Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Қурбон қилинган иффат

Қурбон қилинган иффат
89
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Эгнимга енгилроқ кийим олиш ниятида бозор айланишга чиқдим. Дўконларнинг бирида гўё ўзларини замонавий чоғлаб ярим яланғоч кийиниб олган аёлларга ҳеч нарса ёқмасди. Ҳали у кийимни, ҳали бу кийимни ушлаб кўрар, нархини сўрардилар. Охири дўкончи йигитнинг тоқати тоқ бўлиб: «Ўзи нима олмоқчисизлар? Бошқалар билан ҳам савдо қилишим керак», деди.

«Вой, сиздек йигитдан савдо қилмасак, кимдан савдо қиламиз?!» деди она ва қизига бир қараб қўйди. Ҳозирча уларнинг дидига мос либос йўқлигини, янгиси келса, яна келишларини айтиб, дўкончи йигитнинг телефон рақамини олиб чиқиб кетишди…

Орадан бир йилча ўтиб, туман судида кўриладиган бир оиланинг масаласи бўйича отинойи сифатида мени ҳам чақиришди. Бориб ҳайратда қолдим. Не кўз билан кўрай-ки, қаршимда ўша она ва қиз
ҳамда дўкончи йигит турарди.

Судда аёллар ўзларини ниҳоятда жабрдийда қилиб кўрсатишди. Айтишларича, дўкондор йигит оилали бўлатуриб, бу қизни йўлдан урган ва у ҳозир ҳомиладор. Уйланмаса, йигитни қаматишармиш.

Уларга қараб нима дейишимни билмасдим. Ичимда «Эсизгина қиз, шундай беҳаё онанинг ортидан шу аҳволга тушиб қолганини билармикин?!» дея ўйладим…

Азизаларим! Ўз оёғимизга ўзимиз болта урмайлик. «Қилмиш-қидирмиш», дейдилар. Тарбия, аввало, оиладан бошланади. Ота-онанинг ўзи тарбияли бўлсагина, ўғил-қизларига яхши одоб бера олади. Бу борада, айниқса, отанинг ўрни бўлиши керак. Аёли ва қизларига жиддий эътибор бериши шарт. Фақат моддий таъминот билан иш битмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам отанинг моддий таъминотидан манавий таъминоти устун туришини таъкидлаб, бундай марҳамат қилганлар: «Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан-да ортиқрок ҳадя бера олмайди» (Имом Термизий ривояти).

Бойлик, мол-дунё деб ўзларини ўтга, чўққа уриб, фарзандлар тарбиясига беэътибор бўлаётган ота-оналар бир ўйлаб кўришлари лозим. Наслимиз давомчиси бўлган ўғил-қизларимиз тарбияси мол-дунёдан устун. Сиз қийналиб топган ўша бойликларингизни билимига ва тарбиясига эътибор бермаган фарзандларингиз қандай сарфлайди, қадрига етадими?

Айниқса, қизларимизга сеп-сидирға тўплашдан олдин гулғунчаларимизни илмли, ҳунарли қилайлик. Келажакда ўзга хонадонга борганда ўша ерда бахтли яшаши учун гўзал одоб-ахлоқни, турмуш ўртоғи ва унинг яқинларини иззат-ҳурмат қилишни ўргатишимиз даркор. Турмушнинг оғир-енгилига, қийинчиликларига, бор-йўғига кўнадиган, сабр-бардошли қилиб тарбиялайлик. Қизларимизни қиммат телефонлар эмас, китоблар билан ошно этайлик. Зиёли уйда улғайган, яхши тарбия кўрган, ҳаёли қиздан ҳеч қачон ёмон келин чиқмайди.

Онажонлар, қизлар тарбиясига жиддий ёндашайлик. Қизларимизни ёруғ юз билан узатиш ҳаммамизга насиб қилсин!

Азиз қизларим, ҳар бирингиз бахтли яшашга ҳақлисиз, бахтингиз қўлингизда, ўзингизни асранг!

Хосият ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Косонсой тумани «Равот» маҳалласи отинойиси
(Мўминалар журнали, 9 сон)

Калит сўзлар: иффатҚилмиш-қидирмиш
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Имомга ишонч қачон ортади?

Кейинги мақола

Доғистон делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
56

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
10
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
18
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.