарварлик, ўзгаларга жонини аямаслик ҳамда ёрдам бериш ила ўтган.

Зайд ибн Холид Жуҳанийдан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга рўзадорнинг ажри мислича савоб бўлади. Бу унинг ажридан бирор нарсани камайтирмайди», дедилар. Саҳобалар ифторликни битта хурмо ёки бир қултум сув ёхуд бир ҳўплам сут билан ҳам амалга ошираверишар эди.  Кейинги вақтларда баъзилар томонидан маросимларни ўтказишда дабдабавозликка берилиш, меъёрдан чиқиш, ҳам шаръий ҳам миллий анъаналарга тўғри келмайдиган холатлар кўзга ташланиб қолмоқда. Айниқса рамазон ойларидаги ифторликларда  ортиқча сарф-харажатлар қилиш, тўқликка шўҳлик дегандек, урфимизда ва расм-русумларимизда бўлмаган одатларга йўл қўймаслик лозим. Албатта, бундай тарзда керагидан ортиқча сарф-харажат қилиш биринчидан исроф бўлса, иккинчидан риёкорликдир.   Лекин ҳамма ишда меъёр яхши, мўътадиллик яхши. Менга бойлик бериб қўйилибди, дея уни ҳар томонга сочавериш, айниқса, буюрилмаган ишларга харжлаш савоб ўрнига гуноҳ эшикларини очиб юбориши мумкин. Қолаверса, шариатимизда ҳайр-эҳсон ва зиёфат беришга тарғиб қилинишидан мақсад мухтож ва фақирларга моддий ёрдам беришдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида “Таомларнинг энг ёмони қорни очлар қолиб, фақат бойлар чақирилган зиёфатдир”, деб марҳамат қилганлар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Энг афзал садақа Рамазондаги садақадир». «Рамазон ойида нафақа қилишда хурсанд бўлинглар. Чунки у ойдаги нафақа худди Аллоҳ йўлида инфоқ қилган кабидир».

Салмон Форсий ривоят қилган ҳадисда эса Расулимиз: «Ким бу ойда яхши хислатлардан биттасини ихтиёрий қилса, у худди бошқа ойларда битта фарзни адо қилган каби бўлади. Ким унда битта фарзни бажарса, у худди бошқа ойларда етмишта фарзни адо қилган каби бўлади», деб айтганлар.

Аллоҳ таоло юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва омонликни, бунёдкор халқимиз томонидан амалган оширилаётган барча хайрли ишларимизни баракотли қилсин.

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фарзандларимиз вақти зое кетмасин

Кейинги мақола

Имом-хатиблар кўнгли ўксиклар ҳолидан хабар олмоқдалар

Ўхшаш мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!
Мақолалар

Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи!

25.02.2026
37
Ғанимат ой Рамазон
Мақолалар

Ғанимат ой Рамазон

24.02.2026
12
Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Поклик ва ободончилик — эзгу анъаналар давоми

15.03.2026
0
Рамазон – ватандошларни бирлаштирган маънавий кўприк

Рамазон – ватандошларни бирлаштирган маънавий кўприк

13.03.2026
25
Масжидул-латифда Рамазон шукуҳи

Масжидул-латифда Рамазон шукуҳи

13.03.2026
7

Маҳалла ва жамият ободлиги эл-юрт фаровонлигидир

12.03.2026
12
Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

Рамазон шукуҳи: «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди

04.03.2026
33
Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

Рамазон файзи: ифторлик дастурхонлари кўнгилларни шод этмоқда

04.03.2026
39
Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

Рамазон файзи — қалбларга меҳр, хонадонларга барака олиб кирмоқда

28.02.2026
33
Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

27.02.2026
34

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика